Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 13 январдаги 10-8/125 ва 1-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2077, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги
низомга илова мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 209-модда) ва «Музейлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 37-38-сон, 364-модда) қонунларига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2.
13-банддаги «Ўз ДСт 1129:2007 «Почта маркалари. Техник шартлар» миллий стандарти» деган сўзлар «Ўз МСт 155:2024 «Почта маркалари. Техник шартлар» миллий стандарти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.