Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2020 27.05.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1245
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 27.05.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1245
Date of entry into force
06.06.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2020
Ҳужжат 10.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТОВАР МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРИНИ ОЛИШГА ИШОНЧНОМАЛАР БЕРИШ ВА УЛАРНИ ИШОНЧНОМАЛАР БЎЙИЧА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 27 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1245]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 23-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3278, 01.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2003 йил 7 майда 62-сон билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар-моддий қийматликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом

Мазкур Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва товар-моддий қийматликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига (кейин ўринларда — корхоналар) татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мол етказиб берувчилардан товар-моддий қийматликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат ишончнома деб тан олинади. Ишончли шахс унга ишончнома бўйича берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Товар-моддий қийматликларни олишга ишончномалар бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Товар-моддий қийматликларни олишга ишончномалар корхона ихтиёрига кўра мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар Ишончномалар китобчаси корешогида ҳисобга олинган ҳолларда) ёки мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар Журналда ҳисобга олинган ҳолларда) расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишончномалар корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ишончномалар мол етказиб берувчи томонидан шартнома ва бошқа битимлар бўйича бериладиган товар-моддий қийматликларни олишга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишончли шахс талаб этилаётган товар-моддий қийматликларни бир жойдан (бир омбордан), бироқ бир неча шартнома ва бошқа битимлар бўйича олиши лозим бўлган ҳолатларда унга шартнома ва бошқа битимларнинг рақам ва саналари кўрсатилган битта ишончнома ёки агар товар-моддий қийматликлар бир неча омбордан олиниши керак бўлса бир нечта ишончномалар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишончномаларни ёзишда олиниши керак бўлган моддий қийматликлар рўйхати агар ишончномада кўрсатилган жўнатиш ҳужжатида (шартнома ва шу кабиларда) олиниши керак бўлган товар-моддий қийматликлар номи ва сони келтирилмаган бўлса ёки ишончнома бўйича жўнатиш ҳужжатларида келтирилган товар-моддий қийматликларнинг фақат бир қисмигина олинса тўлдирилади. Агар ишончнома бўйича чиқариш ҳужжатларида кўрсатилган барча номдаги ва миқдордаги товар-моддий қийматликлар олинса, унда ишончноманинг орқа томонини қийматликлар рўйхати билан тўлдирмаса ҳам бўлади. Бундай ҳолда ишончноманинг ушбу қисмида чиқариш ҳужжатининг номи, рақами ва санаси, шунингдек олинадиган товар-моддий қийматликларнинг умумий суммаси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ишончномани беришда корхона танлаган унинг шаклига боғлиқ ҳолда ишончнома Ишончномалар китобчаси корешогида ёки берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишончнома китобчаси рақамланган ва тикилган бўлиши шарт. Китобчанинг охирги варағида корхона раҳбари ёки у томонидан белгилаган шахснинг имзоси билан «Мазкур китобчада …. варақ рақамланган» ёзуви амалга оширилади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича, рақамланган ва ип билан тикилган журналда олиб борилади. Журналнинг охирги варағида корхона раҳбари ёки у томонидан белгиланган шахсларнинг имзоси билан «Мазкур журналда ... варақ рақамланган» ёзув амалга оширилади ва муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда). Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишончнома китобчаси ва Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали ишончномаларни рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган шахсда сақланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлиқ ёки қисман тўлдирилмаган ишончномаларни ҳамда улар номига ёзилган шахсларнинг имзо намунаси бўлмаган ишончномаларни бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ишончноманинг амал қилиш муддати у асосида ишончнома берилган шартномалар ва бошқа битимлар бўйича тегишли қийматликларни олиш ва олиб чиқиб кетиш имкониятига боғлиқ равишда белгиланади, бироқ у қонун ҳужжатларида ўрнатилган муддатдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ишончли шахсни унга берилган, амал қилиш муддати ҳали тугамаган ишончномалар бўйича қийматликларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилишда товар-моддий қийматликларни олувчи дарҳол тегишли ишончномаларнинг бекор қилинганлиги ҳақида мол етказиб берувчини хабардор қилади. Бундай хабарнома олинган пайтдан бошлаб бекор қилинган ишончнома бўйича қийматликларни бериш тўхтатилади. Бундай ҳолларда бекор қилинган ишончномалар бўйича қийматликларни берганлик учун етказиб берувчи жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ишончли шахс қийматликларни олгандан кейин топшириқлар бажарилганлиги ва у олган товар-моддий қийматликлар омборга (омборхонага) топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни корхона бухгалтериясига ёки тегишли моддий жавобгар шахсга тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланилмаган ишончномалар амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги кунда уни берган корхонага қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланилмаган ишончноманинг қайтарилганлиги тўғрисида Ишончномалар китобчасиининг корешогида («Топшириқ бажарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг рақами ва санаси» устунида) ёки берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналида («Ишончнома бўйича топшириқлар бажарилганлиги» тўғрисидаги қайдлар устунида) қайд этилади. Қайтарилган фойдаланилмаган ишончномалар «фойдаланилмаган» ёзуви билан тўлдирилади ва уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўлган шахс томонидан ҳисобот йили охирига қадар сақланади. Йил тугагач бундай фойдаланилмаган ишончномалар бу ҳақда тегишли далолатнома тузиш билан белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амал қилиш муддати тугаган ишончномалардан фойдаланиш хусусида ҳисобот бермаган шахсларга янги ишончномалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Товар-моддий қийматликларни ишончномалар бўйича бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ишончномалар амал қилиш муддатидан қатъи назар, товар-моддий қийматликларнинг дастлабки берилишида мол етказиб берувчига қолдирилади. Товар-моддий қийматликларни қисмларга бўлиб беришда ҳар бир берилган қисмга юкхат (қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки шунга ўхшаш бошқа ҳужжат) тузилади, унда ишончнома рақами ва у берилган сана кўрсатилади. Бундай ҳолларда юкхатнинг (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг) бир нусхаси товар-моддий қийматликларни олувчига берилади, бошқаси ― мол етказиб берувчида қолади ҳамда ишончномага кўра қийматликларни бериш устидан кузатув ва назорат учун қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар-моддий қийматликлар бериб бўлингандан кейин ишончнома ишончномалар бўйича топширилаётган қийматликларнинг охирги туркумини бериш учун ҳужжат билан бирга бухгалтерияга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Корхона ишончномалари бўйича товар-моддий қийматликларни бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тўлдириш тартибини бузган ҳолда ёки тўлдирилмаган реквизитлар билан берилган ишончномалар тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тузатилган ва бўялган жойлари мавжуд бўлган ишончномалар тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ишончномада кўрсатилган паспорт тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ишончнома берилган муддат тугаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) олувчидан ишончнома бекор қилинганлиги тўғрисида хабар олинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) унинг номидан ишончнома берилган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Мазкур низомга риоя этилиши устидан назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ишончномалар беришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши ҳамда товар-моддий қийматликларни ишончномалар бўйича бериш устидан назорат қилиш корхона раҳбари томонидан белгиланган масъул шахс зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар-моддий қийматликларни олиш учун ишончнома бериш ва уларни ишончнома бўйича чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ишончнома рақами

Берилган санаси

Амал қилиш муддати

Ишончнома берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш.

Ишончномани олганлиги ҳақида имзо

‎1

‎2

3‎

4‎

5‎

Мол етказиб берувчи

Шартнома ва бошқа битимларнинг рақами ва санаси

Топшириқнинг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами ва санаси

6‎

‎‎7‎

‎‎8

‎- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -Кесиш чизиғи- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - ‎- - - - - - -

_____-сонли ишочнома

Берилган сана‎

«___» ______________ 20__ й.
‎‎

Ишончномани ҳақиқийлиги «___» _________________ 20__ йилгача.
‎‎
‎__________________________________________________________________‎

‎Корхона номи ва унинг манзили

Ишончнома берилди__________________________________________________________

Лавозими ва Ф.И.Ш.

‎‎
‎‎Паспорт серияси __________Рақами ______________________

‎‎‎Ким томонидан берилди _______________________________________________________‎
‎‎
Берилган сана «____» _______________ _____ й.‎
‎‎
‎‎ ________________________________________________________________________дан

Мол етказиб берувчининг номи

Материал қийматликларини______________________________________‎‎ бўйича олиш учун

Ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Орқа томони
‎‎

Олиниши керак бўлган материал қийматликларининг рўйхати

Т/р

Материал қийматликларининг номи‎

Ўлчов бирлиги‎

Сони (ёзув билан)‎

1‎

2‎

3‎

4‎

‎‎
______________Ишончномани олган шахснинг имзоси_______________________
‎Тасдиқлаймиз.

‎М.Ў. ‎‎ (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)‎ ‎ _________________‎ ____________________‎

имзо‎

Ф.И.Ш.‎

_________________‎

____________________‎

имзо‎

Ф.И.Ш.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар-моддий қийматликларни олиш учун ишончнома бериш ва уларни ишончнома бўйича чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎
‎‎_____-сонли ишончнома

Берилган сана _____________«___» ______________20__ йил
Ишончноманинг ҳақиқийлиги «___» ___________________20__йилгача

‎‎_______________________________________________________________________
‎корхонанинг номи ва унинг манзили

‎‎Ишончнома берилди ________________________________________________________

‎‎лавозими ва Ф.И.Ш.

‎‎Паспорт серия ________ Рақами _____________________
Ким томонидан берилган_____________________________________________________________
Берилган сана «___» ______________20__ йил ‎‎‎
‎‎_____________________________________________________________________дан

‎‎мол етказиб берувчининг номи

товар-моддий қийматликларни_________________________________________ бўйича олиш учун

‎‎ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси

‎‎‎
‎Ишончноманинг орқа томони

‎‎
‎Олиниши керак бўлган материал қийматликларнинг рўйхати

Т/р‎

Материал қийматликларнинг номи‎‎

Ўлчов бирлиги‎‎

Сони (ёзув билан)

1‎

2

3‎‎

4‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Ишончномани олган шахснинг имзоси ___________
Тасдиқлаймиз_________________________________________________________

__имзо

‎‎Ф.И.Ш.

‎‎М.Ў. (муҳр бўлган тақдирда)_______________________________________________‎‎

__‎‎имзо

‎‎Ф.И.Ш.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар-моддий қийматликларни олиш учун ишончнома бериш ва уларни ишончнома бўйича чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Берилган ишончномани ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
журнали
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Берилган сана

Амал қилиш
муддати

Ишончнома кимга
берилган (лавозими ва фамилияси)

Мол етказиб берувчининг
номи

Шартнома ёки бошқа битимларнинг
рақами ва санаси

Ишончномани олган
шахснинг имзоси

Ишончнома бўйича топшириқнинг бажарилиши тўғрисидаги белги

1

2

3

4

5

6

7

8

(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 28 октябрдаги 121-сон (рўйхат рақами 1245-1, 2003 йил 24 декабрь), 2016 йил 5 сентябрдаги 63-сон (рўйхат рақами 1245-2, 2016 йил 9 сентябрь) буйруқлари билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1245-4/2752-сон)