Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2021 02.03.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 905
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Низоми, 02.03.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 905
Date of entry into force
12.03.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2021
Ҳужжат 12.03.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви томонидан

( 3-сонли баённома)

2000 йил 22 февралда

429-сон билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КРЕДИТ СИЁСАТИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(янги таҳрири)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 2 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 905]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 31 августдаги 20/8-сонли «Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан кўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни, шунингдек унга ўзгартириш ва кўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 905-7, 23.09.2021 й.) асосан 2021 йил 24 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Банкнинг кредит сиёсати — кредитлаш жараёнида юзага келувчи таваккалчиликни бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларини кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир. Кредит сиёсати банкнинг кредит фаолияти мақсадларини аниқ кўрсатиши ва аниқлаб бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Тижорат банклари кредит сиёсати алоҳида ҳужжат сифатида ишлаб чиқарилади ва банк Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. Ҳар бир банк ўз кредит сиёсатини ишлаб чиқиши ва амалга жорий этиши лозим. Кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва ижро этиш юзасидан жавобгарлик банк Кенгаши ва Бошқаруви аъзолари, банкнинг бошқа мансабдор шахсларига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. Кредит сиёсатининг тавсифи кредит портфелининг таркибига, банк ўз фаолиятини амалга ошираётган ҳудуднинг иқтисодиётига қараб аниқланади. Кредит стратегиясини шакллантиришда ва тегишли кредит сиёсатини тайёрлашда, банк ушбу омилларни ҳисобга олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.5. Банкнинг кредит сиёсати унинг жорий банк стратегияси ва иқтисодий ҳолатига мувофиқлигини таъминлаш учун банк Кенгаши томонидан йилига камида бир марта тегишли йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда қайта кўриб чиқилиши, тасдиқланиши ва Марказий банкка тақдим этилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.6. Кредит сиёсати кредит (микроқарз) бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асослантирилган ҳолда рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш тартибини ўз ичига олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. КРЕДИТ СИЁСАТИ МАЗМУНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати банк фаолияти турларига қараб мазмуни ва тузилмаси жиҳатидан фарқ қилади. Мазкур бўлим банк мақоми ва у жойлашган манзилдан қатъи назар, кредит сиёсатида акс эттирилиши лозим бўлган умумий масалалар рўйхатини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда кредит сиёсатининг йўналишларида берилаётган кредитларнинг ҳажми ва шакли, қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ўртасидаги нисбат, молиявий ахборотларни таҳлил этиш жараёни, кредит портфели ҳамда маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар акс эттирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Кредит сиёсатининг мақсади ва стратегияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар қандай кредит сиёсатининг мақсади одатда қуйидагилардан иборат бўлади: узоқ муддатли инвестициялардан акциядорларга юқори даромад келишини таъминлаш, ликвидликни сақлаб туриш, таваккалчиликни диверсификация қилиш, сиёсат ва тадбирлар бирлигини кафолатлаш, қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш, ҳудуднинг кредитларга бўлган эҳтиёжини қондириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредитлашнинг стратегик йўналишлари банк Кенгаши томонидан белгиланади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Ваколатлар даражаси ва масъулиятни тақсимлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсатида кредит ажратишда филиаллар томонидан мустақил қарорлар қабул қилишда кредитлашнинг лимитларини белгилаш мезонларини кўрсатган ҳолда бош банк ва унинг филиаллари ўртасида жавобгарликнинг аниқ чегаралари акс эттирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредитлаш учун масъул бўлган барча шахслар ваколатлари кредит сиёсатида қайд этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит қўмитаси мажлислари ва унинг банк бошқаруви органлари олдида ҳисобот бериши даврийлиги ҳам кредит сиёсатида белгилаб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.3. Кредит турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати банк томонидан бериладиган кредитлар тоифаси ва турларини аниқлаши ва белгилаши лозим. Масалан, кредитлаш соҳалари бўйича: тижорат фаолияти, саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қўйилмаларни молиялаш ва б. Кредит турлари бўйича: «кредит линияларини очиб ва очмай» кредитлаш, ломбард ва вексель кредитлари ва б.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсатида махсус ссудаларни бериш директив тамойиллари аниқ ифодаланган ҳолда мазкур банк учун мос келмайди ёки мақбул бўлмайди, деб ҳисобланувчи кредит турлари ва тоифалари ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.4. Кредитларнинг тўпланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати кредитлар ва микроқарзларнинг тўпланиши даражаси, шу жумладан кредит турлари, иқтисодиёт тармоқлари, географик ҳудудлар ва бошқалар бўйича тўпланиши даражаси мониторинги бўйича талабларни ўз ичига олиши зарур. Кредит сиёсатида раҳбариятга мунтазам равишда топшириладиган тегишли ҳисоботларни тайёрлашга доир талаблар белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.5. Кредитларни тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредитни тўлаш муддати уни тўлашнинг бирламчи ва иккиламчи манбаларини синчиклаб баҳолаш асосида белгиланиши керак. Кредит сиёсат раҳбарият нуқтаи назаридан ҳар хил тоифа ва турдаги кредитларни тўлашнинг маъқул дастурларидан иборат бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати кредитлар беришнинг максимал муддатларини белгилаши лозим. Ушбу сиёсат, шунингдек кредитнинг асосий суммасини кредит тўлаш муддатининг сўнгида ва кредит тўлашнинг бошланғич муддати узайтирилаётганда қайтариладиган кредит турларини бериш тартибини ҳам ўз ичига олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати тўловларни ўз вақтида тўланишини таъминлаш, маблағларнинг қайтарилиши ва берилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириб олиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.6. Қарздорларга доир молиявий ахборот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк кредит сиёсати кредит бериш босқичида ҳам, кейинги мониторинг босқичларида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг молиявий ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талабларни ўз ичига олиши керак. Молиявий ҳисоботларни аудиторлик текширувларидан ўтказиш, нақд пул оқими ва бошқа маълумотлар бўйича ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан қўйиладиган талаблар аниқ ифодаланиши зарур. Шуни ҳам қайд этиб ўтиш лозимки, банклар талаб қиладиган маълумотлар Миллий Бухгалтерлик Ҳисоби Стандартларига (МБҲС) мувофиқ тақдим этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсатида потенциал қарздорларнинг кредит қобилиятини (ликвидлик, қопланиш, мухторлик коэффициентлари, капиталлаштириш даражаси, гаров таъминоти экспертизаси ва б.) аниқлаш учун уларнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш тадбирлари батафсил ёритилиши лозим. Банк қарздорларнинг кредит қобилияти мезонлари ва уларни баҳолаш методикасини аниқ белгилаб олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, кредит сиёсати қарздорлар томонидан бизнес режага буюртмалар портфелининг тузилиши ва банк кредитидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар, ишлаб чиқариладиган товарларни сотиш бозорининг мавжудлигини киритиш бўйича талабни ўз ичига олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.7. Гаров таъминотига нисбатан қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати муайян турдаги қимматликлар (кўчмас мулк, автомобиллар ва б.) гарови асосида бериладиган ссудаларнинг максимал миқдори лимитларини ўз ичига олиши ҳамда таъминланган ссудаларнинг ҳар бир тури учун кредит ҳужжатлари тўпламини расмийлаштириш тадбирларини белгилаши лозим. Банк кредит сиёсатида гаров кредитлашнинг уни бериш вақтидаёқ кредитни тўлаш манбаси (нақд пул ёки давлат қисқа муддатли облигациялари (хазина векселлари) билан таъминланган кредитлар бундан мустасно) ҳисобланган ягона асоси бўлмаслиги белгилаб қўйилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати гаровга олинган мулк турига қараб гаров мавзуига нисбатан қўйиладиган талаблар ва кредитнинг гаров қийматига нисбатини ўз ичига олиши керак. Мазкур бандда гаров мавзуи синчиклаб баҳоланиши ва унинг бозор қиймати уни сотиш лозим бўлган пайтда юзага келиши мумкин бўлган зарар ўрнини қоплаши лозимлиги аниқ ёритилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатда гаров мавзуи баҳоловчи ташкилот ва ички банк баҳоловчиси томонидан баҳоланадиган ҳоллар кўрсатиб ўтилиши керак. Турли гаров тоифаларини баҳолаш услублари батафсил акс эттирилиши лозим. Сиёсат кўчмас мулк, ишлаб чиқариш жиҳозлари ва истеъмол кредитларини молиялаш учун бериладиган кредитларни тўлаш ҳисобига қарздор томонидан бўнак тўловларини киритишга доир муайян талабларни ўз ичига олиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсатида кўрсатилиши лозимки, ер участкалари белгиланган тартибда гаров таъминоти сифатида банкка ўтган ҳолларда, банк ушбу ер участкаларини унга мулк ҳуқуқи ўтган пайтдан бошлаб олти ойдан кечиктирмай сотишга қўйиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.8. Кредит мониторингига нисбатан қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсатида кредитларни таснифлаш тизими аниқ ифодаланиши лозим. Кредит ходимлари кредит портфелидаги барча маълум бўлган салбий ўзгаришлар тўғрисида раҳбариятга хабар беришлари керак. Қарздор ёки гаров аҳволи ёмонлашишини олдиндан аниқлаш эҳтимолий йўқотишларни камайтириш учун жуда муҳимдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ссудаларнинг сифатини аниқлаштириш ва кутилиши мумкин бўлган кредитлар бўйича йўқотишларга қарши етарли резервларни шакллантириш мақсадида чоракда камида бир маротаба банкнинг кредит портфели тўлиқ инвентаризацияси жараёни банкнинг кредит сиёсатида белгиланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати кредитларнинг барча тоифалари бўйича «тўловсизлик» тушунчасининг аниқ ифодаланиши, фоизларни ўстирмаслик мезонлари, шунингдек банк Бошқаруви ва Кенгашининг тегишли ҳисоботларига нисбатан талабларни ўз ичига олиши лозим. Ҳисоботларда аҳволнинг ёмонлашиши, яширин зарарлар сабаблари ва соғломлаштириш режалари батафсил баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсат қарзларни қайтаришга доир изчил босқичма-босқич чора-тадбирлар кўрилишини талаб қилиши керак. Раҳбарият Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ кредитларни ҳисобдан чиқариш тадбирларини ишлаб чиқиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.9. Фоиз ставкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати «кредитнинг тўлиқ қиймати» тушунчасини, шу жумладан кредит олиш ва хизмат кўрсатиш (қайтариш) билан боғлиқ бўлган барча тўловлар тўғрисидаги шартлар бўйича тўлиқ маълумотни ўз ичига олиши зарур. Бунда, шу жумладан, ресурслар қиймати, кредит бўйича хизмат кўрсатишга доир кутилаётган харажатлар, воситачилик ҳақи, маъмурий сарфлар, эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар ва банк маржаси баҳоланиши зарур. Ушбу шартлар кредит шартномасида ҳам акс эттирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати қуйидаги тақиқларни назарда тутиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микроқарз шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар) муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.10. Боғлиқ шахслар билан бажариладиган операциялар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати банк билан боғлиқ шахсларга бериладиган кредитлар бўйича Марказий банк талабларига мувофиқ келувчи лимитларни ўз ичига олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсатида банк билан боғлиқ шахслар билан битимларни қисқартириш ёки уларни тузишнинг ҳар қандай имкониятларини бартараф этиш мақсадида боғлиқ шахсларга бериладиган кредитларни тасдиқлаш ва қайта тиклаш тартиби ва тадбирлари белгилаб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.11. Кўзда тутилмаган ҳолатлар моддалари (балансдан ташқари моддалар)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсатида кафолатлар ва аккредитивларнинг мақсади ва ишлатилиши, мансабдор шахсларнинг бундай мажбуриятларни чиқаришга доир ваколатлари ва бундай воситалар чиқарилиши мумкин бўлган ҳоллар, шунингдек уларга доир ҳужжатлар ва ҳисоботларга нисбатан қўйиладиган талаблар батафсил ёритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Балансдан ташқари мажбуриятларни беришда молиявий ҳисоботлар (ҳужжатлар)ни тақдим этишга оид талаблар кредитнинг исталган бошқа турларини беришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва ҳисоботлар билан бир хил бўлиши зарур. Тижорат аккредитивлари бўйича тўловларни ўтказиш, тўлов ва юк ортиш ҳужжатлари (юк хатлари), суғурта полислари ҳамда халқаро андозалар ва тадбирларга мувофиқ талаб қилинадиган бошқа ҳужжатларга нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар қайд этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.12. Кредит портфелини аудит қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сиёсат банк кредит портфелини вақти-вақти билан баҳолашга жавобгар бўлган мансабдор шахслар рўйхатини белгилаши ҳамда кредит портфели сифатини аниқлаш ва тузатишлар минимал юзага келувчи йўқотишлар билан киритилиши учун муаммоли кредитларни аниқлаш учун зарур бўлган ички банк кредит таҳлили мақсадларини белгилаб қўйиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таҳлил мақсадлари кредит сифатини аниқлаш билан бир қаторда кредитлаш жараёнини бошқариш сифатини баҳолаш, жумладан, тасдиқланган кредит сиёсати мувофиқлигини таъминлаш ва кредит ҳужжатларини расмийлаштириш тадбири, молиявий таҳлил, гаровни расмийлаштириш ва баҳолаш, кредитлашга доир ваколатларни тақсимлаш, қонунчилик меъёрларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.13. Банк Бошқаруви ва Кенгашига тақдим этиладиган ҳисоботлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит сиёсати банк хизматлари ва бўлинмалари томонидан Банк Бошқаруви ва Кенгашига кредитлашнинг турли жиҳатлари бўйича топшириладиган ҳамда кредит портфели сифати ва кредит портфелини бошқариш билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботлар тури ва даврийлигини белгилаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоботлар филиаллар ва банк бўйича умуман кредитлаш воситалари ва йўналишларига қараб таваккалчиликларни баҳолаш учун бошқаришнинг турли даражаларига мослаштирилган ҳамда батафсил ёритилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг амалга киритилиши муносабати билан 1999 йил 11 февралда Адлия вазирлигида 627-рақам билан давлат рўйхатига олинган Марказий банкнинг 1998 йил 9 ноябрдаги 429-сонли «Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низом» ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раисининг ўринбосари А. ҚОДИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.