Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 октябрдаги ПФ-193-сон «Фуқаро авиацияси соҳасида давлат сиёсати юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 15 ноябрдаги 167-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1747, 2007 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 525-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 8 апрелдаги 74-Н-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1747-1, 2016 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 207-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 22 июндаги 9-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1747-2, 2023 йил 12 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2023 й., 10/23/1747-2/0473-сон).