Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 2574, 2014 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 174-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.