22.05.2026 йилдаги Ф-33-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши, 22.05.2026 йилдаги Ф-33-сон
Date of entry into force
22.05.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФАРМОЙИШИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар орасида китобхонлик дастурини кенг жорий этиш ва уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси асосида ёшлар орасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш, уларнинг мутолаа саводхонлигини ошириш ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган миллий китобхонлик ҳаракати (кейинги ўринларда — Дастур)ни ўтказиб бориш амалиёти жорий қилинсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) жамиятда китобхонликни оммалаштириш ҳамда мактаблардаги ўқувчи ёшларнинг китобга қизиқишини тизимли кучайтириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) республиканинг олис ҳудудларида аҳолининг китобхонлик даражаси ва ёшга доир китобхонлик маданиятини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) кутубхоналар ва таълим даргоҳларини бадиий, касбий ва соҳавий адабиётлар билан таъминлаш ва аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини жадаллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ёшларнинг танқидий ва креатив фикрлашини ривожлантириш ҳамда китобхонликка қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Дастур ҳар йили умуммиллий танлов шаклида 3 босқичда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда дастлабки босқич «kitobxonlikharakati.uz» электрон платформасида (кейинги ўринларда — платформа) рўйхатдан ўтган ҳолда онлайн, иккинчи ва учинчи босқичлар эса бевосита иштирок этиш форматида вилоят ва республика даражасида ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Дастурда иштирокчилар 3 та ёш тоифасида иштирок этиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда сараланади ҳамда юқори синф тоифалари (6 — 8-синф, 9 — 11-синф) бўйича ғолиб ва совриндорлар пул мукофоти ва сертификатлар билан тақдирланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) биринчи ўринни эгаллаган жами икки нафар ғолибнинг ҳар бири 50 минг АҚШ доллари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва диплом билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) иккинчи ўринни эгаллаган жами икки нафар совриндорнинг ҳар бири 30 минг АҚШ доллари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва диплом билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) учинчи ўринни эгаллаган жами икки нафар совриндорнинг ҳар бири 15 минг АҚШ доллари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва диплом билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) бешта қўшимча номинациялар бўйича совриндорларнинг ҳар бири 10 минг АҚШ доллари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Дастур доирасида барча ўқувчи-ёшларнинг иштирокини таъминлаш ва уларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Республика болалар кутубхонаси ҳамда барча ахборот-кутубхона марказлари ва мактаб кутубхоналари зарур ўқув ресурслари билан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Дастурни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ривожланиш дастурлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ёшлар ишлари агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда миллий китобхонлик ҳаракатини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танловни ўтказиш, иштирокчиларни баҳолаш ва саралаш, шунингдек, ғолибларни мукофотлаш ва рағбатлантиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) бир ой муддатда платформани синов тарзида ишга туширсин ҳамда платформада иштирокчиларнинг рўйхатдан ўтиши ва уларнинг иштироки тизимли ташкил этилишини таъминласин, шунингдек, тизимда электрон ва аудиокитоблардан фойдаланиш учун шароитларни яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» ДМ билан биргаликда уч ой муддатда ишлаб чиқилган платформани белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) кенг аҳоли қамровини ошириш мақсадида Дастур бўйича ахборот кампаниясини ишга туширсин ва маҳаллалар кесимида тарғибот ишларини олиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Дастурни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда танловнинг баҳолаш жараёнларига адабиётшунос олимлар, ёзувчилар ва таълим соҳаси вакилларидан иборат мустақил экспертлик комиссияларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) икки ҳафта муддатда дастур доирасида танланган китобларнинг рўйхатини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Дастурда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминласин ҳамда уларнинг вилоят ва республика босқичларида иштироки учун зарур шароитларни яратиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда Дастурнинг ҳудудий босқичларини самарали ўтказилишини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) йил якунига қадар республикадаги мактаб кутубхоналарини бадиий адабиётларнинг мавжуд ҳолатини ўрганиш мақсадида инвентаризациядан ўтказсин ва уларни зарур адабиётлар билан таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Дастур доирасида ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур фармойиш ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари И.Т. Сираджев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 22 май,

Ф-33-сон