Ҳужжат кучини йўқотган 19.02.2010 29.07.1993 йилдаги 378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.07.1993 йилдаги 378-сон
Date of entry into force
29.07.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 19.02.2010
Ҳужжат 06.04.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ ДАВЛАТ МЕҲНАТ ҲУҚУҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМИНИ ВА МЕҲНАТ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ ДАВЛАТ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги ва Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисидаги илова қилинаётган низомлар тасдиқлансин.
(қарорнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 29 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
378-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (бундан кейин «инспекция» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий бўлинмаси, жойлардаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциялари эса Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг қуйи бўлинмалари ҳисобланадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инспекция ва унинг жойлардаги бўлинмалари вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, шунингдек, қайси идорага қарашлилиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, барча корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва мулкдорлар томонидан меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инспекция ва унинг жойлардаги бўлинмалари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қиладилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат меҳнат инспекторлари лавозимида олий юридик маълумотга ва мазкур мутахассислик бўйича камида уч йил иш тажрибасига эга бўлган шахслар ишлаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг давлат ҳуқуқ меҳнат инспекторларига хизмат гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимларининг давлат ҳуқуқ меҳнат инспекторларига хизмат гувоҳномалари Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг
(инспекторларининг) асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Идоравий бўйсунишидан, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, вазирликлар, ҳокимликлар, концернлар, уюшмаларда маъмурият, мулкдор томонидан меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қoнунига қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бузишларни маъмурият томонидан бартараф этиш ҳақидаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёзма кўрсатмаларининг ҳуқуқий воситалар билан бажарилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий бўлинмаларига меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини назорат қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда кўмаклашиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бўйича аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бажариш бўйича вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар ва муассасаларнинг иш тажрибасини ўрганиш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг
умумий ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳуқуқ инспектори қуйидаги хуқуқларга эгадир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Меҳнат ҳақидаги қонунларга ҳамда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга риоя қилинишини, шунингдек маъмурият томонидан жамоа шартномаси шартлари, меҳнат битимларининг бажарилишини ва уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларни белгиланган тартибда текшириш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 8 февралдаги 60-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Текшириш жараёнида пайдо бўладиган масалалар юзасидан мулкдорлар ва мансабдор шахслардан тегишли маълумотлар, ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Назорат қилиш мақсадидаги барча ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар билан танишиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мулкдорлардан ва бошқа мансабдор шахслардан Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунлар бузилишлари аниқланган ҳолларда уларни бартараф этишни талаб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш учун ваколатли мансабдор шахслар бажаришлари мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш (1-илова)*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга амалдаги қонунларда белгиланган миқдорда жарима солиш (2 ва 3-иловалар)*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг қўпол равишда бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш учун корхоналар ва ташкилотларнинг юқори органларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдимномалар киритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминланиш тўғрисидаги қонунларга зид бўлган буйруқлари ва бошқа меъёрий актларининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, зарур бўлган ҳолларда эса белгиланган тартибда уларни бекор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига таклифлар киритиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (инспекторлари)нинг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Инспекцияга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инспекциянинг тузилмаси ва ходимлари сони Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инспекция:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйи турувчи барча меҳнат инспекциялари (инспекторлари)га услубий раҳбарликни амалга оширади, ёрдам беради, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, корхоналар, шунингдек, айрим фуқаролардан тушган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйи турувчи барча меҳнат инспекторлари томонидан берилган ёзма кўрсатмаларни, жарима солиш тўғрисидаги қарорларни кўриб чиқади, ўзгартиради ва бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларни қўллашга доир муҳим масалаларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйи турувчи меҳнат инспекциялари (инспекторлари)га ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий тузилмаларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ва топшириқлар беради.
(IV-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
бош бошқармалари инспекцияларининг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (бундан кейин вилоятлар деб аталади) Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциялари (инспекторлари) тегишли вилоятлар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибда меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вилоят инспекциялари вилоят меҳнат бошқармаларининг таркибий бўлинмалари (секторлари) ҳисобланадилар ва уларга вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган бош инспектор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вилоят бошқармалари давлат меҳнат ҳуқуқ (бош) инспекторлари лавозимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги инспекцияси бoшлиғи билан келишилган ҳолда вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вилоят меҳнат инспекциялари (инспекторлари) меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимлари давлат ҳуқуқ инспекторлари томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатларни кўриб чиқадилар, бекор қиладилар, ўзгартиришлар киритадилар, шунингдек, уларга услубий ёрдам кўрсатадилар ва улар фаолиятини йўналтирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вилоят меҳнат инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг давлат ҳуқуқ инспекциясига белгиланган тартибда ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этадилар.
(V-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимлари давлат ҳуқуқ инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Туман меҳнат органларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари тегишли туман доирасида меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туман меҳнат органларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари лавозимга вилоят бошқармаси бош ҳуқуқ инспектори билан келишилган ҳолда меҳнат органи директори томонидан тайинланадилар ва бевосита меҳнат органи директорининг маъмурий бўйсунувида бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туман меҳнат органларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари юқори турувчи меҳнат ҳуқуқ инспекторлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туман меҳнат органларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларни қўллаш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритадилар, шунингдек, йилнинг ҳар чорагида юқори турувчи меҳнат инспекциясига қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
(VI-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг
ёзма кўрсатмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг ёзма кўрсатмасини олган мансабдор шахс унинг кўрсатилган муддатда бажарилганлиги ҳақида инспекторни хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг ёзма кўрсатмалари устидан ёзма кўрсатма берилган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида юқори турувчи давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (инспектори)га ёки халқ судига шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шикоят қилинган ёзма кўрсатмалар юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (инспектори)нинг хулосалари қатъий ҳисобланади ва бажарилиши мажбурийдир. Хулосалар бўйича шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа хил қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади, Ўзбекистон Республикасининг давлат назорат органлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришда меҳнат шароитлари, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсациялар берилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноқулай меҳнат шароитлари учун бериладиган имтиёз ва компенсацияларни тартибга солувчи меъёрий-услубий асосларни ишлаб чиқиш ва мукаммаллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини аттестация қилишнинг сифати ҳамда имтиёзли нафақа, қўшимча таътил ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатлар ва кўрсаткичларнинг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида имтиёзли нафақа, қўшимча таътил ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида хулосалар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарнинг буюртмаларига кўра, аттестация асосида иш жойларидаги меҳнат шарт-шароитларини экспертиза қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича маъмурият ва корхоналар ходимлари ўртасидаги низоларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитларини баҳолаш иш ўринларини аттестациядан ўтказиш усулларини ва меҳнат шароитларини экспертиза қилиш учун меъёрий асосларни ишлаб чиқади ва янгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз хизмат вазифаларини бажараётганда корхоналарга, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, белгиланган намунадаги гувоҳномани кўрсатиб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш (1-илова)*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 8 февралдаги 60-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналардаги меҳнат шароитларини экспертиза қилиш ва маъмуриятга МШЭ-1 шаклида хулоса бериш (2-илова)*;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспертиза ўтказиш учун олим ва мутахассисларни белгиланган тартибда ҳақ тўлаб жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналардаги ходимларга имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгилаш ҳужжатларини, шунингдек, жамоа шартномаларида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларнинг бажарилишини текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун МШЭ-2 шаклида ёзма кўрсатма бериш (3-илова)*;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона маъмуриятига унинг имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгилаш бўйича амалдаги қонунларга мувофиқ келмайдиган қарорларини тўхтатиш тўғрисида МШЭ-3 шаклида тақдимнома бериш (4-илова)*;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини меҳнат меъёрлари ва қоидаларини бузганлик учун амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан меҳнат шарт-шароитлари бўйича зарур маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини назорат тариқасида аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, бунинг учун шартнома асосида зарур бўлган ташкилотлар ва мутахассисларни жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқишга тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатларни тўлдириш, аниқлаш бўйича таклифлар киритиш;
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат, жамоат ва халқаро ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги номидан вакиллик қилиш.
(4-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўз вазифаларини бажараётган пайтда текширилаётган корхона маъмурияти унга ёрдам беришга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси таркибига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги марказий аппаратининг меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси органи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси республика марказий лабораторияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасининг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар) органлари ўз лабораториялари билан, шунингдек, район ва шаҳар меҳнат органлари ҳузуридаги органлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси бўлинмаларининг тузилмаси ва ходимлари сони, тегишли равишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасини молиявий таъминлаш республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига раҳбарлик қилиш, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қopaқaлпoғиcтoн Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ҳудудий бош бошқармалар, меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўз номи ёзилган штампга эга бўлади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1993 й., 7-сон, 29-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда; 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)