14.08.2026 йилдаги ЎРҚ-1165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.08.2026 йилдаги ЎРҚ-1165-сон
Date of entry into force
14.08.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий ва маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар ва тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 10 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 18 майда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга иқтисодий ва маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган янги ҳуқуқий институтларни амалиётга жорий этиш, шунингдек фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ушбу судларнинг ролини янада ошириш зарурияти юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал кодексларига ҳамда «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига иқтисодий судларнинг маъмурий бошқарув тизимини соддалаштиришга ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси маъмурий суд томонидан низоларни ҳал этиш жараёнида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига экстерриториал судловга тегишлиликни жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига давлат органининг мансабдор шахси ёки унинг вакили маъмурий суднинг мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш тартибини, ишончнинг ҳуқуқий ҳимояси принципини ва дастлабки эшитув институтини киритиш назарда тутилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги сабабли қарздорга нисбатан қўзғатилган бошқа даъволар кўриб чиқилмаган ҳолларда, шунингдек дастлабки эшитув натижаларига кўра ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтариб берилиши белгиланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун судларга мурожаат қилишда янада қулай шарт-шароитлар яратишга, судлар фаолияти самарадорлигини оширишга, шунингдек давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-моддалар, № 12, 1280, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда, № 6, 727-модда, № 8, 968, 969-моддалар, № 9, 1042-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда) 239-моддаси учинчи қисмининг 4-бандидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий судларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233, 1236, 1237-моддалар, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 1, 6-модда) қуйидаги мазмундаги 24513-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«24513-модда. Маъмурий судлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий судлар маъмурий ишларнинг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда ушбу Кодекснинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1153-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1328-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 32-модданинг биринчи қисмидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий судлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судга» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий судга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи қисмидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судига» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий судга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 38-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Кодекснинг 33 ва 34-моддаларида белгиланган судловга тегишлилик тарафларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши, шу жумладан экстерриториал судловга тегишлилик танланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экстерриториал судловга тегишлилик бўйича келишув мавжуд бўлган тақдирда, даъво аризаси ушбу Кодекснинг 33 ёки 34-моддаларида назарда тутилган судга тақдим этилади. Ишни кўрадиган судни аниқлаш автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Кодекснинг 33 ва 34-моддаларида кўрсатилган суднинг танланиши истисно этиладиган тартибда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 49-модданинг биринчи қисмидаги «Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларига» деган сўзлар «Туманлараро иқтисодий судларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 151-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судловга тегишлилик тарафларнинг келишувига кўра ўзгартирилган, шу жумладан экстерриториал судловга тегишлилик танланган тақдирда, даъво аризасига тарафларнинг бундай келишуви мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 260-модданинг иккинчи хатбошисидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий судларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 283-модданинг иккинчи хатбошисидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий судларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 307-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий судларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 8, 787-модда, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 269-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1009-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1286-модда; 2025 йил, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонунчилик билан судларнинг ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги 111-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111-модда. Ишончнинг ҳуқуқий ҳимояси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Виждонан ҳаракат қилувчи шахснинг маъмурий органнинг қарори (мансабдор шахснинг ҳаракати) қонуний эканлигига бўлган ишончи қонун билан қўриқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишончни ҳуқуқий ҳимоя қилиш асослари ва тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Кодекснинг 32-моддасида белгиланган судловга тегишлилик аризачининг экстерриториал судловга тегишлиликни танлаш ҳақидаги илтимосномасига кўра ўзгартирилиши мумкин. Бундай илтимоснома мавжуд бўлган тақдирда, ариза (шикоят) ушбу Кодекснинг 32-моддасида ёки мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган судга тақдим этилади. Ишни кўрадиган судни аниқлаш автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Кодекснинг 32-моддасида ва мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суднинг танланиши истисно этиладиган тартибда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 105-модда қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21) дастлабки эшитув натижаси бўйича аризачи аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида арз қилган бўлса»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 130-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Экстерриториал судловга тегишлилик танланганида аризага (шикоятга) аризачининг шу мазмундаги илтимосномаси ҳам илова қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 17-бобнинг номи «муҳокамасига тайёрлаш» деган сўзлардан кейин «ва дастлабки эшитув» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 139-модданинг иккинчи қисми «ажримда баён этилиши мумкин» деган сўзлардан кейин «бундан дастлабки эшитув ўтказиладиган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 140-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дастлабки эшитув ўтказилган ҳолларда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш муддати йигирма кундан ошмаслиги керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 17-боб қуйидаги мазмундаги 1401-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1401-модда. Дастлабки эшитув
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида дастлабки эшитув ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судья дастлабки эшитувни ариза судга келиб тушган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказади, ушбу муддат суд муҳокамаси учун белгиланган муддатга киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки эшитувни ўтказиш чоғида судья:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) аризачининг талабларини ва жавобгарнинг эътирозларини аниқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) аризадаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) талабларни исботлаш учун аризачига зарур далилларни ҳамда жавобгарга фикрини ёзма равишда тақдим этиш бўйича тушунтиришлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) аризадаги талабларга ва ишдаги далилларга дастлабки ҳуқуқий баҳо (ишга дахлдор бўлмаган тарафларни алмаштириш, қўшимча жавобгарни жалб қилиш ва бошқалар) беради. Бунда кўрилаётган ишнинг мазмунан ҳал этилиши бўйича якуний фикр билдиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки эшитув бўйича мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида тарафлар буюртма хат орқали ёки хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки эшитув бўйича мажлис ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади: мажлис ўтказилган сана ва жой; ишни юритаётган суднинг номи; судьянинг ва мажлис котибининг (судья ёрдамчисининг ёки катта ёрдамчисининг) фамилияси ҳамда исми-шарифининг бош ҳарфлари; тарафлар ва уларга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар; тарафлар томонидан берилган тушунтиришлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафлар келмаган тақдирда, судья ушбу Кодекснинг 140-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширади. Бундай ҳолда дастлабки эшитув бўйича баённома тузилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки эшитув натижасига кўра аризани кўрмасдан қолдириш ёки келишув битимини тасдиқлаш ёхуд иш бўйича суд муҳокамасини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқарилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) қуйидаги мазмундаги 1481-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1481-модда. Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг судга келмаганлиги оқибатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахснинг ёки унинг вакилининг суд мажлисидаги иштироки мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили суд мажлисида иштирок этмаган тақдирда суд муҳокамаси кейинга қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг суд муҳокамасида иштирок этмаганлиги суд томонидан узрли деб топилмаган тақдирда, суд мансабдор шахсга нисбатан суд жаримасини қўллашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштироки ишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилмаган тақдирда, иш давлат органи мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи «Хусусий ажрим» деган сўзлардан кейин «ва қарор» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишни кўришда мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг хатти-ҳаракатларида, уларнинг ишда иштирок этишидан қатъи назар, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланса, агар ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қонунда мазкур суднинг ваколатига киритилган бўлса, суд уларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 188-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги иш устидан шикоят қилинаётган қарорни қабул қилган ёки устидан шикоят қилинаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган органнинг ёки мансабдор шахснинг вакиллари иштирокида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг мансабдор шахси ёки унинг вакили келмаганлиги ишни кўриш учун тўсқинлик қилмайди. Бироқ суд ушбу шахсларнинг суд мажлисига келишини мажбурий деб топиши ва уларни тушунтиришлар бериш учун суд мажлисига чақириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида суд устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунийлигини, устидан шикоят қилинаётган қарорни қабул қилган ёхуд устидан шикоят қилинаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган органнинг ёки мансабдор шахснинг ваколатларини текширади, шунингдек устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузганлигини аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда, суднинг ҳал қилув қарори асосида оммавий ҳуқуқий муносабатлар тугатилиши ушбу шахс ўз мулкидан маҳрум бўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келмаслиги керак».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар, № 10, 1153-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1322, 1328-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 4-моддалар) 18-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«91) агар жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«141) дастлабки эшитув натижаларига кўра ариза кўрмасдан қолдирилганда».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги ЎРҚ-703-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 663-модда; 2024 йил, № 2, 117-модда, № 8, 823-модда, № 9, 964-модда; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 6, 727-модда, № 8, 969-модда, № 12, 1329-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 2-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«туманлараро иқтисодий судлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 4-бобнинг номидаги «Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди» деган сўзлар «Туманлараро иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судининг» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмидаги «Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди» деган сўзлар «Туманлараро иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

номидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судининг» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий суднинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди» деган сўзлар «туманлараро иқтисодий суд» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 14 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-1165-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)