toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2467-7]
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Солиқ мақсадлари учун шаффофлик ва ахборот алмашинуви бўйича Глобал форумига аъзо мамлакатлар рўйхати қайта кўриб чиқилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22 ва 7/4-сон қарори (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасидан 52-позиция чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 декабрь,
2025-26-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 ноябрь,
303-сон
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 ноябрь,
31/5-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 17 ноябрь
Бош прокурор ўринбосари — Департамент бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
2025 йил 14 ноябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/2467-7/1137-сон)