ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларининг 3.8-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.8. Баланд бинолар юқори босимли ёнғин ўчириш автонасоси ҳамда баландлиги камида 50 м бўлган автонарвон (тирсакли кўтаргич) билан жиҳозланган ёнғин-қутқарув депосининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлаштирилади.
Бунда ёнғин-қутқарув депосидан баланд биногача бўлган масофа умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича ҳисобланган энг қисқа ҳаракатланиш маршрути асосида аниқланади ҳамда 3 000 м дан ошмаслиги лозим.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.