1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3618-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 8 апрелдаги 7/3-сон қарори (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 10/25/3618/0378-сон) билан тасдиқланган Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 декабрь,
31/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/9-сон қарорига ИЛОВА
Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
«энг кўпи билан 15 фоизигача банк томонидан қарз олувчиларга (бундан мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган қарз олувчилар мустасно) кредитлар (микроқарзлар)беришда уларнинг қарз юки кўрсаткичи 100 фоизгача бўлиши мумкин;».
«банк ва бошқа қарз берувчилар томонидан келиб тушганига уч иш кунидан ошмаган кредит (микроқарз) бериш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича ўртача ойлик тўловлар;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун берилган субсидиялар ҳисобидан амалга ошириладиган ойлик тўловлар суммаси мазкур ипотека кредити бўйича ўртача ойлик тўловлар суммасидан чегирилиши мумкин.».
5. 8-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари «тенг миқдорда» деган сўзлардан кейин «(аннуитет усулида)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. 12-банддаги, 14-банддаги ва 16-банддаги «қарз юки» деган сўзлардан кейин«(қарзнинг даромадга нисбати)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«тўланган солиқлар тўғрисидаги, шу жумладан давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация маълумотлари;».
«20. Мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаса, банк мазкур қарз олувчи банкка мурожаат қилган санадан олдинги 18 ойлик давр ичида асосий қарзи тўлиқ тўланган кредит (микроқарз) бўйича мазкур давр ичидаги тўловларнинг камида 6 ой, бироқ 12 ойдан ошмаган узлуксиз муддат давомида тўловлари (бундан қайта тикланадиган кредит линия бўйича тўловлар мустасно) тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиши мумкин.
истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз беришга ёки лимитини оширишга;
мазкур банк томонидан аввал берилган истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини оширишга (бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси ошиши муносабати билан тўловлар миқдорининг оширилиши ҳолатлари мустасно);
истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз муддатини узайтиришга;
бошқа қарз берувчининг истеъмол кредити ва (ёки) микроқарзга доир ҳуқуқларини(талабларини) сотиб олиш ёки кредитни қайта молиялаштиришга доир қарор қабул қилинганда ҳисобланиши лозим. Бунда қарз олувчининг ҳуқуқлари (талаблари) сотиб олинаётган ёки кредит қайта молиялаштирилаётган амалдаги истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз бўйича ўртача ойлик тўловлари такроран ҳисобга олинмайди.
банк ва бошқа қарз берувчилар томонидан келиб тушганига уч иш кунидан ошмаган истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз бериш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича асосий қарз (лимит) суммаси;
қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчининг барча қарз берувчилар билан тузилган истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз шартномалари бўйича асосий қарз (лимит) қолдиқ суммалари;
қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчи истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз шартномалари бўйича биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этган тақдирда, ҳар бир шартнома бўйича асосий қарз (лимит) қолдиқ суммалари;
қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган ҳар бир истеъмол кредити ва (ёки) микроқарз шартномаси бўйича тўловлар, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.
244. 2026 йил 1 мартдан бошлаб мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган ҳужжат ва маълумотлар билан тасдиқланган даромадлардан фойдаланган ҳолда қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти:
мавжуд бўлса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан;
мавжуд бўлмаса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 5 баробардан ошмаслиги лозим, бундан ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчилар мустасно.
245. 2026 йил 1 мартдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчилар учун қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим.
Банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча кредитлар(микроқарзлар) сонининг энг кўпи билан 15 фоизигача ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида биринчи марта рўйхатдан ўтганига банкка мурожаат қилган санадан олдинги олти ойдан ошмаган қарз олувчиларга даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун кредитлар(микроқарзлар) беришда уларнинг қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи инобатга олинмаслиги ва (ёки) ҳисобланмаслиги мумкин.
«ипотека кредитини беришда мазкур банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча ипотека кредитлари сонининг энг кўпи билан 15 фоизигача бўлган миқдорида кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган меъёрлардан ортиши мумкин, бундан мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолда бериладиган ипотека кредитлари мустасно.».