ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги «Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-172-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги «Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-172-сон қарорининг 3-банди «б» кичик бандидаги «директор» сўзи «адлия вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 сентябрь,
ПҚ-306-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.09.2026 й., 07/26/306/0884-сон)