Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2024 йил 5 декабрдаги 13-мб-сон буйруғи (рўйхат рақами 3582, 2024 йил 10 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2024 й., 10/24/3582/1021-сон) билан тасдиқланган Бир йиллик статистика дастурини ҳисоблаш
методикасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 13-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
21-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Статистика кенгаши тўғрисидаги низомда» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарори билан тасдиқланган Республика статистика кенгаши тўғрисидаги низомда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.