1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Почта алоқаси миллий оператори учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3061-7]
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ, 28-сон қарори (рўйхат рақами 3061, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3061/1807-сон) билан тасдиқланган Почта алоқаси миллий оператори учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 май,
292-мҳ-сон
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 май,
20-сон
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026 йил 4 майдаги 292-мҳ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 1 майдаги 20-сон қарорига ИЛОВА
Почта алоқаси миллий оператори учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётганўзгартириш ва қўшимчалар
«Мазкур Қоидалар почта алоқаси миллий оператори учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.».
2. 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган ходимлар» деган сўзлар «почта алоқаси миллий оператори раҳбарининг ўринбосарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«7. Ички назорат тизими тузилмасининг раҳбари ёки масъул ходими лавозимига қуйидагилар тайинланиши мумкин эмас:
ўз фаолиятида ва шахсий хулқ-атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар;
иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.
Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблар почта алоқаси миллий операторининг раҳбари, бенефициар мулкдорлари ва таъсисчиларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.».
4. 8-банд «масъул ходимларига» деган сўзлардан кейин «, шунингдек, почта алоқаси ходимларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«25. Фойдаланувчи — жисмоний шахсни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Бунда почта алоқаси ходими бундай ҳужжатнинг асл нусхаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли билан мустақил равишда танишиб чиқиши керак.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3061-7/0535-сон)