Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимини киритиш тўғрисида
Маҳалла институтининг жамиятдаги нуфузи ва ролини кучайтириш ҳамда соҳадаги бошқаруви самарадорлигини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 августдаги ПФ-133-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:
(а) «Бош вазирнинг ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси» блоки билан тўлдирилсин;
(б) изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошқарув ходимлари сони — 235 нафар».
3. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 сентябрь,
ПФ-186-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 06/26/186/0901-сон)