Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2005 ЙИЛ 19 СЕНТЯБРДАГИ ПҚ–183-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ–183-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 61-модда) 3-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 13 апрелдаги 174-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 10 ноябрь,
246-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 45-сон, 342-модда)