Ҳужжат кучини йўқотган 17.01.2023 14.01.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1537
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 14.01.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1537
Date of entry into force
24.01.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 17.01.2023
Ҳужжат 24.01.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАги НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 январда 1537-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 30-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 35-2022/qq-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 71-сонли «Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3416, 16.01.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сонли «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 47-48-сон, 354-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Илова қилинаётган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисида низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 31 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
06-3/436-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 31 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5083-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 31 декабр,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг
2005 йил 31 декабрдаги 06-3/436, 5083,107-сонли қарори билан
ТАCДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сонли «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 47-48-сон, 354-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) мувофиқ тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва тиббиёт ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш учун тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларини сарфлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) 2006 йил 1 январдан ривожлантириш Жамғармаси негизида барча бюджет тиббиёт муассасаларида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишга виждонан муносабати ва кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун тариф ставкаси базасига ойлик устамалар белгилаш, бир йўла моддий ёрдам ва мукофотлар тўлаш шаклида тиббиёт ва фармацевтика ходимларни рағбатлантиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини ривожлантиришга, модернизация қилишга ва таъмирлашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Жамғарманинг манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳомийлик ва донорлик ташкилотларидан ҳамда пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда тежалган бюджет маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тиббиёт муассасалари Жамғарма харажатларини сарфлашнинг икки мустақил йўналиши бўйича маблағларнинг алоҳида ҳисобини юритадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт муассасаси ходимларини моддий рағбатлантиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантиришга, модернизация қилиш ва таъмирлашга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агар ҳомий, донор томонидан бошқа ҳоллар махсус кўрсатилмаган бўлса, ҳомийлик ва донорлик ташкилотларининг маблағлари, шунингдек пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар тиббиёт муассасаси томонидан улардан кейинчалик ходимларни моддий рағбатлантиришда ва моддий-техник базани ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашда фойдаланиш учун белгиланган мутаносибликка мувофиқ банк муассасасида алоҳида ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган бюджет маблағлари улардан кейинчалик ходимларни моддий рағбатлантиришда ва моддий-техник базани ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашда фойдаланиш учун белгиланган мутаносибликка мувофиқ ҳар бир чорак якунлари бўйича тиббиёт муассасаси томонидан банк муассасасида алоҳида ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма маблағларидан ходимларни моддий рағбатлантиришда ва тиббиёт муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашда фойдаланиш тегишли равишда ушбу мақсадлар учун белгиланган маблағлар қолдиғи ва банк муассасаларидаги алоҳида ҳисоб рақамларидаги мавжуд маблағ доирасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жисмоний шахсларнинг Жамғарма маблағлари ҳисобидан олган даромадига солиқ солиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Жамғарма маблағларини тақсимлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма маблағлари тиббиёт муассасаси қайси гуруҳга мансублигига қараб қуйидаги мутаносибликда тақсимланади ва сарфланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Харажатлар йўналиши‎

I гуруҳ муассасалар‎ II гуруҳ муассасалар‎ III гуруҳ муассасалар‎ IV гуруҳ муассасалар‎
Ходимларни моддий рағбатлантириш‎ 25% дан ортиқ бўлмаган‎ 35% дан ортиқ бўлмаган‎ 40% дан ортиқ бўлмаган‎ 50% дан ортиқ бўлмаган‎
Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ва таъмирлаш‎
‎камида 75%‎

‎камида 65%‎

‎камида 60%‎

‎камида 50%‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Тиббиёт муассасалари ходимларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар ва моддий рағбатлантиришларнинг бошқа турларини белгилаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Барча тиббиёт муассасаларида меҳнатга виждонан муносабати, кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун ходимнинг тариф ставкасига ойлик устамалар белгилаш учун мезонларни аниқлаш қисмида ягона ёндашувга риоя қилиниши таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт ходимларининг ишга виждонан муносабати ва кўрсатаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун тариф ставкаларига ойлик устамалар тегишли ходимнинг тариф ставкасидан 5 дан 20 фоизгача миқдорда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ойлик устамалар ходимларнинг лавозимига ва тиббиёт муассасалари гуруҳига қараб қуйидаги доираларда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лавозимлар номи‎ I гуруҳ муассасалар‎ II гуруҳ муассасалар‎ III гуруҳ муассасалар‎ IV гуруҳ муассасалар‎
Кичик тиббиёт ходимлари‎ 5-15 %‎ 5-15 %‎ 5-15 %‎ 10-20 %‎
Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари‎ 10-15 %‎ 10-15 %‎ 10-15 %‎ 10-20 %‎
Врач ходимлар ва провизорлар‎ 10-15 %‎ 10-15 %‎ 10-20 %‎ 10-20 %‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Алоҳида тиббиёт ходимлари учун устамалар белгилаш қуйидаги асосий кўрсаткичларни албатта ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг сифати — даволаш усулларини қўллашдан асорат қолишининг паст даражаси, бемор ҳолатининг ижобий муттасил ўсиши, тиббий ёрдам сифатига беморлар томонидан шикоят қилинмаганлиги, рецидивларнинг паст даражаси, қўлланилаётган даволашнинг тасдиқланган стандартларга мувофиқлиги. Амбулатория-поликлиника бўғинида — бириктирилган контингентнинг диспансерлаштириш билан тўлиқ қамраб олинганлиги ва соғлиги ҳолати кўрсаткичларининг яхшиланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат билан бандлиги — ходимнинг амалда бандлиги, иш вақти давомида хизмат кўрсатиш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда мансаб мажбуриятларини бажариши; белгиланган хизмат кўрсатиш меъёрларига мувофиқ хизмат кўрсатилган беморларнинг, лаборатория анализлари ва бошқа даволаш-диагностика тадбирларининг миқдор маълумотлари бўйича аниқланадиган тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг мураккаблиги — кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг умумий ҳажмида мураккаб (юксак касб билимларини, юқори даражада аниқликни, юксак технологиялардан фойдаланишни талаб қиладиган) тиббий аралашувлар, манипуляцияларнинг юқори салмоғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослик тармоғида кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг ўхшаши йўқлиги — энг кам ҳажмда бўлган жарроҳлик аралашувлари ва оқилона сарф қилган ҳолда беморларнинг янада тезроқ соғайишига кўмаклашадиган жаҳон стандартлари даражасидаги янги технологиялар ва замонавий ускуналар қўлланилган ҳолда бажарилган тиббий ёрдам ҳажми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тиббиёт муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини бир йўла мукофотлаш муассасани ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун унга бир лавозим маошигача миқдорда мукофот тайинлаш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тиббиёт муассасалари ходимларига моддий ёрдам фавқулодда ҳолларда уларнинг мурожаатига кўра ёки тегишли тиббиёт муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан (яқин қариндошларнинг вафот этиши, оғир жароҳатлар олиш, касал бўлиш, табиий офатлар оқибатлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда) кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тиббиёт ходимларининг меҳнатга виждонан муносабати ва юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатганлиги учун тариф ставкаларига ойлик устамалар белгилаш, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссия қарори асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарма ҳисобидан устамалар, мукофотлар ва моддий ёрдамлар тўлаш Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссиянинг тегишли қарори асосида қабул қилинган тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Буйруқда алоҳида ходимларга бериладиган моддий рағбатлантиришнинг аниқ турлари, унинг миқдори ва тўлаш муддатлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар ва бошқа моддий рағбатлантириш турларини тўлаш иш ҳақи тўланиши билан бир вақтда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлаш мақсадида Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлаш мақсадида Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссиянинг қарори асосида тиббиёт муассасаси раҳбари маблағларни сарфлашнинг аниқ мақсадлари, йўналишларини ва унинг миқдорини кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Жамғарма маблағлари сарфланиши учун жавобгарлик ва назорат қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Соғлиқни сақлаш юқори турувчи бошқарув органларининг раҳбарлари, махсус комиссия аъзолари, шунингдек, тиббиёт муассасаси раҳбарлари Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартибига риоя қилиниши, холислиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини қонунчиликда кўрсатилган тартибда текширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 15-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 10/17/1537-1/0240-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)