Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2017 30.08.1993 йилдаги 441-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 30.08.1993 йилдаги 441-сон
Date of entry into force
30.08.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2017
Ҳужжат 30.08.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ («ДАВАРХИТЕКТҚУРИЛИШ») ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2936-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш («Давархитектқурилиш») қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси ҳузуридаги Давлат архитектура ва шаҳарсозлик қўмитаси тугатилиб Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вилоятлар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Республика шаҳар (туман) ларида тегишли архитектура ва шаҳарсозлик бўлимлари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари тегишли ҳудуд ҳокими ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси қарамоғида, шаҳар (туман) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимлари эса шаҳар (туман) ҳокими ҳамда вилоят, Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари қарамоғида бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармаларининг раҳбарларини тайинлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Шаҳар (туман) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларининг раҳбарларини тайинлаш шаҳар (туман)лар ҳокимлари тавсияномасига биноан тегишли вилоят, Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси маркази аппаратининг тузилмаси 3-иловага* мувофиқ ҳамда бутун тизим ходимларининг сони 581 нафардан, шу жумладан, марказий аппарат ходимлари сони 75 нафардан иборат қилиб 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий органларнинг ходимларини сақлашга маблағлар маҳаллий бюджетлардан ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3, 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси Раисига 3 нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлишга ҳамда шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган 1 нафардан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зарур бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш фондини белгиласин, шунингдек, қўмита марказий аппарати учун 4 та енгил автомашинани сақлашга лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юклатилган вазифаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилган ваколатлар доирасида норматив-услубий ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ лойиҳалаш-қурилиш ҳамда экспертиза фаолиятини лицензиядан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архитектура ва қурилиш соҳасида муҳим халқ хўжалиги муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар тузиш. Материалларни ишлаб чиқишга илмий-тадқиқот, технология, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий ўқув юртларини ва бошқа муассасаларни, шунингдек, айрим олимларни ва йирик мутахассисларни жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архитектура ва шаҳарсозлик вилоят, Тошкент шаҳар бош бошқармалари, шаҳар (туман) бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин; архитектура ва шаҳарсозлик вилоят, Тошкент шаҳар бош бошқармалари, шаҳар (туман) бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қўмитасининг янги вазифаларини ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда у тўғрисидаги Низом лойиҳасини, шунингдек, қўмитанинг ишлаб турган илмий-тадқиқот муассасаларини қайта ташкил этиш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилнинг 1 ноябригача республика ҳудудидаги идоравий бўйсунишидан қатъи назар лойиҳа-қидирув ташкилотлари тармоқларининг энг мақбул тузилмаси, уларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида таклифларни тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Тошкент шаҳар Абай кўчасидаги 6-уйга жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 2 апрелдаги 171-сон, 1988 йил 29 январдаги 41-сон, 1989 йил 23 январдаги 31-сон, 1990 йил 3 январдаги 3-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К. Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорнинг бажарилиши 1993 йил ноябрь ойида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 30 август,

441-сон