Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2008 27.12.2005 йилдаги ЎРҚ-17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 27.12.2005 йилдаги ЎРҚ-17-сон
Date of entry into force
01.01.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2008
Ҳужжат 01.01.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 1 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2005 йил 3 декабрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган 396–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 310, 311, 312, 313-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 6-модда биринчи қисмининг 6-банди чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 7-модда биринчи қисмининг 5-бандидаги «савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари» деган сўзлар «айрим турлардаги товарлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бундан мустасно), сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулк солиғи, айрим турлардаги товарлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим, юридик шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим бундан мустасно) ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар. Ялпи даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи қисмидаги «экология солиғи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошисидаги «экология солиғи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«банкларнинг ва бошқа молия-кредит ташкилотларининг кредитлари учун фоиз тўловлари суммалари, бундан банкларнинг ва бошқа молия-кредит ташкилотларининг инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирадиган инвестиция учун олган кредитлари бўйича фоизлар ҳамда тўлов муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи—йигирманчи хатбошилари тегишинча тўртинчи—ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 271-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«271-модда. Зарарларни тақсимлаб ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодексда назарда тутилган, чегириб ташланиши лозим бўлган харажатларнинг жами даромаддан ошиб кетиши зарар деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловчи кўрилган зарарларни зарар кўрилган ҳисобот йилидан кейинги беш йил муддат давомида тақсимлаб ўтказишни амалга оширишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган ҳисобот йилида ёки ўтган ҳисобот йилларида ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган зарарга (зарарларга) эга бўлган даромад (фойда) солиғи тўловчилар жорий йилдаги солиқ солинадиган даромадни (фойдани) кўрилган зарарларнинг тўлиқ суммасига ёки ушбу сумманинг бир қисмига камайтиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақсимлаб ўтказилаётган зарарнинг ҳар бир навбатдаги йилда ҳисобга олинадиган жами суммаси ушбу Кодексга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий йилдаги солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ солинадиган база ўрни қопланиши керак бўлган зарар суммаси миқдорига фақат йил якунлари бўйича камайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирдан ортиқ календарь йилда кўрилган зарарлар улар кўрилган кетма-кетликда тақсимлаб ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловчининг даромад (фойда) солиғидан озод қилинган даврдаги зарарлари кейинги даврларга тақсимлаб ўтказилиши мумкин эмас»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 30-модда жадвалининг биринчи хатбошисидаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 55-модда биринчи қисмининг жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жами даромад миқдори‎ Солиқ суммаси‎
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоригача‎ даромад суммасининг 13 фоизи‎
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан (+1 сўм) ўн баравари миқдоригача‎ энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ + беш бараваридан ошадиган сумманинг 20 фоизи‎
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1 сўм) ва ундан юқори миқдоридан‎ энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн бараваридан ошадиган сумманинг 29 фоизи‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи—еттинчи хатбошилари тегишинча учинчи—олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) IX бўлим чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ушбу Қонун 2006 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 27 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-17-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 383-модда)