Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 майдаги 248-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори асосида ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ислоҳотнинг янги босқичи, хусусийлаштиришни амалга ошириш, бу жараённинг бориши устидан назоратни таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун қилинаётган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт бўлимининг нодавлат иқтисодиёти шуъбаси негизида 8 нафар кишидан иборат Хусусийлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими ташкил этилсин.
Бош вазир ўринбосарлари орасида вазифаларни тақсимлаш тартибига биноан бўлим Бош вазир ўринбосари В.А. Чжен тасарруфида деб белгилансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 16 март,
139-сон