ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февраль 2-ю-сон, 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Низом мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.».
«11. Тўлов суммаси Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳузуридаги Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.
111. Ҳисобот ойи учун тўлов суммаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади ҳамда белгиланган тартибда тақсимланади.».
3.
122-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.