Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 53-2021-сон буйруғи (рўйхат рақами 3345, 2022 йил 24 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/3345/0063-сон) билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларининг изоҳ қисми 3-банди
тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» деган сўзлар «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.