Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 9 сентябрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 3562, 2024 йил 22 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2024 й., 10/24/3562/0863-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (16-сонли БҲС) «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар»нинг 25-банди
иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органи» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.