ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Биринчи гуруҳга сариёғ етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 43-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон «Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 7-сон қарори (рўйхат рақами 2492, 2013 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга сариёғ етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
43-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Электр қурилмалардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш
қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.