Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 06.02.2006 йилдаги 14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.02.2006 йилдаги 14-сон
Date of entry into force
06.02.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 07.08.2017 10 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚУРИЛИШДА МУҲАНДИСЛИК ҚИДИРУВЛАРИ, ГЕОАХБОРОТ ВА ШАҲАРСОЗЛИК КАДАСТРИ ДАВЛАТ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри соҳасида ягона техника сиёсатини таъминлаш, тармоқ геофондини юритиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари объектларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш маълумотлари давлат базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ҳамда «Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузурида «Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти ва «Тошкенттадқиқот» Тошкент давлат муҳандислик-техник қидирувлар институтини бирлаштириш йўли билан, давлат унитар корхонаси шаклида Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(2-банд биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-техник қидирувлар, геоахборот ва давлат шаҳарсозлик кадастри соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини юритиш бўйича бош ташкилот функцияларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини шаҳарсозлик геоахборотлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари объектларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишни таъминлаш учун муҳандислик қидирувлари бажарилиши мониторингини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари турли ташкилотлар томонидан бажарилган муҳандислик-техник қидирувлар материалларини келгусида улардан самарали фойдаланиш учун жамлаш, туркумлаш ва архивга жойлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг муҳандислик-техник қидирувлар электрон геофондини ташкил этиш ва юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари бўйича, шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бинолар ва иншоотлардан фойдаланишнинг ишончлилиги бўйича муҳандислик-техник қидирувлар, тадқиқотлар ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасининг марказий аппарати ва шуъба корхоналарини, шунингдек унинг ҳудудий бўлинмаларини илгари эгаллаб турган биноларига жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎзГАШКЛИТИ» ДУК давлат унитар корхонаси «Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти ва «Тошкенттадқиқот» Тошкент давлат муҳандислик-техник қидирувлар институтининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
(5-банд иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎзГАШКЛИТИ» ДУК давлат унитар корхонаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси муҳандислик-техник қидирувлар электрон геофондини ҳамда давлат шаҳарсозлик кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича бажариладиган ишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳисоб-китобларига биноан, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда юридик ва жисмоний шахслардан «Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти акцияларини, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига, бозор нархи бўйича сотиб олишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасини ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун 5-иловага мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия икки ой муддатда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тадбирларини амалга оширишни, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти ва «Тошкенттадқиқот» Тошкент давлат муҳандислик-техник қидирувлар институти асосий фондларини Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси балансига беришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасини давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида муҳандислик-техник қидирувлар электрон геофондини юритиш тартиби тўғрисидаги ҳамда муҳандислик-техник қидирувларни бажариш сифати устидан техник назорат хизмати тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 6 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 90-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 18-19-сон, 141-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
6 февралдаги 14-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишда мухандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ханов Н.М. —‎

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси

Тохтаев А.Р. —‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари
Яковлев И. Г. —‎ Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари
Алихўжаев О.С —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-тахлил департаменти бош мутахассиси
Розуқулов У. У. —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
Абдурахманов М. С. —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари
Каньязов Е. С. —‎‎ Адлия вазирининг ўринбосари
Алимухамедов Б. Б. —‎‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари
Абдуазизов А. А. —‎‎ Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси
Усмонов Р. Ж. —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари
Ахмедов И. С. —‎‎ «Ўзбекистон мухандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси
Магрупов Ю. Д. — ‎ «Тошкенттадқиқот» институти директори
Шоназаров Ш. Т. — ‎ «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 июндаги 120-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 223-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003й., 9-сон, 83-модда) 1-иловадаги 31 ва 77-позициялар чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 33-модда; 2008 й., 24-25-сон, 223-модда; 2010 й., 18-19-сон, 141-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда, 31-сон, 781-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)