1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 22 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3281-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарори (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3281/1242-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 март,
10/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «тижорат банкларида» деган сўзлар «банкларда» деган сўз билан алмаштирилсин.
«жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақлардан бошқа жисмоний шахслар фойдасига уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақларига носавдо тусдаги пул ўтказмалари;».
«10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ва банклар бевосита ўзлари ўртасида, ўз мижозлари билан, шунингдек валюта биржаси орқали валютавий своп ва дериватив операцияларини Халқаро своплар ва деривативлар ассоциациясининг (Интернатионал Сwапс анд Деривативес Ассосиатион — ИСДА) битимларни тузишнинг намунавий шартлари ва тавсиялари асосида ёки валюта биржасидаги савдолар бўйича биржанинг ички қоидалари асосида амалга оширадилар.».
«Банкларнинг ўзаро ва ўз мижозлари билан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш, шу жумладан своп ва деривативлар орқали амалга ошириладиган операциялари тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг «Валюта операциялари ҳисобини юритиш» ахборот тизими (ФЕРУз)га (бундан буён матнда тизим деб юритилади) киритилади.».
қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон Фармонига мувофиқ:
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан номинал қиймати чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш ва мажбуриятларни бажариш учун зарур ҳажмдаги чет эл валютасини сотиб олиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш ҳужжатининг нусхаси асосида;
чет эллик инвестор томонидан фонд биржасида қимматли қоғозларни сотишдан олинган чет эл валютасидаги маблағларни, шунингдек, дивидендлар, фоизлар (купонлар), облигацияларни сўндириш ёки қимматли қоғозлардан олинган бошқа даромадларни репатриация қилиш учун зарур ҳажмдаги чет эл валютасини сотиб олиш чет эллик инвесторнинг тегишли мурожаати асосида амалга оширилади.»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этилган буюртма мазкур Қоидаларнинг 23-бандига мувофиқ расмийлаштирилмаганлиги аниқланган тақдирда, мижоз томонидан буюртмага техник тузатиш киритилиши мумкин.»;
«33. Банклар жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишда тизимдан фойдаланадилар.
Тизимдан фойдаланиш учун банклар валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи чакана амалиётлар кассалари, банк хизматлари офислари, банкларнинг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларининг жойлашган жойи (почта манзили) кўрсатилган ҳолда Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига маълумот тақдим этади.
Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси беш банк иш куни мобайнида банклар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи чакана амалиётлар кассалари, банк хизматлари офислари, банкларнинг тегишли таркибий бўлимлари ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олади ва тизимга киритиш учун тегишли маълумотни Марказий банкка тақдим этади.
Бунда, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотлар беш банк иш куни мобайнида Марказий банк томонидан тизимга киритилади.
Жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш операциялари автоматлаштирилган банк шохобчалари (банкоматлар) орқали амалга оширилганда тизимдан фойдаланиш талаб этилмайди.».
биринчи хатбошидаги «Тижорат банкларида» деган сўзлар «Банкларда» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Тижорат банклари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.
17. 39-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Банклар томонидан мазкур Қоидаларнинг 37 ва 38-бандларида кўрсатилган шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталарнинг қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.».
18. 40-банддаги «тижорат банкининг» деган сўзлар «банкнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур Қоидаларнинг 45-банди олтинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда нақд чет эл валютаси норезидент жисмоний шахс томонидан маблағларнинг қонуний йўл билан топилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ҳам банк томонидан қабул қилиниши мумкин.»;
юридик шахсларга — уларнинг устав фондига (устав капиталига) жисмоний шахслар томонидан илгари киритилган валюта маблағларини қайтариш ҳамда ходимларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ операциялар учун;
норезидентларнинг ваколатхоналари, филиаллари ва доимий муассасаларига — ходимларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ операциялар учун;
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига — банкларга тақдим этиладиган расмий хат асосида аниқ кўрсатилган бошқа мақсадлар учун;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чет эл фуқароларига — қўшилган қиймат солиғини нақд пулда қайтариш учун.».
биринчи хатбошидаги «Тижорат банкларининг» ва «тижорат банкларига» деган сўзлар тегишли равишда «Банкларнинг» ва «банкларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Тижорат банкларига» ва «тижорат банкларининг» деган сўзлар тегишли равишда «Банкларга» ва «банкларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)