Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сон «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2010 йил 8 июндаги 23 ва 11/ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2117, 2010 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 215-модда) билан тасдиқланган 5 — 11-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомнинг 5-банди
«в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини баҳолашда ҳаққонийлик, ишончлилик принципларига ҳамда баҳолашнинг форматив ва сумматив усулларига риоя этилишини таъминлаш;».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.