21.01.2006 йилдаги 8-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.01.2006 йилдаги 8-сон
Date of entry into force
21.01.2006
Ҳужжат 21.01.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги ПҚ–5-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 21 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 21 январдаги 8-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 191-моддасига мувофиқ эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа ташкилотларнинг шундай турар жойларни аниқлаш ва уларни давлат мулкига ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган турар жойлар эгасиз турар жой деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомга мувофиқ эгасиз турар жой деб эътироф этилган турар жойлар суд қарори асосида давлат мулкига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Турар жойни эгасиз турар жой деб эътироф этиш ва уни давлат мулкига ўтказиш мақсадида турар жойнинг эгасизлиги ёки эгаси номаълумлиги ҳолати қуйидаги тартибда аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгасизлик белгиларига эга бўлган турар жой аниқланган тақдирда ушбу турар жойнинг эгасини ёки унинг ишончли вакилини аниқлаш чора-тадбирлари кўрилади. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар турар жойнинг эгасизлик белгилари бўлиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрилган чора-тадбирлар натижасида турар жойнинг эгаси ёки унинг ишончли вакили аниқланмаган тақдирда шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг аризаси асосида турар жой кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли органларида ҳисобга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Узоқ (6 ойдан кўпроқ) вақт мобайнида бўш турган, яъни ушбу турар жойда қонуний асосларда яшайдиганлар бўлмаганда, бунинг натижасида у ерда қуйидаги ҳолатлар вужудга келган турар жой ушбу Низом мақсадлари учун эгасиз ва ҳисобга қўйиладиган турар жой ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бўш турган ушбу давр учун коммунал хизматлар ҳақи ва турар жойни сақлаш учун харажатлар бўйича қарзлар мавжудлиги. Турар жойда яшовчилар йўқлиги бўйича кўрсатиб ўтилган ҳолатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органи томонидан, коммунал хизматлар ҳақи ва турар жойни сақлаш учун харажатлар бўйича қарзларнинг мавжудлиги бўйича эса — уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) турар жойнинг бутунлиги ва сақланиши таъминланмаганлиги, бунинг оқибатида турар жойнинг бузилишига ва унга учинчи шахсларнинг кириш учун уринишларига йўл қўйилганлиги. Ушбу ҳолат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатининг ички ишлар органлари профилактика инспекторлари иштирокидаги қўшма далолатномаси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳолатлар биргаликда ёки алоҳида-алоҳида юз берганда эгасиз турар жойни ҳисобга олиш учун етарли деб эътироф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Турар жойни ҳисобга олиш ишларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Эгасиз турар жойларни аниқлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш функциялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 10 февралдаги ПҚ–3-сон қарорига мувофиқ шаҳарлар (туманлар)да ташкил этилган Турар жой фонди сақланиши мониторинги бўйича комиссияга (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига кадастр, солиқ, молия хизматлари, архитектура-қурилиш назорати, ички ишлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари вакиллари киритилади. Комиссияларнинг шахсий таркиби тегишли шаҳар (туман) ҳокими томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссияга ҳокимнинг уй-жой коммунал хўжалиги масалаларига мутасадди ўринбосари бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Комиссиялар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқа ташкилотлар, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар ахборотлари асосида турар жойларни хатловдан ўтказадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгасиз турар жойларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлайдилар ҳамда ички ишлар органларидан, Давлат мулки қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан ва бошқа ташкилотлардан бундай турар жойлар мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш учун зарур ахборотларни ва текширилаётган турар жой тавсифини сўраб оладилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган маълумотлар асосида эгасиз турар жойни аниқлаш учун материаллар (ҳужжатлар)ни шакллантирадилар ва қарор қабул қилиш ҳамда кўчмас мулкка ҳуқуқларни ҳамда уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органларида ҳисобга олиш учун уларни тегишли ҳокимликка берадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари асосида эгасиз турар жойлар бўйича қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари Комиссия сўрови бўйича бинолар ва иншоотларнинг реестр дафтари маълумотларига биноан икки ҳафта муддатда эгасиз турар жойлар эгалари тўғрисидаги ҳамда турар жойларнинг жорий вақтдаги мансублиги ва хатлов баҳоси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аниқланган эгасиз турар жойлар бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатлари вакиллари билан биргаликда бундай турар жойларнинг мансублигини, тавсифини ва тахминий баҳолаш қийматини аниқлаш чора-тадбирларини кўрадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ички ишлар органлари Комиссия сўрови бўйича бир ой муддатда текширилаётган турар жойда рўйхатдан ўтганлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар, зарурат бўлганда, қидирув эълон қиладилар ва уларнинг турган жойини аниқлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган шахсларнинг турган жойи аниқланмаган тақдирда, ички ишлар органлари Комиссияга турар жой эгасининг йўқлигини тасдиқловчи тегишли маълумотларни тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари Комиссияга коммунал хизматлар тўлови ва турар жой таъминоти харажатлари (6 ойдан кўп вақт) бўйича мавжуд қарзлар тўғрисида тегишли маълумотларни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Эгасиз турар жойларни ҳисобга қўйиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аниқланган эгасиз турар жойлар бўйича материаллар Комиссия томонидан кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органларида ҳисобга қўйиш чора-тадбирларини кўриш учун турар жойлар жойлашган жойдаги тегишли ҳокимликка тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар (туман) ҳокимлиги аниқланган эгасиз турар жойлар бўйича материаллар Комиссия томонидан тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органларига эгасиз турар жойларни ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органи аниқланган эгасиз турар жойларни бино ва иншоотларга ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ҳисобга қабул қилиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгаси озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгаси даволаниш, ўқиш, меҳнат фаолияти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгаси Қуролли Кучлар сафларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгаси Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасаларида узоқ муддат даволанаётганда турар жойни ҳисобга олишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Турар жой ҳисобга қўйилгандан кейин Комиссия турар жойга кириш жойидаги пешлавҳага ҳисобга қўйилган санаси ва ушбу турар жойнинг эгаси ёки ишончли вакили қайтиб келган тақдирда мурожаат қилиши мумкин бўлган манзил кўрсатилган ҳолда турар жой эгасиз турар жой сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларни жойлаштириши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жой ҳисобда турган даврда унинг сақланиши устидан қараб туриш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари («Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари) томонидан ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари билан биргаликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жой ҳисобда турган даврда коммунал хизматлар ва турар жойни сақлаш харажатлари учун тўлов ҳисобланмайди, марказий иситиш хизматлари бундан мустасно. Турар жойлар ҳисобга қўйилган пайтдан бошлаб шаҳар (туман) ҳокимлиги уй-жой мулкдорлари ширкатини ва коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналарни кўрсатиб ўтилган хизматлар учун тўлов ҳисобланишининг тўхтатилиши тўғрисида маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Эгасиз турар жойларни давлат мулкига ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Эгасиз турар жойлар ҳисобга қўйилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган уч йиллик муддат тугагандан кейин шаҳар (туман) ҳокимлиги турар жойни эгасиз турар жой деб эътироф этиш ва давлат мулкига ўтган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Белгиланган тартибда эгасиз деб эътироф этилган турар жойлар давлат уй-жой фондига киритилади ва ўз мақсадида фойдаланиш, шу жумладан ижара шартномаси шартларида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган фуқароларга бериш учун шаҳар (туман) ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда эгасиз деб эътироф этилган турар жойларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Эгасиз турар жойлар яшаш учун яроқсиз деб эътироф этилган тақдирда кўрсатиб ўтилган турар жойлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда уй-жой фондидан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой мулкдорлари ширкати ва коммунал хизматлар кўрсатадиган корхона кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва у билан битишувлар тузиш органининг эгасиз турар жойни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги маълумотномаси асосида кўрсатиб ўтилган коммунал хизматлар (турар жойни сақлаш бўйича хизматлар) учун қарзлар суммасини солиқ солинадиган базага тикламасдан зарар ҳисобига ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Турар жойларни ҳисобдан чиқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Суднинг қарорига кўра давлат мулкига ўтганлиги эътироф этилмаган эгасиз турар жой уни ташлаб кетган эгасининг эгалигига, фойдаланиши учун ва тасарруф этиши учун қабул қилиниши ёхуд эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида турар жойнинг эгаси ҳисобланмайдиган шахс томонидан мулк қилиб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Турар жойни ҳисобдан чиқариш турар жойнинг эгаси ёки унинг ишончли вакили томонидан шаҳар (туман) ҳокимлигига берилган ариза асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар (туман) ҳокимлиги Комиссия билан биргаликда ариза тушган кундан бошлаб уч кун муддатда аризани кўриб чиқади ва кўчмас мулкка ҳуқуқларни ва уларга оид битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш органига турар жойни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги илтимосномани юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Турар жойнинг эгаси ёки унинг ишончли вакили уларнинг турар жойни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилаётган даврда турар жойда тўсқинликсиз яшаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Коммунал хизматлар тўлови ва турар жойни сақлаш бўйича харажатлар, шу жумладан мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган аниқланган сабабларга кўра эгаси бўлмаган турар жойлар бўйича коммунал хизматлар тўлови ва турар жойни сақлаш бўйича харажатлар билан боғлиқ қарзлар мавжуд бўлган тақдирда шаҳар (туман) ҳокимлиги коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва уй-жой мулкдорлари ширкатининг тақдимномасига биноан судларга ҳосил бўлган қарздорликни турар жойларнинг эгаларидан ундириб олиш, шунингдек турар жой эгасининг ўзига тегишли турар жойни сақлаш ва унга қараш бўйича мажбуриятлари турар жойнинг эгаси томонидан бажарилмаслиги натижасида етказилган зарарни ундириш юзасидан даъво киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Коммунал-фойдаланиш хизматларига ҳақ тўлаш бўйича қарзларни ундиришга оид суд ҳужжатларининг мажбурий ижро этилиши «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 4–5-сон, 27-модда; 2007 й., 9–10-сон, 85-модда; 2009 й., 29-сон, 335-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)