Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 16 июлдаги 70-сон
буйруғи (рўйхат рақами 2501, 2013 йил 14 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 448-модда) билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.».
2.
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаш;
бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.».
3.
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Бухгалтерия ҳисобини соддалаштирилган шаклда ташкил этиш учун кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича
йўриқнома»га (рўйхат рақами 3593, 2024 йил 27 декабрь) мувофиқ Молиявий-хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи ҳисобварақлар режаси тузилади.».
«Асосий воситалар, шунингдек молиявий ижара шартномаси асосида олинган воситалар бўйича эскириш Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «
Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 3546, 2024 йил 9 август) мувофиқ ҳисобланади.
Номоддий активлар бўйича амортизация танланган усулга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «
Номоддий активлар»га (рўйхат рақами 3547, 2024 йил 9 август) асосан ҳисобланади.».