14.04.1999 йилдаги 756-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.04.1999 йилдаги 756-I-сон
Date of entry into force
28.04.1999
Ҳужжат 01.01.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЛИЗИНГ ТЎҒРИСИДА

1-модда. Лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатлари лизингни амалга ошириш пайтида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади ҳамда ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Лизинг тушунчаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг — молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг саксон фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг йигирма фоизидан кам бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда эвазини тўлаб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартномаси даври учун лизинг тўловларининг жорий дисконтланган (ҳисобга олинган) қиймати лизинг объектининг лизингга топшириш пайтидаги жорий қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса. Жорий дисконтланган (ҳисобга олинган) қиймат бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг уч тарафлама (сотувчи — лизинг берувчи — лизинг олувчи) ёки икки тарафлама (лизинг берувчи — лизинг олувчи) лизинг шартномаси бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида икки тарафлама лизинг шартномаси тузилаётганида қўшимча равишда лизинг объектининг олди-сотди шартномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Лизинг объектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Лизинг субъектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи, лизинг олувчи ва сотувчи лизинг субъектларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш мақсадида лизинг объектини мулк қилиб олувчи шахс лизинг берувчи деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномаси бўйича лизинг объектини олаётган шахс лизинг олувчи деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи лизинг объектини кимдан олаётган бўлса, шу шахс сотувчи деб эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объекти лизинг олувчининг кредити (қарзи) ҳисобидан олинган тақдирда, аниқ лизинг объектига нисбатан лизинг берувчининг кредитори ва лизинг олувчи бир шахс тимсолида иш кўришига йўл қўйилмайди.
(4-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Лизинг шакллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг унинг учта субъекти иштирок этадиган тўғридан-тўғри шаклда ҳам, лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб бир шахснинг ўзи иштирок этадиган қайтариладиган шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Қўшимча лизинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчи лизинг берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган лизинг объектини лизинг берувчининг ёзма розилиги билан вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун учинчи шахсга қўшимча лизингга топширишга ҳақли. Бунда ушбу Қонуннинг қоидалари қўшимча лизинг шартномасида қўшимча лизинг берувчига, қўшимча лизинг олувчига ва сотувчига нисбатан мувофиқ равишда лизинг берувчига, лизинг олувчига ва сотувчига бўлганидек қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча лизинг шартномасининг амал қилиш муддати лизинг шартномасининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Лизинг объектини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объекти лизинг олувчи балансида ҳисобга олинади.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органларида рўйхатдан ўтказилиши талаб этиладиган лизинг объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лизинг берувчининг ёки лизинг олувчининг номига расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Лизинг фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг фаолияти лизинг берувчи томонидан ўз маблағлари ва (ёки) жалб этилган маблағлар ҳисобидан лизинг объектининг сотиб олиниши ва уни лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши борасидаги инвестиция фаолияти туридир.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Лизинг шартномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг шартномаси ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг шартномаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома тарафларидан бирининг талабига кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулк лизинг объекти ҳисобланиб, у ҳақда тузиладиган битимлар қонунга мувофиқ нотариал тасдиқланиши талаб қилинадиган ҳолларда нотариал тасдиқланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар лизинг шартномасининг муҳим шартлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг объектининг тавсифланиши (лизинг объектининг миқдори, сифати, рўйхати, контракт қиймати ва бошқа кўрсаткичлари) ва шартнома умумий пул суммасининг кўрсатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарафларнинг лизинг объектини олиш ва бериш билан боғлиқ мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг объектини бериш тартиби, шу жумладан лизинг объектини етказиб бериш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг тўловларини тўлаш шартлари, миқдорлари, муддатлари ва тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг объектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ва таъмирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартноманинг амал қилиш муддати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчи ва лизинг объектини танлаш учун масъул тарафнинг кўрсатилиши.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонунига асосан, саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафларнинг келишувига биноан лизинг шартномасига қуйидаги шартлар киритилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг объектини сотиб олиш тартиби ва муддатлари;
(9-модданинг тўртинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг объектини суғурта қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
форс-мажор ҳолатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг берувчи қўшимча хизматлар кўрсатиши, бундай хизматларсиз лизинг объектидан фойдаланиб бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг субъектлари томонидан лизинг шартномаси шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг шартномасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш, агар қонун ҳужжатларида ва шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар келишувига биноан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Лизинг берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг олувчининг лизинг объектидан қандай шароитларда фойдаланаётганлигини ва уни белгиланган мақсадига мувофиқ ишлатаётганлигини лизинг шартномаси шартларига ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг олувчининг розилиги билан лизинг объекти ва унинг сотувчисини танлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида ёки лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг объектини талаб қилиб олиш;
(11-модданинг биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни тезлаштиришни ёки лизинг объектини қайтиб олган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб этиш.
(11-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар лизинг объекти лизинг берувчининг айби билан етказиб берилмаган бўлса ёки лизинг шартномаси шартларига номувофиқ бўлса, лизинг берувчи лизинг олувчининг розилиги билан ўзи лозим даражада бажармаган лизинг шартномаси шартларини тузатиб бажаришга ёки лизинг олувчига бошқа лизинг объектини таклиф этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартномаси бўйича мол-мулкни олиши ва уни лизинг олувчига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг олувчи учун мол-мулк олаётганда мол-мулк муайян шахсга лизингга беришга мўлжалланганлигини сотувчига маълум қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг объектини, агар шартномада шундай шартлар назарда тутилган бўлса, сақлаб туриш, таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича лизинг олувчи олдида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мужбуриятларни бажариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Лизинг олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг объектини мустақил аниқлаш ва сотувчини танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг берувчидан лизинг шартномасини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчига лизинг объекти олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи талабларни, жумладан унинг сифати ва бутлиги, топшириш муддати, кафолатли таъмирлаши ва ҳоказолар хусусида талаблар қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг тўловлари тўлашни кечиктириш, етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш ва лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи илгари аванс сифатида тўлаган тўловларни лизинг объектидан фойдаланишдан олинган фойданинг қийматини чегириб ташлаган ҳолда, қайтариб беришни талаб қилиш.
(12-модда биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Учинчи шахс ундирувни лизинг объектига қаратганда лизинг олувчи лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини мулк қилиб олиш билан бир пайтда лизинг шартномаси бўйича тегишли лизинг тўловлари қолдиғини лизинг берувчининг қолган даврда оладиган даромадини чегириб ташлаган ҳолда бир йўла тўлашга ҳақли.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг объектини қабул қилиб олиши ва ундан лозим даражада фойдаланиши, уни шартнома шартларига мувофиқ сақлаб туриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаб туриши, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши, уни сақлаб туришга доир бошқа харажатлар қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг шартномаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини лизинг берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал эскириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайтариши шарт, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчининг лизинг объектини таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишга доир ҳуқуқи ва мажбурияти сотувчи билан алоҳида тузилган шартномада белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотувчи қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар лизинг шартномасида ёки олди-сотди (маҳсулот етказиб бериш) шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг лизинг олувчига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари лизинг берувчига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларидек бўлади. Бунда лизинг олувчи лизинг объекти олди-сотди шартномасини бекор қилишга ёки уни ҳақиқий эмас деб топишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида тузилиб, унга кўра лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан лизинг объектини кейинчалик лизинг олувчига бериш учун ўз мулки қилиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафларнинг хоҳишига кўра лизинг объектининг олди-сотди шартномаси лизинг шартномаси кучга киришидан олдин ёки кейин тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объекти олди-сотди шартномасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг объекти қайси мақсадда олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши, буни олди-сотди шартномасида қайд этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугагунга қадар барча лизинг тўловлари лизинг берувчининг лизинг шартномаси муддати тугагунга қадар қолган даврда оладиган даромади чегириб ташланган ҳолда тўланган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчи банкрот бўлган, унинг мол-мулки хатга олинган ёки мусодара қилинган тақдирда, лизинг объекти лизинг олувчининг умумий мол-мулкидан ажратилади ва лизинг берувчига қайтарилиши лозим, у мол-мулкни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин. Лизинг берувчига зарарни қоплаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Лизинг берувчи ва лизинг олувчининг ўз ҳуқуқларидан учинчи шахслар фойдасига воз кечиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи лизинг олувчини хабардор қилган ҳолда лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойдасига воз кечиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчи лизинг берувчининг рухсати билан лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойдасига воз кечиши мумкин.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг берувчидан учинчи шахсга ўтганда, лизинг олувчи билан тузилган лизинг шартномаси янги мулкдор учун ўз кучини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Лизинг объектини жадал амортизация қилишни қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўзаро келишган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ лизинг объектини жадал амортизация қилишни қўллаш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Лизинг объектини суғурталаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нобуд бўлиш, йўқолиш, ўғирлаш, шикастланиш, бузилиш ва барвақт эскириш хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг объектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан амалга оширилади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи лизинг объекти суғуртаси учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Лизинг объекти билан боғлиқ хавфлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан унинг тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунингдек ўғирланиши, барвақт эскириши, шикастланиши хавфлари лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади. Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизинг олувчи лизинг объекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун лизинг шартномаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар хавфлар лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтадиган вақт лизинг шартномасида белгиланган бўлмаса, хавфлар лизинг олувчига у лизинг объектини олган дақиқадан эътиборан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар таклиф этилган лизинг объекти лизинг шартномасига мос келмаса ва бу лизинг олувчига лизинг объектидан воз кечиш ҳуқуқини берса, ана шундай номувофиқлик бартараф этилгунга қадар ёки лизинг олувчи лизинг объектини олгунга қадар барча хавфлар лизинг берувчи зиммасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотувчининг ночорлиги ёки лизинг объектининг ундан фойдаланиш мақсадларига номувофиқлиги хавфлари лизинг олувчининг зиммасида бўлади, лизинг берувчининг сотувчини ёки лизинг объектини танлаш ёхуд лизинг берувчи лизинг олувчини муайян сотувчини ёки лизинг объектини танлашга ғайриқонуний тарзда мажбурлаш ҳоллари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Лизинг шартномаси бўйича таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг шартномасига боғлиқ равишда сарфланган маблағлар қайтарилишининг кафолати сифатида лизинг берувчи лизинг олувчидан таъминлаш берилишини, шу жумладан гаров, банк кафолати ёки учинчи шахснинг кафиллиги кўринишидаги таъминлаш берилишини талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчи лизинг объектини гаров сифатида ишлатишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Лизинг тўловлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Лизинг олувчидан пул суммаларини талаб қилиб олиш ва лизинг объектини олиб қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи томонидан лизинг олувчидан пул суммасини талаб қилиб олиш ва лизинг объектини олиб қўйиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Лизинг субъектларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи мол-мулкни етказиб бермаганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, етказиб бериш муддатини ўтказиб юборганлик ва тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни етказиб берганлик учун, агар бу унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли бўлса, лизинг олувчининг олдида жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи лизинг олувчи олдида лизинг объекти юзасидан жавобгар бўлмайди, лизинг объекти сотувчиси ва лизинг объектининг ўзи лизинг берувчи томонидан танланган ва лизинг олувчи шу туфайли зарар кўрганлиги исботланган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи сотувчига нисбатан лизинг объектининг олди-сотди шартномаси бўйича солидар кредиторлар сифатида иш кўрадилар. Сотувчи улар олдида лизинг объектининг олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш (лизинг объектининг сифати, бутлиги, лозим даражада етказиб берилиши ва бошқалар) юзасидан жавобгар бўлади. Бунда сотувчи лизинг объекти билан боғлиқ айнан битта зарар учун бир пайтнинг ўзида лизинг олувчи ва лизинг берувчи олдида жавобгар бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи лизинг объектининг лизинг шартномасини тузишда қайд этиб ўтилган камчиликлари учун жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчининг айби билан лизинг объектининг йўқолиши ёки лизинг объектининг ўз вазифасига доир аҳамиятини йўқотиши, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лизинг олувчини лизинг берувчи олдидаги жавобгарликдан озод этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизингни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 14 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
756-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 108-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2016 й., 52-сон, 598-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон; 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)