Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.04.1996 йилдаги 146-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 12.04.1996 йилдаги 146-сон
Date of entry into force
12.04.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 3 апрелдаги ПФ—1416-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси 1996 йилда аванс бериш учун қоракўлчилик маҳсулотларига — 150 млн сўм, пилла етиштиришга — 200 млн. сўм ва уруғлик картошка сотиб олишга — 1,2 млрд. сўм миқдорида мақсадли кредит ажратиш масаласини бир ой муддатда кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ташкил этилаётган машина-трактор паркларига 1996 йилда 560 млн. сўм миқдорида айланма маблағлар берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йилги бюджетни тузишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга зарур бўлган қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ҳамда етказиб беришни ташкил этиш юзасидан «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси билан буюртмаларни расмийлаштириш учун «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига имтиёзли мақсадли кредит ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказий банк, «Пахта-банк» ва «Мевасабзавотбанк»ка белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан уларнинг кредитдан фойдаланганлик учун тўлайдиган 131,5 млн. сўм миқдоридаги устама фоизларни чегириб ташлаш ва банк ссудалари бўйича тўлов муддати ўтиб кетган ҳамда илгари тўлов муддати кечиктирилган 250,5 млн. сўм миқдоридаги қарзларни тўлаш муддатини 2000 йилгача кечиктириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарига 769,5 млн. сўм миқдоридаги тўлов муддати ўтиб кетган ва илгари тўлов муддати кечиктирилган (тўлов муддати 1996 йилнинг 25 апрелигача бўлган) кредитлар бўйича ҳамда улар бўйича устама фоизларни тўлаш муддатини 2000 йилгача кечиктириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Мевасабзавотбанк» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 октябрдаги 421-ф-сон фармойишига мувофиқ Польшадан картошка сотиб олиш учун «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасига илгари берилган 146,1 млн. сўм миқдоридаги кредит бўйича тўловларни 1997 йилнинг 1 январигача кечиктирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмалари, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорацияси тижорат банклари билан биргаликда 1996 йил ҳосилидан шоли ва мева-сабзавотлар учун — шу йил 15 апрелгача ва пахта хом ашёси учун — 1 майгача қишлоқ хўжалиги корхоналарига аванс тўлаш юзасидан улар билан тўлиқ ҳисоб-китобларни амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ўзгеодезкадастр» 1996 йил 1 августгача ерларни бонитет баллари асосида минтақа ва туманлар бўйича баҳолашни тугалласинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасдиқланган бонитет баллари асосида аниқланган қишлоқ хўжалиги минтақалари бўйича ер солиғининг табақалаштирилган ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида 1996 йил 1 октябргача таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Меҳнат вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 1996 йил 1 ноябргача экинлар турлари ҳамда қишлоқ хўжалиги минтақалари бўйича 1 гектар экинзор ҳисобига ходимларнинг чекланган сони ва моддий-хом ашё харажатлари нормативларини ишлаб чиқсинлар ва уларни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлагандан кейин қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр», Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ер кадастрини юритиш тартиби ва механизми тўғрисидаги Низомни, уни вилоятлар ва туманлар бўйича жорий этиш жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун тақдим этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996—1997 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларини ва шаҳар ҳудудларини бонитет баллари бўйича кадастрли баҳолашни амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги ер кадастрини тузиш ва жорий этиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзгеодезкадастр» ҳисоб-китобларига биноан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр» Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат ўрмон қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар иштирокида Саноат ривожланиши бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО) билан биргаликда республикада ер кадастри ва уларни рўйхатдан ўтказишнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларини давом эттирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» ва «Ўзгўштсутсаноат» уюшмалари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, «Пахта-банк» ва «Мевасабзавотбанк» қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бўлинмас фондини ташкил этиш тартибини ҳамда уни тўлдириш учун фойдадан ажратмалар нормативларини ишлаб чиқсинлар, ушбу фонд маблағларини ҳисобга олиш учун банкларда махсус счётлар очсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари учун мажбурий бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари учун бизнес-режа шаклини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бизнес-режада экин майдони ёки етиштириладиган маҳсулот бирлиги ҳисобига ишловчилар чекланган сонининг ва моддий-хом ашё харажатларининг тасдиқланган нормативлари белгиланиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат матбуот қўмитаси бизнес-режалар бланкларини нашр этишда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Молия вазирлиги ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда дастлабки ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини ташкил этишда қатъий тартиб ўрнатсинлар, харажатларни ҳисобга олиш ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг чек шаклини ҳамма жойда жорий этсинлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳузурида, ҳар бир таркибий бўлинмага субсчетлар очган ҳолда, молия-ҳисоб-китоб марказлари ташкил қилиш ишларини давом эттирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирликнинг аграр сиёсатни амалга ошириш масалаларини ҳал этишдаги масъулиятини кучайтириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришни мувофиқлаштириб боришни таъминлаш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, бир ой муддатда вазирликнинг низомини ва тузилмасини қайта кўриб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, тижорат банклари банклар ва хўжаликлар ҳузурида қишлоқ хўжалиги техникаси, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа маҳсулотлар сотиб олиш юзасидан контрактация шартномалари ҳамда контрактлар тузишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича юридик консалтинг хизматлари ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.А. Гиниятуллин зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 12 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146-сон