Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон қарори (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
иккинчи хатбошидаги «ломбард» деган сўздан кейин «, кафолатлар бериш ташкилоти, факторинг ташкилоти» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«бенефициар мулкдор — мижозга нисбатан пировард назоратни амалга оширувчи ёки унга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар), шунингдек номидан операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;»;
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ходимларни ишга қабул қилишда номзодларнинг лавозимга муносиблигини баҳолашга қаратилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича рискка асосланган текширув тартиб-таомиллари;»;
3.
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Нобанк кредит ташкилоти томонидан жисмоний шахс — мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки рақамли идентификация асосида амалга оширилади. Бунда нобанк кредит ташкилоти жисмоний шахс — мижоз идентификацияси:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ИД-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат) асосида амалга оширилганда ушбу ҳужжатнинг асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «
Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли билан танишиб чиқиши;
рақамли идентификация асосида амалга оширилганда Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги
низомда (рўйхат рақами 3322, 2021 йил 30 сентябрь) белгиланган чораларни кўриши лозим.».
4.
50-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда махсус журнал нобанк кредит ташкилотининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида электрон шаклда юритилади.».
«61. Сўровномалар махсус дастурлар ёрдамида барча мижозлар бўйича электрон шаклда тўлдирилади. Шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган мижозлар бўйича сўровномалар реестри электрон шаклда юритилади.
62. Электрон шаклда тўлдирилган сўровномалар нобанк кредит ташкилотининг мижозларнинг идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имкониятини берувчи электрон базада сақланади.».