Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2024 03.12.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 562
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Стандарти, 03.12.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 562
Date of entry into force
03.12.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

вазирнинг ўринбосари

Э.Ф. ГАДОЕВ

1998 йил 19 октябрь, 52-сон

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИНИНГ ҲИСОБИ ВА ДАВЛАТ ЁРДАМИ БЎЙИЧА КЎРСАТИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИнинг МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
10-СОН БҲМС
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 3 декабрь, 562-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 136-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (10-сонли БҲМС) «Давлат ёрдамининг ҳисоби ва у тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3534, 24.07.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг бир қисмидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАҚСАДИ

2. Ушбу стандартнинг мақсади бухгалтерия ҳисоб-китоби тамойилларини белгилаб олишдан ва хўжалик юритувчи субъектлар олган давлат субсидияларини ёхуд бошқа турдаги давлат ёрдамини молиявий ҳисоботда акс эттиришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу стандарт хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат субсидияларини ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа турдаги давлат ёрдамини очиш мақсадида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Ўзгариб турувчи нархларни акс эттирувчи молиявий ҳисоботларда давлат субсидияларини ҳисоб-китоб қилишда ва шу турдаги қўшимча ахборотларда юзага келадиган ўзига хос муаммолар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Солиққа тортиладиган даромадни аниқлашда, даромад солиғи бўйича мажбуриятлар асосида белгиланган ёки чекланган фойда ва енгилликлар тарзда корхонага тақдим этиладиган давлат ёрдамига (солиқдан вақтинчалик озод қилиш, солиқ кредити ва даромад (фойда) солиғи ставкасини камайтириш) берилган давлат ёрдами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Хўжалик юритувчи субъектнинг мулкида давлатнинг қатнашиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУШУНЧАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу Стандартда фойдаланиладиган тушунчалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат субсидиялари — хўжалик юритувчи субъектнинг операция фаолиятига тааллуқли муайян шароитларда хўжалик юритувчи субъектга ресурсларни бериш тарзида ҳукумат томонидан бериладиган ёрдам.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ёрдами — муайян мезонлар билан қаноатлантирувчи битта ёки бир қатор хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ёрдам бериш учун давлат кўрилган акция. Ушбу стандарт мақсадлари учун давлат ёрдами фақат бевосита, ривожланиб бораётган секторларда инфратузилмаларни вужудга келтириш ёки рақобатчиларга савдо чеклашларини жорий этиш сингари умумий савдо шартларига таъсир этувчи хатти-ҳаракатлар воситасида бериладиган имтиёзларни ўз ичига олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Активларга киритиладиган субсидиялар — бу узоқ муддатли активларни муайян қурилиш лойиҳалари учун сотиб олиш ёки қуриш мақсадида хўжалик субъектлари ажратадиган давлат субсидияларидир, ишга тушириш ёки харид қилиш муддатлари, ушбу активларнинг муайян жойлашиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даромадга киритиладиган субсидиялар — бу активларга киритиладиганларидан ташқари, давлатнинг ҳар қандай бошқа субсидиялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайтармаслик асосидаги ссудалар — бу кредитор қайтаришни талаб қилмаган ҳолда, муайян шартларга риоя қилиб берадиган ссудалардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат ёрдамини олиши иккита сабабга кўра молиявий ҳисоботни тайёрлашдаги жиддий ҳолдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.1. Агар ресурслар ўтказиб бўлинган бўлса, уларни бухгалтерлик ҳисоб-китобида тўғри акс эттириш керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.2. Ҳисобот даври давомида хўжалик субъекти учун бундай ёрдамни олишнинг аҳамиятини кўрсатган маъқул.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу эса хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботларини аввалги даврлардаги ҳисоботлар ва бошқа субъектларнинг ҳисоботлари билан таққослашга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИ БУХГАЛТЕРЛИК ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЯТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Корхона белгиланган талабларга мос эканлигига ва субсидия олинишига етарлича ишонч бўлмагунича давлат ёрдами тан олинмайди. Субсидия олиш ўз-ўзидан субсидиялар бериш билан боғлиқ шартлар бажариб бўлинган ёки бажарилади, деган маънони англатмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Субсидияларни олиш шакли уни ҳисоботларда акс эттириш усулига таъсир қилмайди. Масалан, субсидия, у нақд шаклда олиндими ёки давлатга нисбатан мажбуриятларни камайтириш шаклида олиндими, бундан қатъи назар, ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қайтармаслик асосида муайян шартлар билан берилаётган давлат ссудасига хўжалик субъекти ана шу шартларни бажаришига етарлича кафолат мавжуд бўлган тақдирда давлат субсидияси деб қаралади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат субсидиялари улар билан боғлиқ чиқимларга киритиш учун зарур бўлган даврлар мобайнида улар қоплайдиган жорий операциялар бўйича мунтазам асосда даромад деб ҳисобланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Даромад (фойда) солиғи ва бошқа солиқлар даромаддан келиб чиқиб ҳисобланишини назарда тутиб, молиявий-бюджет сиёсатининг давоми бўлмиш давлат субсидияларини молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (қ: «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти) кўриб чиқиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат субсидияларининг мақсадли маблағлар сифатида тан олиниши ҳисоблаш усулига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат субсидиялари молиявий натижалар тўғрисидаги Ҳисоботда улар билан боғлиқ чиқимлар (харажатлар) билан нисбатини белгилаш учун зарур бўлган ҳисобот даврлари мобайнида даромадлар деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Амортизация қилинадиган активлар билан боғлиқ субсидиялар одатда ана шу активлар бўйича амортизация ҳисобланадиган ҳисобот даврлари мобайнида ва нисбатларда даромад деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян шартлар ва мажбуриятлар билан берилган амортизация қилинмайдиган активлар билан боғлиқ субсидиялар мазкур мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ харажатлар амалга ошириладиган даврлар мобайнида даромад деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши лозим бўлган ёки хўжалик субъектига, келгусида у билан ҳеч қандай харажатларга бормаган ҳолда, дарҳол молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ажратиладиган давлат субсидияси у олиниши керак бўлган даврда даромад сифатида, шунингдек фавқулодда модда (қ: «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти) сифатида эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат субсидияси хўжалик субъекти томонидан аввалги даврда қилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши мумкин. Бундай субсидия у олиниши керак бўлган даврда даромад сифатида, кейинчалик унинг таъсирини белгилаш учун очиш билан фавқулодда модда сифатида эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТНИНГ НОЛИКВИД СУБСИДИЯЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат субсидияси хўжалик субъекти томонидан фойдаланиладиган ноликвид актив шаклини олиши мумкин. Мазкур ҳолатларда одатда ноликвид активнинг амалдаги қиймати белгиланади, актив ҳам, субсидия ҳам ана шу амалдаги қиймат бўйича ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АКТИВЛАРГА КИРИТИЛАДИГАН СУБСИДИЯЛАРНИ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Активларга киритиладиган давлат субсидиялари, шу жумладан ноликвид субсидиялар мақсадли тушумлар деб акс эттирилади ва улар активнинг фойдали хизмат муддати давомида даромад сифатида мунтазам асосда эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа усулларга кўра давлат субсидияси тушган активнинг баланс қийматини камайтиради ва ҳисобланадиган эскиришни қисқартириш йўли билан амортизация қилинадиган активнинг фойдали хизмат қилиши муддати давомида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАРОМАДЛАРГА КИРИТИЛАДИГАН СУБСИДИЯЛАР ҲИСОБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда даромадга киритиладиган субсидиялар қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18.1. «Бошқа даромадлар» моддасига кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18.2. Улар билан боғлиқ харажатларни акс эттиришда чегириб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Даромадга киритиладиган субсидияларни ҳисоб-китоб қилиш учун иккала усул ҳам мақбул ҳисобланади. Субсидияларни очиш молиявий ҳисоботларни тўғри тушуниш учун зарурдир. Субсидияларнинг алоҳида очиш зарур бўлган даромадлар ва харажатларнинг ҳар қандай моддасига таъсирини очиш ўринли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Хўжалик субъекти муайян шартларни бажармаган тақдирда давлат субсидияларини қайтариб бериши керак. Бундай ҳолатда субсидияларнинг қайтарилиши билан аввалги ҳисобот даврига тузатиш киритилмайди, балки бухгалтерлик сметаларидаги ҳисоб-китоб маълумотлари қайта кўриб чиқилади. Даромадга киритиладиган субсидияларни қайтариш қуйидагича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20.1. Баланс пассивида акс эттирилган субсидиялар қолдиқлари ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20.2. Агар қайтарилаётган субсидия қолдиқдан ошиб кетса, у ҳолда ошган сумма харажат сифатида эътироф этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20.3. Активларга киритиладиган субсидиялар мақсадли тушумлар ҳисобварағидаги қолдиқни қайтарилаётган сумма миқдорида камайтириш йўли билан ёки активнинг баланс қийматини қайтарилаётган сумма миқдорида ҳисобланиши мумкин бўлган амортизациянинг «Фойда ва зарарлар» счётига киритиш орқали акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЁРИТИБ БЕРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қуйидаги масалалар ёритилиб берилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21.1. Давлат субсидияларига нисбатан қўлланиладиган ҳисоб-китоб сиёсати, шу жумладан молиявий ҳисоботларда қабул қилинадиган ахборотларни бериш услуби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21.2. Молиявий ҳисоботларда эътироф этилган давлат субсидияларининг моҳияти ва миқдори ҳамда хўжалик субъекти бевосита фойда олган давлат ёрдамининг бошқа шаклларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21.3. Шартларни бажармаслик ва эътироф этилган давлат ёрдами билан боғлиқ кўзда тутилмаган мажбуриятлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Хўжалик субъекти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22.1. Ёритиб бериш талабларига амал қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22.2. Ўзининг молиявий ҳисоботларини «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» БҲМСга мувофиқ ҳисоб-китоб сиёсатидаги ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда тузатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22.3. Ушбу стандартнинг бухгалтерия ҳисоби услубиятини фақат мазкур стандарт кучга киритилган санадан кейин олинадиган ёки қайтариладиган субсидияларга ёки субсидияларнинг қисмларига нисбатан қўллаши керак.