Ҳужжат кучини йўқотган 26.04.2002 19.03.1994 йилдаги 150-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.1994 йилдаги 150-сон
Date of entry into force
19.03.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 26.04.2002
Ҳужжат 19.03.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН ОЛТИН ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ОЛМОСГА ИШЛОВ БЕРИШ КОРХОНАЛАРИ («ЎЗОЛМОСОЛТИН») УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 апрелдаги 145-сонли «Республика олтин қазиб олиш саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси тугатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари («Ўзолмосолтин») уюшмасини таъсис этиш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзолмосолтин» уюшмаси томонидан Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси қабул қилган мажбуриятлар, тузган шартномалар, битимлар ва унга тегишли мол-мулклар бўйича ҳуқуқий ворислик функцияларининг амалга оширилиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзолмосолтин» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмасида ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 53 нафар, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма раиси ҳамда унинг 2 нафар ўринбосари бўлишига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумот учун қабул қилинсинки, ижро этувчи аппаратни маблағ билан таъминлаш уюшма қатнашчилари — бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзолмосолтин» уюшмасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма таъсисчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда давлат ва маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларида уларнинг қонуний манфаатларини ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор конъюнктураси ва маҳсулот маркетингидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, уюшма аъзоларининг — мулкчиликнинг барча шаклларидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма доирасида рақобатбардошли маҳсулотларни яратиш ва ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, мавжуд асосий фондлардан самарали фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзолмосолтин» уюшмаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига 1994-1995 йилларда давлат корхоналарининг мулкчилик шаклларини қонун билан белгиланган тартибда ўзгартириш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзолмосолтин» уюшмасига уюшма аъзолари — давлат бирлашмалари, корхоналари, ташкилотларини, давлат тасарруфидан чиқарилгандан кейин эса — давлат корхоналари негизида ташкил этилган, уюшма таркибига кирувчи акционерлик жамиятларини, ширкатларни давлатга тегишли акциялар (улушлар, пайлар)га мувофиқ бошқариш ҳуқуқини берсин, шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзолмосолтин» уюшмаси икки ҳафта муддатда Устав ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уни қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси «Ўзолмосолтин» уюшмаси корхоналарининг барча маҳсулотлари давлат эҳтиёжларига етказиб берилишини ҳисобга олиб, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш тамойилидан келиб чиқадиган вазифаларни сўзсиз бажариш, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили белгиланган тартибда «Ўзолмосолтин» уюшмасига ишлаб чиқаришни моддий-техника ресурслари билан таъминлаш мақсадида савдо ва айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун тозаланган мис, рух, қўрғошин ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзолмосолтин» уюшмаси бир ой муддатда Чодак олтин қазиб олиш конининг молиявий аҳволини соғломлаштириш ва Олтинкон ишчилар шаҳарчасининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш мақсадида Чодак олтин қазиб олиш конининг балансида бўлган ижтимоий инфраструктура муассасаларини уй-жой фонди билан биргаликда белгиланган тартибда Наманган вилояти ҳокимлигига берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган вилояти ҳокимлиги қайд этилган объектларни қабул қилиб олсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Наманган вилояти ҳокимияти билан биргаликда берилаётган объектларни сақлаш учун 1994 йилдан бошлаб зарур маблағлар ажратиш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги тугатилаётган Давлат қимматбаҳо металлар қўмитасидаги ўрнатилган барча телефонларни ва алоқа турларини «Ўзолмосолтин» уюшмасида сақлаб қолсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзолмосолтин» уюшмаси Тошкент шаҳар, Тўрақўрғон тор кўчаси, 26-уйда жойлашган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси масалалари тўғрисида» 1991 йил 19 сентябрдаги 238-9-сон ва «Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 сентябрдаги 238-9-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1993 йил 7 июндаги 273-18-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 19 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Ўзолмосолтин» уюшмасига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Ангрен олтин қазиб олиш кони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Зарница» олтин қидирувчилар артели, Ангрен шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Чодак олтин қазиб олиш кони, Наманган вилояти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Каулди олтин қазиб олиш кони, Тошкент вилояти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маржонбулоқ» олтин қазиб олиш кони, Жиззах вилояти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Зармитан олтин қазиб олиш кони, Самарқанд вилояти,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Олмос» заводи, Тошкент вилояти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Янгиобод хўжалик ҳисобидаги «Чилтен» корхонаси, Тошкент вилояти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Қизилқум» олтин қидирувчилар артели, Тошкент шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзметаллургшахтаковлаш» трести, Тошкент шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ижарачилар ташкилоти «Ўзранглиметаллэнергия» махсус трести, Тошкент шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон ихтисослашган монтаж-созлаш бошқармаси, Олмалиқ шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон ихтисослашган тузатиш-қурилиш бошқармаси, Олмалиқ шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ўзранглиметалл» илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Тошкент шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Хўжалик ҳисобидаги «Ўзбеколтинтаъминот» фирмаси, Тошкент шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзбеколтинишчитаъминот» савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Таъсисчилари уюшма аъзолари — бирлашмалар ва корхоналар бўлган илмий-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш бирлашмаларига, қўшма (шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги) корхоналарга кирувчи корхоналар ҳам уюшма аъзолари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 19 мартдаги 150-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш («Ўзолмосолтин») уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Раҳбарият
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва маҳсулот маркетинги бошқармаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий таҳлил, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бошқармаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфсизлик техникаси ва экология бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлар бошқармаси

Биринчи бўлим
Кейинги таҳрирга қаранг.