Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сон «Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2024 йил 5 декабрдаги 13-мб-сон буйруғи (рўйхат рақами 3582, 2024 йил 10 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2024 й., 10/24/3582/1021-сон) билан тасдиқланган Бир йиллик статистика дастурини ҳисоблаш методикасининг
19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Статистика дастури лойиҳаси тасдиқлаш учун киритилишидан олдин Миллий статистика қўмитаси томонидан унда белгиланадиган Статистика дастурининг:
қиймати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан;
экологик хусусиятга эга статистика ҳисоботларини йиғиш ва маълумотларни тарқатиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан келишилиши лозим.».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.