Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига (ҳисоб рақами 299, 2024 йил 2 октябрь)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур буйруқ иловасининг
5-банди 2027 йилнинг 1 январидан амалга киритилади.
«ШНҚ 2.01.09-24 «Қазилма ишлари олиб борилган ва чўкувчан грунтли ҳудудларда бино ва иншоотларни лойиҳалаш;»;
олтинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.04.02-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.02-19» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 1-жадвалнинг изоҳ қисми
5-бандидаги «Профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар «Касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
85-банддаги «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Қуйидаги мазмундаги 2051-банд билан тўлдирилсин:
«2051. Кўп қаватли уй-жойларни лойиҳалашда улардаги хонадонлар ичига кирадиган ичимлик сув тармоқлари ўлчов нуқтаси (узел) 1 тадан ошмаслиги назарда тутилиши лозим.».
6.
220-банддаги «профессионал таълим ташкилотларининг» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9 ва 11-позициялар «Сув истеъмолчилари» устунидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин;
13-позицияси «Сув истеъмолчилари» устунидаги «Профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар «Касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
изоҳ қисми
8-бандидаги «17-банд бўйича» деган сўзлар «мазкур ШНҚнинг 21 — 23-бандларига асосан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.