1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БУЙРУғИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИ ЮРИТИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ БЕРИШДА ТАНЛОВ ҒОЛИБИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 4 январдаги 1-сонли «Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (2005 йил 4 январь, рўйхат рақами 1439 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 1-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 18 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237а-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2004 йил 24 декабрдаги 607-сонли «2005—2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ваколатли органи умумий мажлиси томонидан ижарага олувчини аниқламасдан ажратилган ерлардан, шунингдек, қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ер участкаларини фермер хўжалиги юритиш учун беришда танлов ғолибини аниқлаш мезонлари ва тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига мувофиқ фермер хўжалигини юритиш учун қуйидаги ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага танлов асосида берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) захирадаги ерлардан ер участкалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини бериш бўйича танлов ўтказишда танлов ўтказишга тайёргарлик қилиш ва уни эълон қилиш, танловда иштирок этиш шартлари, танловни ўтказиш тартиби ҳамда ер участкасини ижарага олиш шартномасини ва танлов Ғолибининг мулкка бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш масалалари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарорлари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ваколатли органи умумий мажлиси томонидан ижарага олувчини аниқламасдан ажратилган ерлардан фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиб беришнинг умумий шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ваколатли органи умумий мажлиси томонидан ижарага олувчини аниқламасдан ажратилган ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида туман ҳокими қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, сифати ва бошқа тавсифлари, ташкил этилаётган фермер хўжалигининг мўлжалланаётган ихтисослашуви, танловнинг ўтказилиш вақти ва жойи кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ва эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак. Агар танловда иштирок этишга комиссия аъзоси томонидан ариза берилган бўлса, у мазкур танловда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу тўғрисида комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Етарли техника ва пул маблағларига эга бўлган шахслар бир неча лойиҳаларга талабгор сифатида ариза беришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ваколатли органи умумий мажлиси томонидан ижарага олувчини аниқламасдан ажратилган ерларнинг икки лойиҳаси бўйича ўтказилган танловда ғолиб чиққан фуқароларнинг, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари бошлиқларининг кўрсатилган ер участкалари бўйича бошқа лойиҳалар юзасидан ўтказиладиган танловлардаги иштироки тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ер участкалари бериш тўғрисидаги ариза ташкил этилаётган хўжаликнинг бизнес-режаси ёки фаолият дастури илова қилинган ҳолда туман ҳокимига берилади. Аризада ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг номи, мўлжалланаётган ихтисослашув, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этишда — боқилиши мўлжалланаётган молларнинг турлари бўйича бош сони, ер участкасини ижарага олиш муддати кўрсатилади. Фуқароларнинг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туман ҳокими ариза келиб тушган куниёқ аризани ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияга юборади. Агар мазкур комиссияга юборилган ариза ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, комиссия ариза берган шахсга ариза келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асослантирилган ёзма хабар беради. Мазкур комиссия котиби талабгорга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва туман ҳокимига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ер участкаларини фермер хўжалиги юритиш учун беришнинг умумий шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия танлов ўтказилишидан бир ой олдин маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа қулай шаклда қишлоқ хўжалик корхонасининг қайта ташкил этилиши ва танлов ўтказилиши тўғрисида эълон беради ва танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган фуқароларнинг аризаларини қабул қилиш муддатларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Танловда иштирок этиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасининг аъзолари, фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг бошлиқлари ва ходимлари эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раиси ва котиби тегишли танловда талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари тегишли танловда комиссия раисининг розилиги билан фақат битта лойиҳа бўйича талабгор сифатида қатнашиши мумкин. Ўзи ариза берган лойиҳа бўйича танлов ўтказилганда ушбу комиссия аъзоси овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу ҳақда комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш танлов ўтказилишидан ўн кун олдин тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Етарли техника ва пул маблағларига эга бўлган шахслар бир неча лойиҳаларга талабгор сифатида ариза беришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ер участкаларининг икки лойиҳаси бўйича ўтказилган танловда ғолиб чиққан фуқароларнинг, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари бошлиқларининг бошқа лойиҳалар бўйича ўтказиладиган танловлардаги иштироки тўхтатилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ариза ва ҳужжатларни комиссиянинг котиби қабул қилади. Агар тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, ариза берган шахсга шу куниёқ камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асослантирилган ёзма хабар берилади. Комиссиянинг котиби талабгорга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ер участкаларини бериш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш икки босқичдан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда талабгорларнинг аризаларида баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги ўрганиб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия муайян ер участкасида фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисида ариза тақдим этган талабгорларнинг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Ҳар бир иштирокчининг лойиҳаси алоҳида баҳоланади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг биринчи босқичида талабгорларнинг имкониятлари қуйидаги кўрсатгичлар асосида баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигидаги иш стажи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий давлатлар, шу жумладан МДҲ давлатлари таълим муассасалари томонидан 1992 йил 1 январдан сўнг берилган маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда нострификацияланган бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорнинг мутахассислигини баҳолашда талабгорнинг маълумоти (олий ёки ўрта махсус)дан қатъи назар, фақатгина мутахассислик инобатга олинади. Мутахассислик учун энг юқори балл фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассисликка эга бўлган талабгорларга берилади. Бунда, фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассислик деганда фермерлик фаолиятини юритишга доир махсус мутахассисликка эга шахслар, шу жумладан айнан шу соҳада касб-ҳунар коллежини тамомлаган ёки шу соҳада бакалавр (магистр) даражасини олган ёхуд бошқа илмий даражага эга бўлган шахслар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир неча мутахассислик бўйича маълумот тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган талабгорларнинг фақатгина битта энг юқори балли мутахассислиги инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) талабгорнинг қишлоқ хўжалигидаги иш стажини аниқлашда меҳнат дафтарчасига асосан фақат шу соҳада ўталган иш стажи инобатга олинади ва 6 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда комиссияга меҳнат дафтарчасининг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли пул маблағлари мавжудлиги банк томонидан берилган маълумотномада тасдиқланган бўлиши лозим. Банк маълумотномаси банк Бошқаруви раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айрим ҳолларда талабгор танловга пул маблағлари ўрнига ўз мол-мулкини таклиф этиши мумкин. Бунда мол-мулк талабгорнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим. Агар таклиф этилаётган мол-мулк талабгорга биргаликдаги мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса, бу ҳолда тегишли оила аъзосининг (ота-она, эр-хотин ва фарзандлар) нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермерликка талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловга таклиф этилган мол-мулклар қиймати қуйидаги шартлар асосида инобатга олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) мол-мулк баҳоланган ва уларга бўлган (чорва молларидан ташқари) мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим. Чорва молларининг талабгорга тегишлилиги қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан берилган, фуқаролар йиғини раиси томонидан имзоланиб, муҳри билан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади. Уларнинг нархи чорва бозори маъмурияти томонидан берилган комиссияга маълумотнома асосида аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) талабгор танловга юқори ликвидли мол-мулкни (чорва моллари, товар-моддий бойликлар ёки бошқа тез сотиладиган мол-мулклар) тақдим этиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) танловга талабгорнинг шахсий уй-жойи, уй буюмлари ва шу кабиларни, шунингдек суд қарорига кўра ёки бошқа асосларга кўра хатланган мол-мулкларни таклиф этишга йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) танловда иштирок этиш учун талабгорга бевосита мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган, шу жумладан талабгор таъсис этган (иштирокчиси бўлган) юридик шахсларга тегишли бўлган мол-мулкларни таклиф этишга йўл қўйилмайди, талабгор сифатида танловда иштирок этаётган фермер хўжалиги бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) мол-мулк қийматини аниқлашда танловда қатнашиш учун таклиф этаётган техника воситалари қиймати ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккита лойиҳага ариза берган талабгорнинг бир лойиҳа бўйича танловда инобатга олинган пул маблағлари (мол-мулки) иккинчи лойиҳага танловда инобатга олинмайди. Бундай талабгор ўз пул маблағлари (мол-мулки)ни лойиҳалар ўртасида ўз хоҳишига кўра тақсимлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) талабгор томонидан танловга таклиф этилаётган техника воситалари уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳадаги ер майдони ўлчамига ишлов бериш учун зарур бўлганидан ортиқ таклиф этилган техника воситаларига балл берилмайди. Ер майдони ўлчамига зарур бўлган техника воситаларининг турлари ва сони уларнинг имкониятлари (қуввати)ни ҳисоблаш йўли билан комиссия хулосаси асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссияга техника воситалари техник паспортларининг асл нусхалари тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техника воситалари талабгорнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим. Агар танловга оила аъзолари (ота-она, эр-хотин ва фарзандлар)нинг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулки ҳисобланган мол-мулк, техника воситалари таклиф этилаётган бўлса, ушбу мол-мулк ва техника воситасини бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш учун топшириш тўғрисида барча мулкдорлардан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккита лойиҳага ариза берган талабгорларнинг бир лойиҳага танловда инобатга олинган техника воситалари бошқа лойиҳага танловда инобатга олинмайди. Бироқ, агар талабгор таклиф этаётган техника воситасининг имкониятлари (қуввати) бир лойиҳадаги ер майдонига нисбатан юқорироқ бўлса, бундай техника воситаси бошқа лойиҳага танловда ҳам инобатга олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловда иштирок этаётган фаолият юритаётган фермер хўжалиги бошлиғи ушбу фермер хўжалигига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган техник воситаларини танловга таклиф этиши мумкин. Бу ҳолда, техника воситаларининг имкониятлари фермер хўжалигининг мавжуд ер майдонини ҳам инобатга олган ҳолда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловга таклиф этилган техника воситалари қуйидагилар асосида баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) техника воситаларини баҳолашда фақатгина техник паспортидаги техник созлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган техника воситаларигина инобатга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) балл лойиҳадаги ер майдони ўлчамига ишлов бериш учун зарур бўлган техника воситасининг ҳар бир турига (тегишли турдаги техника воситасининг сонидан қатъи назар) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) таклиф этилган барча турдаги техника воситалари учун қўйилган баллар йиғиндиси 15 баллдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор томонидан танловга таклиф этилган пул маблағлари (таклиф этилган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари), таклиф этилган техника воситалари танловда ютган тақдирда бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалиги фаолиятини юритиш жараёнида бевосита фойдаланилиши мумкин бўлган мол-мулклар бўйича сотиш мажбуриятини олиш талаб этилмайди, бундай мол-мулкларни бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш мажбуриятини олиш кифоя.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклиф этилган пул маблағлари, мол-мулк ва техника воситаларини бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш мажбурияти талабгорнинг аризасида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалиги устав фондининг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирилмаганлиги, шу жумладан, танловда таклиф қилинган пул маблағлари, мол-мулк ва техника воситаларининг устав фондига киритилмаганлиги натижасида шакллантирилмаганлиги, фермер хўжалигини суднинг қарорига мувофиқ тугатиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) танловда иштирок этиш учун талабгорга бевосита мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган, шу жумладан талабгор таъсис этган (иштирокчиси бўлган) юридик шахсларга тегишли бўлган техника воситаларини таклиф этишга йўл қўйилмайди, талабгор сифатида танловда иштирок этаётган фермер хўжалиги бундан мустасно.
(20-бандининг «г» кичик бандига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) билан кичик банд киритилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) агар талабгор фермер хўжалиги бошлиғи ёки оилавий пудратчи бўлса, у томонидан иш фаолиятининг сўнгги уч йилдаги маҳсулот етказиб бериш шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими (оилавий пудратчи бўйича эса — туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими) томонидан берилган маълумотнома асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар талабгор қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходимлари (фермер хўжаликлари ходимлари ва оилавий пудратчилар бундан мустасно) бўлса, унда хўжаликнинг сўнгги уч йилдаги маҳсулот етказиб бериш контрактация шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотнома асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
(20-банднинг «д» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда энг юқори балл, барча турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартномаларни йиллар бўйича бажарилишига қараб мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган тартибда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашнинг иккинчи босқичида комиссия томонидан талабгорлар таклифларининг иқтисодий асосланганлиги баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги талабгорнинг аризаси ва бизнес-режасини, зарур ҳолларда эса, тавсиянома хатларини таҳлил этиш асосида 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифларнинг иқтисодий асосланганлигини баҳолашда ариза ва бизнес-режада назарда тутилган мақсадларга эришиш қанчалик ҳақиқатга яқинлиги, шунингдек талабгорнинг ер майдонидан кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан кам бўлмаган ҳосилдорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш схемасига риоя этган ҳолда 10 йил муддат мобайнида ишлаб чиқариш ихтисослашувини ўзгартирмаслик, алмашлаб экишга риоя этган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, кредиторлик қарзларини белгиланган муддатларда тўлаш каби мажбуриятларининг тўлиқлиги ва уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашнинг биринчи ва иккинчи босқичлари бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Бунинг учун танлов эълон қилинган кундан бошлаб 21 кундан кейин, лекин 25 кундан кечиктирмай, комиссия аъзоларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғилишда талабгорнинг ҳар бир кўрсатгичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган кўрсатгичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсатгич бўйича битта балл берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг баллари танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақасига қўйилади. Ушбу варақа танлов ўтказилган куниёқ мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилиб, комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш босқичларида энг юқори рейтинг баллари тўплаган талабгорлар комиссия қарорига кўра танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда олган бали энг юқори балл олган талабгордан 10 баллгача ёки 10 баллга фарқ қилган талабгорлар энг юқори балл олган талабгорлар ҳисобланади ва танловда иштирок этиш учун тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қолган талабгорлар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмайди ва бундай талабгорларга танловдан олинганлиги тўғрисида ёзма равишда рад жавоби берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир лойиҳага талабгорларнинг сони учтадан кам бўлса, олган баллари миқдоридан қатъи назар, уларнинг ҳаммаси танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади ҳамда кейинги кундан кечиктирмай танловда иштирок этишга тавсия этилган талабгорлар рўйхати эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия томонидан танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор билан биргаликда танловни ўтказиш шартлари ҳам эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Танловни ўтказиш қоидалари ва талабларига риоя этмаган, қонун ҳужжатларига асосан талабгорлар деб эътироф этилмаган, танловда иштирок этиш учун аризаларни ўз вақтида тақдим этмаган шахслар танловда иштирок этишга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловда иштирок этиш учун ёлғон маълумотлар ва сохта ҳужжатлар тақдим этган шахслар ҳам танловда иштирок этишга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Комиссия танловда иштирок этишга қўйилган шахслар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни танлов ўтказиладиган бинода манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминлайдиган тарзда ёзма шаклда эълон қилиши, шунингдек танловда иштирок этишга қўйилмаган шахсларга ёзма шаклда асосли рад жавобларини йўллаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчини танлашда талабгор сифатида эътироф этилган, бироқ тўплаган балларига асосан тегишли лойиҳага танловда иштирок этиш учун қўйилмаган талабгорлар тўплаган балларини сақлаб қолган ҳолда бошқа лойиҳалар (ариза тушмаган ёки аризалар сони кам бўлган лойиҳалар) бўйича ўтказиладиган танловда қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Бундай талабгор бошқа лойиҳага танлов ўтказилгунга қадар комиссияга ариза билан мурожаат қилиши ва аризага фақатгина Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақасини илова қилиши кифоя.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Танловда иштирок этиш учун танлаб олинган қатнашувчи ўз аризасини бир лойиҳадан олиб, ушбу лойиҳа бўйича танловда иштирок этмасдан, аввал тўплаган балларини сақлаб қолган ҳолда шу хўжаликдаги бошқа лойиҳадаги ер майдонига бериш ҳуқуқига эга. Бундай талабгор бошқа лойиҳага танлов ўтказилгунга қадар комиссияга ариза билан мурожаат қилиши ва аризага фақатгина Танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги комиссия қарорини илова қилиши кифоя.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолда, талабгорнинг тўплаган бали у ариза берган бошқа лойиҳага танловда иштирок этиш учун танлаб олинган талабгорлар тўплаган баллдан кам бўлмаслиги лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Танлов ўтказиш ва ғолибни аниқлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Танлов уни ўтказиш тўғрисида эълон қилинган кундан сўнг бир ойдан кейин ўтказилади ва унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Танлов энг кўп ариза тушган лойиҳалар бўйича бошланиб, аризаларнинг сони камайишига қараб навбатма-навбат ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир талабгорнинг қобилияти, тегишли билими, ишбилармонлиги ва савияси, фермер хўжалиги фаолиятини юритиш ва бошқариш бўйича берилган савол-жавоблар асосида 10 балли шкала билан баҳоланади. Танлов варақаси ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳар бир комиссия аъзоси томонидан шахсан тўлдириб имзоланади ва комиссия раисига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан талабгорга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади ва талабгорга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Танловда қатнашиш учун танлаш босқичида тўпланган балл ва танловда олинган ўртача балл йиғиндиси талабгорнинг якуний бали ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорнинг якуний балининг намунавий ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Энг кўп якуний балл тўплаган талабгор танлов ғолиби деб топилади ва танлов ўтказилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай эълон қилинади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ер участкаларини фермер хўжалиги юритиш учун бериш бўйича ўтказиладиган танловларда бошқа барча шартлар бўйича тенг балл тўпланган ҳолларда мазкур қишлоқ хўжалиги корхонаси аъзосига имтиёз берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Комиссия якуний йиғилишининг баённомаси мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия якуний баённомаси қўшимча равишда ушбу корхонанинг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Агар битта лойиҳага фақат битта талабгордан ариза келиб тушган бўлса, у ҳолда танлов муддати тугагандан сўнг ушбу лойиҳага белгиланган тартибда қайта танлов ўтказилади. Қайта танловда ҳам ушбу лойиҳага бошқа талабгорлардан ариза келиб тушмаса, комиссиянинг бир овоздан қабул қилган қарори билан талабгорга ушбу лойиҳадаги ер участкаси берилиши мумкин. Бунда, талабгорнинг тақдим этган ҳужжатлари ва ўтказилган суҳбат натижасида олган бали танловда қатнашган ва энг юқори балл олган талабгор балининг ярмидан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман ҳокимига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Фермер хўжалиги ташкил этишда талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия ва Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссияларнинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлари комиссия котиблари томонидан юритилади. Комиссия котиби, қоида тариқасида, туман ҳокимлиги ходими бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари туман ҳокимлигида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ваколатли органи умумий мажлиси томонидан ижарага олувчини аниқламасдан ажратилган ерлар бўйича алоҳида йиғма жилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар фермер хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида туман ҳокимлигининг идоравий архивига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ҳар бир йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лойиҳалар бўйича барча танловларга талабгорлар томонидан тақдим этилган аризалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) комиссиянинг ҳар бир лойиҳа бўйича талабгорларни танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) танлов ўтказиш якунлари юзасидан комиссия томонидан қабул қилинган баённомалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жилдга рейтинг баллари беришга асос бўлган барча ҳужжатлар (шу жумладан асли тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари) тикилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ер участкаларини бериш бўйича талабгорларнинг йиғма жилдларида мажбурий тартибда қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси активлари ва пассивларини, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари мулкий пайларини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш бўйича, ортиқча асосий ва айланма маблағларни, шунингдек фойдаланиш муддати тугаган воситаларни кимошди савдосида ёки очиқ савдода сотиш бўйича, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси балансида бўлган ижтимоий ва бошқа инфратузилмаларни маҳаллий ҳокимликлар ёки бошқа ташкилотлар балансига бериш бўйича ҳамда мол-мулкларни ҳисобдан чиқариш бўйича барча ҳужжатлар тикилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларни тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари А. САЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 18 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 18 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжаликларини ташкил этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда талабгорларнинг имкониятларини баҳолайдиган РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий пудратчи ёки фермер хўжалиги бошлиғи, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходимлари (фермер хўжаликлари ходимлари ва оилавий пудратчилар бундан мустасно) учун сўнгги уч йил давомида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилиши
3 йил сурункали бажарганда 3 йилдан 2 йил бажарганда 3 йилдан 1 йил бажарганда
туман статистика бўлими ёки қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан берилган маълумотнома
7.
Аризада ва бизнес режада баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги
Аризадаги таклифлар ва бизнес режанинг асосий кўрсаткичларидан келиб чиқилади
5 баллдан 10 баллгача
Ариза, бизнес режа ва зарур ҳолларда тавсиянома хатлар
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш ВАРАҚАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Талабгорнинг Ф.И.Ш.
Мутахассислиги учун балл
Маълумоти учун балл
Иш стажи учун балл
Мол-мулки ва маблағи учун балл
Техник воситаси учун балл
Шартнома мажбуриятларини бажарганлик учун балл
Иқтисодий асосланганлиги учун балл
Жами балл
1.
2.
3.
4.
5.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раиси:
Имзолар
_____________________________
____________
Комиссия аъзолари
1.
_____________________________
____________
2.
_____________________________
____________
3.
_____________________________
____________
4.
_____________________________
____________
5.
_____________________________
____________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорларни ____-сонли лойиҳа бўйича ер участкасига танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
__________ тумани ______________________________________________ бўйича комиссияси ____-сонли лойиҳа бўйича ер участкасига танловда иштирок этишга ариза берган талабгорларнинг ариза ва ҳужжатларини ўрганиб, уларнинг имкониятларини баҳолаш асосида қуйидаги талабгорларни танловда иштирок этишга тавсия қилади:
Т/р
Талабгорнинг Ф.И.Ш.
Рейтинг бали
1.
________________________________
______________
2.
________________________________
______________
3.
________________________________
______________
4.
________________________________
______________
5.
________________________________
______________
Танлов 20___ йил «____» ____________ соат ________ да қуйидаги манзилда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАНЛОВ ВАРАҚАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
____________ туманидаги _________________________________________ бўйича туман ҳокимининг 2004 йил «__» __________ даги «__» сонли қарори билан ташкил этилган ________________________________________________________ бўйича комиссиянинг аъзоси ____________________________________________________
(Ф.И.Ш.)
200__ йил «__» __________ да ___ -сонли лойиҳа бўйича танловга қатнашган талабгорларга балл қўйиш варағи
Талабгорларнинг Ф.И.Ш.
Талабгорларга қўйилган балл (10 балли шкала бўйича баҳоланади ва сўз билан ёзилади)
1.
2.
3.
4.
5.
6. в. б.
________________
_________________________
(имзо)
(Ф.И.Ш.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигини ташкил этиш бўйича талабгорларга танлов якуни бўйича қўйилган балларининг намунавий ҲИСОБ-КИТОБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзоларининг Ф.И.Ш.
Талабгорлар
Б. Ёқубов
Н. Болтаев
В. Эгамов
П. Сотимов
I
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни аниқлашда тўпланган балл
45
46
51
51
Танловда комиссия аъзолари томонидан қўйилган баллар