toggle_night_mode
Ҳужжат 18.05.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 400]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 323, 2024 йил 23 декабрь) иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 апрель,
01/2-12-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
2026 йил 25 март
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж. ЖАББОРОВ
2026 йил 6 март
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 апрелдаги 01/2-12-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ГОСТ 9941-2022 «Коррозияга чидамли юқори легирланган пўлатлардан совуқ деформацияланган чоксиз қувурлар. Техник шартлар» (расмий манба: Трубы бесшовные холоднодеформированные из коррозионно-стойких высоколегированных сталей. Технические условия);
ГОСТ 32598-2013 «Сув ва газ учун юмалоқ кесимли мис қувурлар. Техник шартлар» (расмий манба: Трубы медные круглого сечения для воды и газа. Технические условия).».
2. 248-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Кўп квартирали турар жой биноларида ўрнатилган автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг сигналлари параллел равишда кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг авария-диспетчерлик хизматига узатилиши лозим.
Одамлар оммавий бўладиган, қават майдони 1500 м2 дан ортиқ ва қаватлари сони икки қаватдан кўп бўлган савдо ҳамда савдо-кўнгилочар мажмуаларда, шунингдек барча баланд биноларда ўрнатилган автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг сигналлари параллел равишда энг яқин ёнғин-қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига узатилиши керак.».
3. Қуйидаги мазмундаги 101-боб билан тўлдирилсин:
«101-боб. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари
1-§. Умумий қоидалар
2551. Одамлар оммавий йиғиладиган кўп функцияли бинолар ва мажмуаларда жойлашган умумий овқатланиш корхоналарида (ресторанлар, кафетерийлар, фуд-кортлар, ошхоналар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш хоналарида), шунингдек меҳмонхоналар, баланд бинолар ҳамда кўп қаватли турар жой биноларининг нотурар қисмларида жойлашган ошхона (бундан буён матнда ошхона деб юритилади) блокларида очиқ аланга ёки қиздирилган ёғдан фойдаланиладиган қуйидаги технологик жиҳозлар ўрнатилганда ҳамда ушбу жиҳозларнинг умумий иссиқлик қуввати 20 кВтдан ортиқ бўлган ҳолларда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари назарда тутилиши лозим:
пишириш ва қовуриш плиталари;
қиздирилган ёғда қовуриш ускуналари (фритюрницалар);
гриллар, мангаллар, печлар ҳамда шунга ўхшаш иссиқлик ҳосил қилувчи ускуналар.
2552. Ошхона жиҳозларининг қуйидаги қисмлари автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари билан ҳимояланган бўлиши керак:
ошхона жиҳозларининг юзалари;
ҳаво тортиш (сўриш) зонтларининг ички ҳажми;
ёғ ажратувчи (йиғувчи) фильтрлар;
биринчи ёнғинга қарши тўсиққача бўлган ҳаво тортиш (сўриш) қувурларининг ички бўшлиғи.
2553. Ошхона жиҳозларининг умумий иссиқлик қуввати мазкур ШНҚнинг 91-иловасига мувофиқ аниқланиши лозим.
2-§. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг турлари ва ўт ўчириш моддалари
2554. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг тури ва сони ошхона жиҳозларининг тури, қуввати, миқдори, шунингдек атроф-муҳит шароитларини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак.
2555. Ошхона жиҳозлари учун мўлжалланган ҳар бир автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси фақат битта ҳимояланадиган майдонни ёнғиндан ҳимоя қилиши лозим.
2556. Битта ҳимояланадиган майдонни ёнғиндан ҳимоя қилиш учун бир нечта автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси талаб этилганда, уларнинг бир вақтда ишга туширилиши таъминланиши керак.
2557. Ошхона жиҳозлари зонасида қиздирилган ёғ ва мойлар билан алоқада бўлиши мумкин бўлган сувли автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларини қўллашга йўл қўйилмайди.
2558. Ошхона жиҳозлари учун қуйидаги турдаги автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларини қўллашга йўл қўйилади:
мойларни ўчириш учун мўлжалланган суюқ модда асосидаги ёнғин ўчириш қурилмаларини;
махсус мақсадлар учун мўлжалланган кўпикли қурилмаларни.
2559. Ёнғинни ўчириш моддалари одамлар ва асбоб-ускуналар учун хавфсиз бўлиши, шунингдек ишга тушганда заҳарли моддалар ҳосил қилмаслиги лозим.
3-§. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг қисмларини лойиҳалаш ва жойлаштириш
25510. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларида автоматик ҳамда қўлда (механик) ишга тушириш имконияти бўлиши лозим.
25511. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг элементлари ошхона жиҳозларининг нормал ишлашига тўсқинлик қилмаслиги ҳамда шамоллатиш тизимининг бевосита ҳаво оқими таъсир зонасида жойлаштирилмаслиги керак.
25512. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ишга туширилганда, ошхона жиҳозларига газ (суюқ ёқилғи) узатишни тўсувчи клапан ҳамда электр таъминоти автоматик равишда ёпилиши (ўчирилиши) лозим.
25513. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг бошқарув, хабарлаш ҳамда қўлда ишга тушириш жиҳозлари улардан фойдаланиш, назорат қилиш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун қулай жойлаштирилган бўлиши зарур.
25514. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг бошқарув қурилмалари ёнғин ўчириш қурилмасининг ишчи ҳолатини тўлиқ акс эттириши лозим.
25515. Барча ишга тушириш қурилмалари механик, атроф-муҳит ҳамда бошқа таъсирлар натижасида тизимнинг тасодифий ишга тушишига йўл қўймайдиган тарзда лойиҳаланиши, жойлаштирилиши ва ҳимояланиши керак.
25516. Ёнғин ўчириш тизимининг қўлда ишга тушириш қурилмалари ва ажратувчи клапанлари жойлашган жойларда аниқ ҳамда яхши кўринадиган белгилар ўрнатилиши лозим.
4-§. Пуркагичлар
25517. Пуркагичларнинг сони, тури ва жойлашуви қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши лозим:
ошхона жиҳозларининг ўлчамлари;
ўрнатиш баландлиги;
сўриб олинадиган ҳаво оқимининг жадаллиги;
ҳимоя қилинадиган зонанинг тўлиқ қамраб олиниши.
25518. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ишга туширилганда, битта ҳимояланадиган майдон доирасида жойлашган барча пуркагичлар ёнғин ўчириш моддасининг бир вақтда берилишини ҳамда ҳимояланадиган юзага бир текис пуркалишини таъминлаши керак.
25519. Ҳаво тортиш (сўриш) зонтини ҳимоя қилиш учун пуркагичлар ёғ тутувчи фильтрларнинг юқори қисмида жойлаштирилиши, бунда горизонтал пуркаш усулини қўллашга йўл қўйилади.
25520. Ҳар бир дудбуроннинг зонтга уланиш жойининг ички қисмида камида битта пуркагич ўрнатилиши лозим.
25521. Дудбурон вертикал йўналишда жойлашган бўлса, унинг ички қисмини ҳимоя қилиш учун пуркагич зонтнинг энг яқин кириш жойидан дудбурон ичкарисига кўра камида 6 м масофада йўналтирилиши зарур.
25522. Пуркагичлар ўрнатилгандан сўнг уларнинг тури, техник хусусиятлари, ўрнатиш жойи ҳамда пуркаш тешикларининг йўналиши лойиҳа талабларига мувофиқ текширилиши лозим.
25523. Пуркагичларни ўрнатишда уларнинг зичловчи элементлари ва ички қисмларига бегона жисмлар тушишининг олдини олиш чоралари кўрилиши керак.
25524. Пуркагичларнинг пурковчи тешиклари чанг ёки мой билан тиқилиб қолишини олдини олиш учун улар ҳимоя қопқоқчалар билан жиҳозланиши ҳамда ўт ўчириш моддаси берилганда улар автоматик тарзда очилиши лозим.
5-§. Қўзғатувчи тизим
25525. Қўзғатувчи тизим қуйидаги вазифаларни таъминлаши лозим:
ёнғин содир бўлганда ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари автоматик ишга туширилишини;
ходимлар томонидан ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларини қўлда ишга тушириш имкониятини;
қурилманинг ишга тушганлиги тўғрисидаги сигналлар узатилишини;
ҳимояланадиган ускуналарнинг электр энергияси ва ёқилғи манбаларини ўчириш бўйича буйруқлар шакллантирилишини;
бинодаги бошқа муҳандислик тизимлари ҳамда ёнғин сигнализацияси тизимлари билан ўзаро алоқани.
25526. Қўлда ва автоматик қўзғатиш занжирлари функционал жиҳатдан мустақил бўлиши зарур.
25527. Қўзғатувчи тизим элементлари қуйидаги таъсирлардан ҳимояланган бўлиши лозим:
механик шикастланишлардан;
юқори ҳарорат, намлик ҳамда ёғ қатламлари таъсиридан;
ходимлар томонидан тизимнинг тасодифий ёки қасддан ўчирилишидан.
25528. Қўзғатувчи тизим ва бинодаги бошқа тизимларнинг ҳолатидан қатъи назар ишчи қобилиятини сақлаб қолиши лозим.
6-§. Автоматик тарзда ишга тушириш (қўзғатиш)
25529. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг автоматик ишга туширилиши иссиқликни аниқлаш воситалари орқали таъминланиши лозим.
25530. Иссиқликни аниқлаш воситалари ошхонанинг хоналарига мос бўлган ёғ тутуни, буғ ҳамда юқори намлик таъсирига чидамли бўлиши керак.
25531. Автоматик иссиқликни аниқлаш воситалари сифатида қуйидагиларни қўллашга йўл қўйилади:
чизиқли иссиқлик хабарлагичлари (термокабеллар);
иссиқликка сезгир элементлар (енгил эрувчи қулфлар);
ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари таркибига кирувчи бошқа иссиқлик хабарлагичлари.
25532. Автоматик иссиқликни аниқлаш воситалари қуйидаги жойларда ўрнатилиши лозим:
тутун сўрувчи зонт остида ҳимояланадиган зона бўйлаб тўлиқ узунлиги бўйича;
ҳаво сўрувчи каналларнинг кириш зонасида;
ҳимояланадиган ҳар бир ошхона жиҳози устида.
25533. Автоматик ишга тушириш элементларининг ишга тушиш ҳарорати ошхона жиҳозларининг нормал иш ҳароратларини ҳисобга олган ҳолда танланиши керак.
25534. Автоматик иссиқликни аниқлаш воситалари фаоллашганда, ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари дарҳол ишга туширилишини таъминлаши лозим.
7-§. Қўлда ишга тушириш (қўзғатиш)
25535. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари қўлда ишга тушириш мосламаси билан жиҳозланган бўлиши ҳамда қурилмадаги автоматик аниқлаш воситаларининг ҳолатидан қатъи назар уни ишга тушириш имконияти бўлиши керак.
25536. Қўлда ишга тушириш мосламаси қуйидагиларга мувофиқ ўрнатилиши лозим:
эвакуация йўлида;
аланга таъсири эҳтимоли мавжуд бўлган зонадан ташқарида;
ишга тушириш учун қулай жойда.
25537. Қўлда ишга тушириш мосламаси унинг вазифаси ҳамда ишга тушириш тартиби кўрсатилган аниқ белги билан жиҳозланган бўлиши керак.
25538. Қўлда ишга тушириш мосламаси фаоллаштирилганда қуйидагилар таъминланиши лозим:
ёнғин ўчириш қурилмасининг ишга туширилиши;
электр таъминоти ҳамда газ ёқилғиси манбаларининг узилиши;
қурилманинг ишга тушганлиги тўғрисидаги сигналларнинг шакллантирилиши.
25539. Қўзғатувчи тизимнинг автоматик қисми ишдан чиққанда қўлда ишга тушириш мосламаси ўз ишчанлик қобилиятини сақлаб қолиши керак.
8-§. Сигнализация ва индикация
25540. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ўрнатилган хона «Ёнғин ўчириш қурилмасини ишга тушириш» ёзувли ёруғлик таблолари, товушли ҳамда ёруғлик хабарчилари билан таъминланган бўлиши лозим.
25541. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг бошқарув жиҳозлари қуйидагиларга сигналларни узатиши керак:
ёруғлик ва (ёки) товушли хабарчиларига;
бинонинг умумий ёнғин сигнализацияси тизимига ёки диспетчерлик пунктига.
9-§. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларини лойиҳалаштириш
25542. Ошхона жиҳозлари учун автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг ҳимоя майдони, ҳимоя қилинаётган жиҳознинг геометрик ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши ҳамда қуйидагилар инобатга олиниши керак:
ошхона жиҳозлари учун ҳимоя доираси уларнинг максимал горизонтал проекция майдонига кўра аниқланиши;
ҳаво тортиш (сўриш) зонтлар учун ҳимоя доираси уларнинг ёғ тутувчи фильтрларининг юзасига кўра белгиланиши;
ҳаво тортиш (сўриш) каналлари учун ҳимоя доираси ҳимояланадиган каналларнинг ички майдонидан келиб чиқиб аниқланиши.
25543. Ҳимояланадиган зона учун талаб этиладиган пуркагичлар сонини ҳисоблаш усули ушбу ШНҚнинг 92-иловасида келтирилган.
10-§. Ўт ўчириш моддасини сақлаш сиғимлари
25544. Ёнғин ўчириш моддасини сақлаш сиғимлари ҳимояланадиган ошхона жиҳозларига яқин жойда жойлаштирилиши ҳамда коррозиядан ҳимояланган бўлиши лозим.
25545. Ёнғин ўчириш моддасини сақлаш сиғимлари жойлашган ҳудуддаги муҳит ҳарорати 4 °C дан 55 °C гача бўлиши керак.
25546. Ёнғин ўчириш моддасини сақлаш сиғимларининг жойлашуви уларни кўрикдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш имконини таъминлаши, шунингдек мой буғлари ҳамда иссиқлик манбалари таъсиридан ҳоли бўлиши лозим.
25547. Ишчи (сиқиб чиқарувчи) газ сифатида инерт газдан фойдаланилиши, бунда сиғимдаги ишчи газ босими 6,0 МПа дан ёки ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида белгиланган босим қийматидан ошмаслиги керак.
25548. Ёнғин ўчириш моддасини сақлаш сиғимлари ишончли тарзда ўрнатилиши ва маҳкамланиши, шунингдек лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган ечимларга мувофиқ бўлиши лозим.
11-§. Қувур арматураси ва фитинглар
25549. Қувур ўтказгичлар, арматура ва фитинглар мазкур ШНҚда келтирилган атроф-муҳит ҳарорати оралиғида ишчи босимга бардош беришини таъминлаши лозим.
25550. Ёнғин ўчириш моддасини сақлаш сиғимларидан ташқарида жойлашган, ёнғин ўчириш моддасини узатишга мўлжалланган қувурлар зангламайдиган пўлатдан тайёрланган чоксиз қувурлардан иборат бўлиши лозим. Бунда уларнинг сифати ГОСТ 9941-2022 га мувофиқ бўлиши тавсия этилади.
Углеродли пўлат ва композит қувурлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
25551. Ишчи газни етказиб берувчи қувурлар мис қувурлардан ёки юқори босимга мўлжалланган шланглардан тайёрланиши лозим.
Мис қувурлар қўлланилганда уларнинг сифати ГОСТ 32598-2013 га мувофиқ бўлиши тавсия этилади.
25552. Қувурлар диаметри ўзгарганда ўтказгичлардан фойдаланиш керак.
25553. Қувурлар доимий (стационар) таянчлар ва осмалар билан жиҳозланиши, бунда таянчлар ҳамда осмалар орасидаги масофа 2,5 м дан ошмаслиги лозим.
25554. Полимер қувурлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
25555. Қувурлар ишончли тарзда маҳкамланиши, таянчлар ва осмалар орасидаги масофа лойиҳа талабларига мос келиши керак.
25556. Қувурлар конструкцияси гидравлик синовлар ўтказиш ва ҳаво билан пуркаш имкониятини таъминлаши керак.».
4. Қуйидаги мазмундаги 3261-3262-бандлар билан тўлдирилсин:
«3261. Кўп квартирали турар жой биноларида ўрнатилган ёнғин сигнализацияси тизимининг сигналлари параллел равишда кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг авария-диспетчерлик хизматига узатилиши лозим.
3262. Одамлар оммавий бўладиган, қават майдони 1500 м2 дан ва қаватлари сони икки қаватдан кўп бўлган савдо ва савдо-кўнгилочар мажмуаларда, шунингдек барча баланд биноларда ўрнатилган ёнғин сигнализацияси тизимининг сигналлари параллел равишда энг яқин ёнғин-қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига автоматик узатилиши керак.».
5. 1-илованинг 1-жадвалида:
а) «I. Бинолар» қисмида:
қуйидаги мазмундаги 11-позиция билан тўлдирилсин:

«

 

 

11. Кўп квартирали турар жой бинолари

баландлиги 50 м ва ундан баланд

майдонидан қатъий назар

 

 

»;

б) «Изоҳлар» қисми қуйидаги мазмундаги бандлар билан тўлдирилсин:
«4. Баландлиги 28 м гача бўлган турар жой объектларида ошхоналар ва квартира ички йўлаклари ёнғин сигнализацияси тизими билан жиҳозланиши лозим.
Баландлиги 28 м дан 50 м гача бўлган турар жой объектларида эса квартираларнинг барча хоналари, шунингдек қават холлари ва йўлаклари манзилли ёнғин сигнализацияси тизими билан жиҳозланиши керак.
5. Баландлиги 50 м ва ундан баланд бўлган турар жой объектлари ёнғин сигнализацияси тизими билан бирга автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланиши лозим.»;
д) «IV. Жиҳозлар» қисми қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

«

 

 

61. Одамлар оммавий йиғиладиган кўп функцияли бинолар ва мажмуаларда

Майдонидан қатъи назар

 

62. Умумий овқатланиш корхоналарида (ресторанлар, кафетерийлар, фудкортлар, ошхоналар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш жойлари)

Майдонидан қатъи назар ошхона жиҳозларининг умумий иссиқлик қуввати 20 кВт дан ошса

 

63. Меҳмонхоналар, баланд қаватли бинолар, кўп қаватли турар жой биноларининг нотурар қисмларида

Майдонидан қатъи назар

 

 

 

».

6. Мазкур қўшимчалар ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 91 ва 92-иловалар билан тўлдирсин.
ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришларга
ИЛОВА
«ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
91-ИЛОВА
Ошхона жиҳозларининг умумий иссиқлик қувватини аниқлаш
Ошхона жиҳозларининг умумий иссиқлик қуввати паспорт маълумотларига кўра барча иссиқлик ишлаб чиқарувчи асбобларнинг иссиқлик қувватларини жамлаш орқали аниқланади ҳамда уларнинг ишлаш режими ва бир вақтда ишлатилиш коэффициентлари ҳисобга олган ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
бу ерда:
Ni — и-ускуналарининг номинал иссиқлик қуввати, кВт;
Ko,i — бир вақтдаги ишлаш коэффициенти;
Kz,i — юкланиш (қувватдан фойдаланиш) коэффициенти.
Бир вақтлилик коэффициенти Ko

Жиҳозлар сони

Ko

1-2

1,0

3 — 5

0,7-0,8

6 — 10

0,6-0,7

>10

0,5-0,6

Юкланиш коэффициенти Kz

Жиҳоз тури

Kz

Электроплиталар

0,65

Газ плиталари

0,55

Қовуриш жавонлари

0,75

Овқат пишириш қозонлари

0,7

Буғ конвекторлари

0,6

Изоҳ:
Газ жиҳозлари ва суюқ ёқилғида ишлайдиган ошхона жиҳозлар учун горелкаларнинг иссиқлик қуввати, электр жиҳозлари учун эса электр қуввати ҳисобга олинади.
Масалан, ҳисоблаш намунаси:
жиҳозлар: электроплита — 12 кВт, қовуриш жавони — 8 кВт, буғ конвектори — 10 кВт;
қабул қилинади: Kb =0,7 ва Kyu =0,6. бунда Nyigʻ=(12+8+10)×0,7×(0,65+0,75+0,6)=42 кВт.
ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
92-ИЛОВА
Ҳимояланадиган зона учун талаб этиладиган пуркагичлар сонини ҳисоблаш усули
1. Ҳимояланган зона доирасидаги пуркагичларнинг талаб этиладиган сони ошхона ускунасининг ҳимояланган майдонидан келиб чиқиб, шунингдек битта пуркагичнинг меъёрий пуркаш майдонини ҳисобга олган ҳолда аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
бу ерда:
N — талаб этиладиган пуркагичлар сони, дона. (катта томонга яхлитлаб қабул қилинади);
S бир зона доирасидаги ошхона жиҳозларининг умумий ҳимояланган майдони, м2. S миқдори битта ҳимояланган зонага кирувчи жиҳозларнинг (плиталар, қиздирилган ёғда қовуриш ускуналар (фритюрницалар), гриллар, қовуриш юзалари) майдонидан келиб чиқиб аниқланади;
S0битта пуркагич ёрдамида самарали ҳимояланадиган меъёрий майдони, м2.
Агар жиҳознинг шакли мураккаб ёки чўзинчоқ бўлса, пуркагичларни бир текисда жойлаштирилган ҳолда бир нечта шартли майдончаларга бўлишга йўл қўйилади.
2. Ҳимояланадиган ҳар бир зонадаги пуркагичларнинг энг кам сони унинг майдонидан қатъи назар биттадан кам бўлмаслиги лозим.
3. Ошхона жиҳозлари учун ёнғин ўчириш тизимларидаги ўт ўчирувчи модданинг ҳисобий ҳажми қуйидаги формула асосида аниқланиши керак:
бу ерда:
m — ошхона жиҳозлари учун мўлжалланган ўт ўчирувчи модданинг ҳисобий ҳажми (л ёки кг);
1.05 ~ 1.1 — захира коэффициенти (тизим қувурлари, арматура ва технологик йўқотишларни ҳисобга олиш учун);
Nҳимояланган зонада зарур бўлган пуркагичлар сони;
Q — битта жиҳоз учун ўт ўчириш модданинг меъёрий берилиш сарфи (л/с);
t — ёнғин ўчиришнинг ҳисобий давомийлиги (с). Ёнғин ўчиришнинг ҳисобий давомийлиги (с) ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.».
7. 12-илованинг 2-жадвали 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 «

 

 

 

 

 

 

 

 

19. Турар жой бинолари

 

5 — 10 гача

+

 

 

 

 

 

10 — 16 гача

 

+

 

 

 

 

17 — 33 гача

 

 

+

 

 

Баландлиги 50 м дан 100 м гача бўлган бинолар

34 — 50 гача

 

 

 

+

 

Баландлиги 100 м дан 150 м гача бўлган бинолар

51 ва ундан юқори

 

 

 

 

+

Баландлиги 150 м ва ундан баланд бинолар

 

 

 

 

 

 

 

 

».