09.01.2006 йилдаги ПФ-3709-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.01.2006 йилдаги ПФ-3709-сон
Date of entry into force
09.01.2006
Ҳужжат 09.01.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар мамлакатда мева-сабзавот маҳсулоти ва узум етиштириш ва уни комплекс қайта ишлашни ривожлантириш, унинг самарадорлиги ва сифатини янада ошириш, шунингдек, зарур экспорт базасини яратишнинг энг муҳим шартлари деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тармоққа бозор иқтисодиёти тамойиллари ва нормаларини ҳамда шартнома муносабатларини кенг жорий этиш, мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни талабларига қатъий мувофиқ равишда, мавжуд ихтисослашувни сақлаган ҳолда фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, ўз меҳнати натижалари, етиштирилган маҳсулот ва даромадларини тасарруф этишда фермерларнинг ҳуқуқлари ва мустақиллигини кенгайтириш, шунингдек, шартнома мажбуриятларини бажариш ва ер-ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун уларнинг ҳуқуқий жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашнинг тез мослашувчан замонавий кичик технологияларидан фойдаланадиган, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокидаги агросаноат фирмаларини ихтиёрийлик асосида шакллантириш, мавжуд қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тугатилаётган ширкатлар ҳудудида зарур ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси — муқобил машина-трактор парклари, сувдан фойдаланувчилар уюшмалари, ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитлар сотиш пунктлари, мини-банклар, турли тара идишлар ишлаб чиқариш ва сотиш пунктлари барпо этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мева-сабзавотчилик ва узумчилик ширкатларининг экин майдонларида ташкил этиладиган фермер хўжаликлари махсус комиссиялар томонидан очиқ ва ошкора танловлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади, уларнинг натижаларига кўра бошқа тенг шартлар бўлгани ҳолда, мазкур участкада оилавий пудрат асосида ишлаган ширкат аъзоларига ғолиблик ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) боғ ва узумзорлар фермерларга кимошди савдолари орқали сотилади, савдоларда мазкур соҳада муайян иш стажи ва малакаларига эга бўлган даъвогарларнинг иштирок этишларига йўл қўйилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) боғ ва узумзорлар жойлашган ер майдонлари кимошди савдоси ғолибларига ҳадя қилиш, сотиш, гаровга бериш, айирбошлаш ва субарендага топшириш ҳуқуқини бермаган ҳолда узоқ муддатли ижарага топширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) боғ ва узумзорларни кимошди савдосида сотишдан тушадиган маблағлар энг аввало тугатилаётган ширкатнинг кредиторлик қарзини узишга йўналтирилади, маблағларнинг қолган қисми ширкат пайчилари ўртасида уларнинг пайларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тугатилаётган ширкатлар негизида барпо этилган фермер хўжаликлари ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан тўла қоплаш тамойиллари асосида амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фермер томонидан ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган, ер ресурсларидан мақсадга номувофиқ ва норационал фойдаланган, шунингдек ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси талабларини бажармаган тақдирда шартнома белгиланган тартибда суд орқали муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) фермер хўжалигида ходимлар, жумладан хўжалик эгасининг оила аъзолари, шунингдек, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат шартномалари (контрактлари) тузиш йўли билан тартибга солинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мева-сабзавотчилик ва узумчилик фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи тузилмалар билан ўзаро муносабатлари, маҳаллий бошқарув органлари аралашмаган ҳолда, тузилган узоқ муддатли шартномалар, шу жумладан фьючерс шартномалари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК, хўжалик юритувчи субъектлар агросаноат фирмаларини шакллантириш ва фаолиятини ташкил қилишда қуйидаги асосий тамойилларга амал қилсинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) агрофирмалар фермер хўжаликлари томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади, айни чоғда муассислар таркибига фермерлар билан бир қаторда барқарор хўжалик алоқалари ва илғор ишлаб чиқариш технологияларига эга бўлган, шунингдек, яқин ҳудудда жойлашган мева-сабзавот ва узумчилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар кириши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) агрофирмалар исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, жумладан хорижий инвесторлар иштирокидаги қўшма корхоналар шаклида ташкил қилиниши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) фермер хўжаликларининг агрофирма таркибига кирган қайта ишловчи ва бошқа корхоналар билан ўзаро муносабатлари тузилган узоқ муддатли шартномалар асосида амалга оширилади, уларда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жумладан етказиб бериладиган маҳсулотнинг камида 30 фоизига аванс берилишини ва кейин унинг харид қилинишини таъминлаш аниқ белгилаб қўйилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) агрофирма муассислари — фермер хўжаликлари шартномадан ташқари етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини ўз хоҳишига қараб ички бозор ва экспортга сотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси (Мирзиёев) манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда бир ой муддатда мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмаларини шакллантириш ва фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Янги боғ ва узумзорлар барпо этилишини ҳамда мавжудларининг ҳосилдорлигини оширишни, агросаноат фирмалари ташкил қилишни рағбатлантириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тугатилаётган ширкатлар негизида барпо этиладиган боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликлари ягона ер солиғи тўлашдан — 5 йил муддатга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) янги ташкил этиладиган агросаноат фирмалари даромад (фойда) солиғи тўлашдан, ер солиғи, мулк солиғи, қўшилган қиймат солиғи (импортга қўшилган қиймат солиғидан ташқари), ягона солиқ тўлови тўлашдан — 3 йил муддатга озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ солишдан бўшайдиган маблағлар мақсадли тартибда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантиришга, боғ ва узумзорлар барпо этиш ҳамда уларни кенгайтиришга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармон талаблари ва қоидалари бажарилишини таъминлайдиган қарор лойиҳаси ҳамда аниқ ташкилий тадбирларни тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХКнинг бошқарув тузилмаси танқидий қайта кўриб чиқилсин, бунда компания спирт, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш функцияларини сақлаб қолиши, консерва саноати корхоналари эса агрофирмалар таркибида иштирок этиш имконияти билан мустақил фаолият кўрсатиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 9 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3709-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 2-сон, 6-модда; 2009 й., 10-11-сон, 105-модда; 15-сон, 180-модда; 2011 й., 4-5-сон, 32-модда; 2011 й., 52-сон, 558-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)