Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 майдаги 297-сон «Соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида ичимлик суви ҳамда санитария-гигиена инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган «Тоза қўллар» дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг (ҳисоб рақами 261, 2024 йил 24 июнь)
552-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«552. Аҳоли пунктларидаги умумий ўрта таълим ташкилотларининг оқова сувларни чиқариб юбориш тизими қуйидаги ечимлардан бири асосида лойиҳалаштирилиши лозим:
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига улаш;
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи мавжуд бўлмаган ҳолда оқова сувларни олиб чиқиб кетиш ёки инфильтрацияли тизимга улаш.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.