Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 23 октябрдаги 52, 82, 27-сон қарори (рўйхат рақами 3196, 2019 йил 12 ноябрь) билан тасдиқланган Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1.
19-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«алимент тўловларини ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича алимент тўлаши шарт бўлган, чет давлатга уч ойгача бўлган муддатга бориб келувчи шахсларни чет давлатдан қайтиб келмаслиги натижасида алимент тўловларини тўлаш юзасидан фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишга доир суғурта полиси мавжуд бўлганда, бунда суғурта полисининг мавжудлиги Мажбурий ижро бюроси ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали автоматик равишда аниқланади;»;
2. Қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«191. Алимент тўлаши шарт бўлган, чет давлатга уч ойгача бўлган муддатга бориб келувчи шахслар чет давлатдан қайтиб келмаслиги натижасида алимент тўловларини тўлаш юзасидан фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш суғурта фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади.
Алимент тўловларини тўлаш юзасидан фуқаролик жавобгарликни суғурталаш шартлари суғурта фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар ва Мажбурий ижро бюроси ўртасида тузиладиган бош келишувда белгиланади.».