Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2003 05.07.1993 йилдаги 334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.07.1993 йилдаги 334-сон
Date of entry into force
05.07.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2003
Ҳужжат 19.05.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш «Ўзавтойўл» давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш, сақлашни маблағ билан таъминлаш, шунингдек, республика йўл тармоқларининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида «Ўзавтойўл» концерни таркибида мустақил молия-кредит давлат муассасаси — Республика йўл жамғармаси, автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ва туман бошқармаларида эса — тегишли равишда вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари тармоқларини сақлаш ва ривожлантириш учун маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йўл жамғармалари қуйидаги манбалардан шаклланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашга маблағлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан, шу жумладан хорижий инвестициялар жалб қилинган корхоналар ва ташкилотлар томонидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг амалдаги ҳажмидан маблағлар ажратиш — 1,5 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш — амалдаги товар айланишидан — 1,0 фоиз миқдорида;

банклар (Марказий банк тизими бундан мустасно), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), ким ошди савдолари, казинолар, нусха кўпайтиришдан, видео ва аудио кассеталар ижарасидан, пул ютуғи бўлган ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказишдан даромад олувчи корхоналар томонидан маблағлар ажратиш — амалдаги даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;

автотранспортга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти ҳамда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадларидан ажратмалар — 2,5 фоиз миқдорида;

сотиб олинган автотранспорт воситаларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, харидорлари томонидан тўланадиган ушбу воситалар қийматидан йиғимлар:

сотиб олинган енгил автомобиль нархидан — 6 фоиз миқдорида;

бошқа автотранспорт воситалари: юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан — 20 фоиз миқдорида;

«Ўзавтойўл» концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан ажратмалар — 50 фоиз миқдорида;

Қорақалпоғистон Республикасида ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш ҳажмидан ажратмалар — 7 фоиз миқдорида;

хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар, битта автоташувчи кирганлиги учун АҚШ долларида — 400 АҚШ доллари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушумларнинг бошқа манбалари — лотереялар, заёмлар ва хайрия бадаллари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарималар.
(қарор 3-бандининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) йўл жамғармалари маблағлари Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги банк муассасаларида: Республика жамғармаси маблағлари — «Ўзавтойўл» концерни счётида, вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари автомобиль йўллари ҳудудий давлат акционерлик бирлашмаларининг ва туман бошқармаларининг счётларида сақланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) йўл жамғармалари маблағлари республика давлат бюджетининг, бошқа жамғармаларнинг таркибига кирмайди ва мусодара қилиниши мумкин эмас. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар кейинги йилларга ўтказилади ва улар мақсад бўйича сарфланади.
(қарор 3-бандининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар, концернлар ва идораларга, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, хўжалик ташкилотларига Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш улардан фойдаланиш тўғрисида Низомга мувофиқ барча корхоналар томонидан тегишли йиғимлар, ажратмалар ўтказилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзавтойўл» концернига Республика йўл жамғармаси маблағларини тасарруф этиш, ҳудудий давлат акционерлик бирлашмаларига ва туман автомобиль йўллари бошқармаларига вилоят ва маҳаллий йўл жамғармаларни тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман автомобиль йўллари бошқармаларига, давлат ҳудудий акционерлик бирлашмаларига, «Ўзавтойўл» концернига, муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича маблағларни йўл жамғармаларига шак-шубҳасиз ундириб олиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати органларига харид қилинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар тўланганлиги тўғрисидаги квитанциясиз транспорт воситаларини рўйхатдан, қайта рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказмаслик юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларига «Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур қарорга зид бўлган идоравий норматив ҳужжатларни (йўриқномалар, қоидалар, буйруқларни) қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг автомобиль йўллари масалалари бўйича қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари йўл органларига йўл жамғармаси маблағларини йиғишда ҳамма жойда ёрдам кўрсатсинлар. Бунда йўл жамғармаси маблағларидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига тааллуқли бўлмаган мақсадларга ажратиш ман этилсин.
(қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарорига мувофиқ 9-банд билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 5 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
334-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
5 июлдаги 334-сон қарорига
1-ИЛОВА

Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Автомобиль йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, йўл ишларини (умумий фойдaлaнишдaги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш) маблағ билан таъминлаш йўл жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси йўл жамғармаси маблағлари йўл органлари томонидан автомобиль йўлларининг аҳамиятига бoғлиқ равишда республика, вилоят ва туман йўл жaмғapмaлapигa ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика йўл жамғармаси маблағлари республика йўл хўжалигини ривожлантириш давлат дастурини ва фан техника тараққиётини, ходимлар малакасини оширишни, йўл хўжалигини оширишни мaблaғ билан таъминлашга сарфланади. Республика йўл жaмғapмacидaн умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоқларининг ривожланиш даражасини тенглаштириш ва табиий офатларни бартараф этиш учун Қорақалпоғистон Республикасига ва вилоятларга субвенция ва дотациялар ажратилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вилоят ва туман йўл жамғармалари маблағлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлашни маблағ билан таъминлашга сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Йўл жамғармалари маблағлари мусодара қилиниши ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлаш билан бoғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун сарфланиши мумкин эмас. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар захира жамғармасига ўтказилади ва улар келгуси даврда мақсадга мувофиқ сарфланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар йўл жамғармаларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг амалдаги ҳажмларидан маблағлар ажратиш — 1,5 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш — амалдаги товар айланишидан — 1,0 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар (Марказий банк тизими бундан мустасно), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), ким ошди савдолари, казинолар, нусха кўпайтиришдан, видео ва аудио кассеталар ижарасидан, пул ютуғи бўлган ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказишдан даромад олувчи корхоналар томонидан маблағлар ажратиш — амалдаги даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспортга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти ҳамда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадларидан ажратмалар — 2,5 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олинган автотранспорт воситаларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, харидорлари томонидан тўланадиган ушбу воситалар қийматидан йиғимлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олинган енгил автомобиль нархидан — 6 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа автотранспорт воситалари: юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан — 20 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан ажратмалар — 50 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш ҳажмидан ажратмалар — 7 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар, битта автоташувчи кирганлиги учун АҚШ долларида — 400 АҚШ доллари миқдорида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл жамғармаларига ихтиёрий бадаллар, республика бюджетидан ажратмалар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалардан ҳам маблағлар йўналтирилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республика йўл жамғармасига Тошкент шаҳрида тўланадиган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг амалдаги ҳажмларидан ажратиладиган маблағлар — 1,5 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан ажратиладиган маблағлар — амалдаги товар айланишидан — 1,0 фоиз миқдорида;

банклар (Марказий банк тизими бундан мустасно), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, нусха кўпайтиришдан, видео ва аудио кассеталар ижарасидан, пул ютуғи бўлган ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказишдан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар — амалдаги даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспортга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти ҳамда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадларидан ажратмалар — 2,5 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан ажратмалар — 50 фоиз миқдорида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, Республика йўл жамғармасига хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар, битта автоташувчи кирганлиги учун АҚШ долларида — 400 АҚШ доллари миқдорида ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вилоятлар ва туманлар йўл жамғармаларига тегишли ҳудуддаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг амалдаги ҳажмларидан маблағлар ажратиш — 1,5 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан ажратиладиган маблағлар — амалдаги товар айланишидан — 1,0 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар (Марказий банк тизими бундан мустасно), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, видео ва аудио кассеталарни кўпайтиришдан, ижарага беришдан, пул ютуғи бўлган ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар — амалдаги даромаднинг 1,5 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспортга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти ҳамда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадларидан ажратиладиган маблағлар — 2,5 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олинган автотранспорт воситаларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, харидорлари томонидан тўланадиган ушбу воситалар қийматидан йиғимлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олинган енгил автомобиль нархидан — 6 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа автотранспорт воситалари: юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан — 20 фоиз миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» концернининг вилоят, туман ҳудудида жойлашган корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан 50 фоиз ажратмалар ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси йўл жамғармасига Қорақалпоғистон Республикасида ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш ҳажмидан ажратмалар — 7 фоиз миқдорида ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Йиғимлар ва ажратмаларни тури ҳисоблаш ва уларнинг ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик солиқ тўловчиларга юклатилади, улар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғим ва тўловларнинг мазкур Низом билан белгиланган тартибда ва муддатларда тўғри ҳисоблаб чиқилишини ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов ҳужжатларида йиғим ва ажратмаларнинг турини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўланган йиғимлар ва ажратмалар ҳисобини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари ва туман бошқармаларининг ходимларини, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни вакилларини ажратмалар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини текшириш учун йўл жамғapмacигa киритиш ва уларнинг талабларига кўра бу йиғимлар ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ҳамда тўлаш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи жойлашган жой бўйича йўл органларига (кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно) йиғимлар ва aжратмаларнинг суммалари тўғpиcидaги ҳисоб-китобларни «Ўзавтойўл» концерни томонидан белгиланган ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган муддатларда ва шакллар бўйича тақдим этиш;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 193-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга мувофиқ йўл жамғармасига мaблағ тўплаш билан шуғулланувчи органларга банк реквизитларини маълум қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Йўл жамғармасига маблағ тўплашни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Автомобиль йўллари, ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, «Ўзавтойўл» концерни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғимлар ва ажратмалар тушиши керак бўлган банк реквизитлари ва счётларнинг номерларини хат ёки оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғим ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш тартиби ва тўлаш муддатлари бўйича ўзгаришлар тўғрисида йиғим ва ажратмалар тўловчиларни хабардор қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғимлар ва ажратмаларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл жaмғармаларига тушувчи йиғимлар, ажратмалар ва бошқа маблағларнинг ҳисобини юритишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Йиғимлар ва ажратмаларни белгиланган муддатларда йўл жамғармасига тўлашдан бош тортилган ҳолларда бу мaблaғлap автомобиль йўллари ҳудудий давлатга акционерлик бирлашмалари ёки туман бошқармалари, «Ўзавтойўл» концерни томонидан шак-шубҳасиз ундириб олинади. Муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Йиғим ва ажратмаларни тўловчилар билан автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, туман бошқармалари ўртасида пайдо бўладиган низолар хўжалик суди томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Йиғимлар ва ажратмаларни валюта ўрнига сўмларда тўлаш Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан белгиланадиган чет эл валютасининг амалдаги курси бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Йўл жамғармасига маблағлар ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Йўл жамғармаларига маблағлар ажратиш суммаси, кейинчалик бухгалтерия ва статистика маълумотлари бўйича ўсиб борувчи якун билан ҳақиқатда бажарилган ҳажм юзасидан йилнинг хар чорагида қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда, режалаштирилаётган йил учун назарда тутилган маҳсулотлар ишлаб чиқиш бажарилган ишлар, хизматлар ва оборот ҳажмига, даромадга нисбатан ҳисоблаб чиқиш орқали белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Режали тўловлар автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, туман бошқармалари счётларига ҳар ойининг 15-кунидан кечикмай йил чораги суммасининг учдан бир миқдори ҳажмида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратмалар суммасини ҳақиқатда бажарилган ҳажмларга нисбатан қайта ҳисоблаб чиқиш натижасида аниқланган қўшимча тўлов ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар бўлган муддатда тўланади. Ортиқча тўланган сумма тўловчига қайтарилади ёки навбатдаги тўловлар ўрнига ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлаш, субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти натижаларидан қатъи назар, амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Корхоналар ва ташкилотларнинг юридик шахс ҳисобланмаган, аммо мустақил ҳисоб-китоб счётига эга бўлган таркибий бўлинмалари пул мaблaғлapини ўзлари жойлашган жойдаги ҳудудий йўл жaмғapмacигa ўтказадилар бундай бўлинмаларнинг банк муассасаларида счётлари мавжуд бўлмаган тақдирда пул маблағлари ўтказишни уларнинг юқори ташкилотлари амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хорижий фирмалар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар ёки уларнинг филиаллари, ваколатхоналари ҳамда ҳисоб-китобларни эркин алмаштириладиган валютада амалга оширувчи уларга тенглаштирилган ташкилотлар, мулкчилик шаклидан ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашганликларидан қатъи назар, ажратмаларни 14-бандда кўрсатилган муддатларда сўмларда ёки эркин алмаштириладиган валютада амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Йиғим ва ажратмаларни тўловчиларнинг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда улар автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларининг, туман бошқармаларининг розилиги билан ажратмаларни ишлар ҳажмини бажариш, бинокорлик материаллари, конструкциялар, деталлар, машина ва механика жисмларни, уларни маҳсулотлар (ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига киритган ҳолда, эквивалент қиймати бўйича тайёрлаш ва етказиб бериш билан алмаштиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидагилар корхоналар ва хўжалик ташкилотлари томонидан йўл жамғармаларига маблағ ажратишдан озод қилинадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджетида бўлган ташкилотлар ва муассасалар, томоша корхоналари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва пансионатлар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш, қайта қуриш ва сақлашни амалга оширувчи йўл хўжалиги ташкилотлари уй-жойлардан фойдаланиш идоралари ва уй бошқармалари, Марказий банк муассасалари, давлат суғурта органлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо бирлашмалари давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларининг республика ва маҳаллий бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари (уларга бўйсунувчи хўжалик ҳисобидаги хўжалик ташкилотларидан ташқари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллари ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қуриш, тузатиш ва сақлашга улар томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари умумий ҳажмининг камида 75 фоизи суммасида бажариш учун шартнома (контракт) тузган юридик шахслар ҳам тегишли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимларни бу воситаларни сотиб олувчилар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) рўйхатга олингунга қадар, автотранспорт воситаси эгаси ўзгарган ҳолда эса автотранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш чоғида сотиб олинган енгил автомобиль (автомобиль — пикаплар, енгил фургонлар, тиркама ва яримтиркамалар ҳам шу жумлага киради) нархининг 6 фоизи уларнинг қаерда сотиб олинганлигидан қатъи назар, бошқа автотранспорт воситалари (юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар) нархининг, 20 фоизи миқдорида тўлайдилар, текин берилган ҳолларда эса — қолдиқ баланс қийматдан мана шу ставка бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғимлар суммаси йиғимларни тўловчи корхоналар томонидан маҳсулотлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига киритилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Автотранспорт воситалари, уларни сотиб олганлик ёки қайта сотганлик йиғими тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат тақдим этилмаса, рўйхатга, қайта рўйхатга олинмайди ва техник назоратдан ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қуйидагилар йиғимдан озод қилинадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мотоколяскалар ва автомобилларга эга бўлган ҳамда уларни сотиб олувчи барча гуруҳларга тегишли ногиронлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган тармоқдан «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олувчи фуқаролар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 майдаги 184-сон қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 1996 й., 5-сон, 16-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари орқали йўловчилар ташишни амалга оширувчи умумий фойдаланишдаги автотранспорт корхоналари (таксидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, кон ишларида фойдаланиладиган автосамосвалларни сотиб олувчи корхоналар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автокорхоналар умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш транспорти корхоналарига тегишли бўлади. Лицензиялаштириш жорий этилгунга қадар «Ўзавтотранс» корпорацияси ва «Тошшаҳартранскорхона» уюшмасининг йўловчилар ташиш транспорти корхоналари мана шундай корхоналар жумласига тегишли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, тузатиш, қайта қуриш ва қуришни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларга ихтисослаштирилган йўл корхоналари ва ташкилотларидан ташқари автомобиль йўллар ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмалари, автомобиль йўллари туман бошқармалари, шунингдек, «Ўзавтойўл» концерни билан ана шу ишларни улар томонидан бажариладиган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи суммасида бажариш учун шартнома (контракт) тузадиган юридик шахслар ҳам тегишли бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Автомобиль транспорти даромадларидан 2,5 фоиз миқдорида маблағ ажратиш
(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиль транспортига эга бўлган корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, автомобиль транспортидан фойдаланиш жараёнида олинадиган даромадларнинг 2,5 фоизи миқдоридаги ажратмани йўл жамғармасига тўлайдилар, улар қайд этиб ўтилган ажратмаларни автомобилда ташиш тарифига киритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Автомобиль хўжалигига (автотранспортга) эга бўлган, мустақил балансга ўтказилмаган ҳамда автотранспортдан фойдаланишдан олинадиган даромадларнинг алоҳида ҳисобини юритмайдиган корхоналар ва ташкилотлар 2,5 фоизи миқдоридаги ажратма суммасини ташиладиган юк ҳажми ёки йўловчилар сонидан, ташишнинг ўртача масофаси ва тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб, йўл органлари билан келишув бўйича белгилайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз автотранспортини сақлаш харажатларини таннархга ёки муассаса сметаси ҳисобига ўтказиш бу корхоналар ва ташкилотларни қайд этиб ўтилган даромадларни тўлашдан озод қилмайди.
(23-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Режали тўловлар, шунингдек, ажратмалар ва қўшимча тўловларни қайта ҳисоблаб чиқиш мазкур Низомнинг III бўлимида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Хорижий фирмалар билан биргаликда ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ёки уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, ҳисоб-китобларни эркин алмаштириладиган валютада амалга оширувчи уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотлар, бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик шахслари ажратмаларни сўмларда ёки эркин алмаштириладиган валютада тўлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қуйидагилар автомобиль транспортидан олинган даромадлардан 2,5 фоизли миқдоридаги ажратмалар тўлашдан озод қилинадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджетида бўлган ташкилотлар ва муассасалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, шу жумладан, маҳаллий йўлларни қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлашни амалга оширувчи, йўл ташкилотлари билан улар томонидан бажариладиган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи миқдорида қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш ишларини бажаришга шартнома (контракт) тузган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар.
(26-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. «Ўзавтойўл» концерни корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари даромадларидан маблағ ажратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҲҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Йўл жамғармасининг бўш маблағлари йўл жамғармасига қўшимча мaблaғ олиш учун мазкур Низомда назарда тутилган фаолият билан боғлиқ тадбиркорликка шу жумладан, йўл хўжалигини ривожлантиришда қатнашувчи корхоналар ва бошқа юридик шахсларнинг харажатлари учун қарз беришга сарфланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. «Ўзавтойўл» концерни йўл жамғармасининг йиллик бюджетидан фойдаланилганлиги тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Йўл жaмғapмaси маблағларидан фойдаланиш мазкур Низомга мувофиқ келмай қолган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси уларнинг ғайриқонуний сарфланишини тўхтатиб қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
5 июлдаги 334-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг автомобиль йўллари масалалари бўйича ўз кучини йўқотган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1959-1965 йилларда Ўзбекистон ССР автомобиль йўллари қурилиши режаси тўғрисида» 1959 йил 5 майдаги 320-сон қарорининг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «СССРда йўл қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида» 1968 йил 5 августдаги 599-0014-сон қарори» юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1968 йил 14 октябрдаги 453-сон қарори 7-бандининг «б» кичик банди (ЎзССР ҚТ, 1968 й.,7-сон, 56-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1986—1990 йилларда автомобиль йўллари қурилишига мақсадли ажратмалар тўғрисида» 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий автомобиль йўлларини қуриш ва ремонт қилишга колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида» 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг «Маҳаллий автомобиль йўлларини қуриш ва ремонт қилишга колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида» 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 17 августдаги 295-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кенгашининг «Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1991 йил 8 январдаги 1-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида 1991 йил 5 ноябрдаги 281-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарорининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида» 1992 йил 6 апрелдаги 180-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашни маблағ билан таъминлаш тартибини ўзгартириш тўғрисида» 1992 йил 31 октябрдаги 504-сон қарори.