Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2007 19.10.1998 йилдаги 445-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.10.1998 йилдаги 445-сон
Date of entry into force
19.10.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2007
Ҳужжат 19.10.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ (МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ), ИМТИҲОНДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2006 йил 19 декабрдаги 261-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш (малакасини ошириш), имтиҳондан ўтказиш ва уларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ишларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчилигига номзодларни имтиҳондан ўтказиш ва уларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) тартиби ва муддати тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида жорий этиладиган автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи янги нусхадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро ҳаракатланиш хавфсизлиги Конвенцияси талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни серия рақамлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йилнинг охирига қадар ҳайдовчиларга бериладиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини марказлашган тартибда компьютер ва бошқа техник жиҳозлар асосида ҳисобга олиш, уни шакллантириш учун мажбурий маълумотномалар рўйхатини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ва зарур бўлганда уларни Ахборот марказидан қидириб топишнинг компьютерлаштирилган дастурини жорий этиш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртмаси асосида юқори сифатли миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини етарли миқдорда тайёрлаб бериш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Коммуникациялар комплекси котибияти ва Ички ишлар вазири З. Алматовга юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 19 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
445-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
19 октябрдаги 445-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчилигига номзодларни имтиҳондан ўтказиш ва уларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом қоидалари транспорт воситалари ҳайдовчиларини Давлат автомобиль назорати (ДАН) томонидан имтиҳондан ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ва ҳайдовчиларнинг турли тоифадаги транспорт воситаларини бошқаришларига рухсат этиш тартибини белгилайди ва у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажариш учун ягона ва мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Барча транспорт воситалари ўз тури, вазифаси ва бошқарилиш хусусиятларига кўра «А», «В», «С», «Д» ва «Е», трамвай, троллейбус, кажавали мотоцикллар каби тоифаларга бўлинади, уларни бошқариш учун гувоҳноманинг тегишли катагида рухсат берувчи ёки транспорт воситасининг тоифаси ёзилган тамға қўйилган ягона ҳайдовчилик гувоҳномаси (бундан кейин «ҳайдовчилик гувоҳномаси» деб аталади) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «В», «С», «Д» ва «Е» катагида рухсат берувчи белгиси бўлган шахслар қуйидагиларни бошқариши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«А» — мотоцикл, мотороллер, моточана, мопед ва бошқа мототранспорт воситаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«В» — тўла вазни 3500 килограммдан ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ошмайдиган автомобилларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«С» — тўла вазни 3500 килограммдан ортиқ бўлган юк автомобилларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Д» — ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган ва йўловчилар ташишга мўлжалланган автомобилларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Е» — тоифаси, шатакчиси, «В», «С» тоифалари ёки «Д» тоифасидаги транспорт воситаларидан иборат бўлган туркумни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Трамвай ҳайдовчисига фақат трамвай, троллейбус ҳайдовчисига фақат троллейбус, кажавали мотоцикл ҳайдовчисига фақат кажавали мотоциклни бошқаришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган автомобилларга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобуслар ва тегишли ўриндиқларга эга бўлган алоҳида кичик автобуслар, ишлаб чиқарувчи заводда серияли тайёрланган ва одамлар ташиш (вахтали бригадада) учун мўлжалланган юк автомобилининг шассисидаги автофургонлар, шунингдек, одамлар ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. «В», «С» ва «Д» тоифасидаги транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига уларни тўла вазни 750 килограммдан кўп бўлмаган тиркама билан ҳам бошқаришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.5. Тўла вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган тиркамали «В», «С» ва «Д» тоифаларидаги транспорт воситаларини, шунингдек, бўғимли автобусларни бошқариш учун ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномасида «Е» тоифасини ҳам бошқаришга рухсат этилганлиги белгиси, бўғимли троллейбусларни бошқариш учун эса ҳайдовчилик гувоҳномасида уни бошқариш ҳуқуқини берувчи белги бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ДАВЛАТ АВТОМОБИЛЬ НАЗОРАТИДА ИМТИҲОНЛАРГА КИРИТИШ ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШГА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Имтиҳонлардан ўтказиш ва «А», «В», «С», «Д», «Е» тоифаларидаги транспорт воситаларини, шунингдек, трамвай, троллейбус ва кажавали мотоциклларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни бериш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН Бош бошқармаси автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва имтиҳон қабул қилиш бўлим (бўлинма)лари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. «В», «С», «Д» ва «Е» тоифаларидаги транспорт воситаларини, трамвайлар, троллейбуслар бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН Бош бошқармаси билан келишилган ягона ўқув режаси ва дастури асосида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув юртларида тайёргарликдан ўтишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«А» тоифадаги транспорт воситалари бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН Бош бошқармаси билан келишилган ягона ўқув режаси ва дастури асосида ўқув курсларида тайёрланган ёки мустақил тайёргарлик кўрган шахсларга ДАН бўлинмаларида имтиҳон топширишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.3. «А», «В», «С», «Д» ва «Е» тоифаларидаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН Бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Ўзбекистон автомотоҳаваскорлар жамияти, «Ўзавтотранс» давлат-акциядорлик корпорацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) тартиби ҳамда муддати тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.4. Ўқув режаси ва дастурларига автомототранспорт воситаларини бошқариш фанлари киритилган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, техника билим юртлари ва умумтаълим мактабларининг маъмуриятлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН Бош бошқармаси билан келишилган ҳолда, махсус дастурлар асосида «В», «ВС» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи махсус курсларни ташкил этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.5. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан қўл билан бошқариладиган енгил автомобилларни ёки кажавали мотоциклларни бошқаришга лаёқатли деб топилган шахсларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН Бош бошқармаси билан келишилган махсус ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.6. Трамвай ва троллейбус ҳайдовчиларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ишлаб чиққан ва тасдиқлаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН Бош бошқармаси билан келишилган ягона ўқув режаси ва дастури асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.7. Ҳайдовчиларнинг ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш)дан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат ўзлари ўқиган ташкилот томонидан берилган белгиланган шаклдаги гувоҳнома бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.8. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий ёки вақтинчалик (агар доимий яшаш жойи бўлмаса) турар жойларидаги, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойларидаги ДАН РИБ (ТРИБ)ларида имтиҳон топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.9. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида, ҳунар-техника билим юртларида таълим олаётган шахслардан (агар бу тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса) уларнинг вақтинчалик яшаб турган жойидаги РИБ (ТРИБ)ларда имтиҳон олишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.10. Алоҳида ҳолатларда имтиҳон қабул қилиш масаласи, истисно тариқасида, ИИВ ДАН Бош бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.11. «А», «В», «С» ва «Д» тоифаларидаги транспорт воситалари ва кажавали мотоциклларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ДАН РИБ (ТРИБ)ларида назарий ва амалий имтиҳонларни, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномалари эса назарий имтиҳонларни топширган шахсларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.12. Бошқа тоифалардан «Д» ва «С» тоифаларига қайта тайёрлашда назарий ва амалий имтиҳон топширилади. «В» ва «Е» тоифаларига қайта тайёрлашда (агар охирги 12 ой мобайнида транспорт воситасини бошқарган бўлса) фақат амалий имтиҳон топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.13. Назарий имтиҳонда имтиҳон топширувчининг «Йўлларда ҳаракатланиш қоидалари» ва дастурда кўзда тутилган бошқа фанлар бўйича билими текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.14. Амалий имтиҳон ҳайдовчилик гувоҳномаси қайси транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тоифага олинаётган бўлса, имтиҳон топширувчининг фақат шу тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш бўйича малакаси текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.15. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини «Автотранспорт муҳандиси», «Автотранспорт техниги» ихтисослиги бўйича тугатган шахсларга «А», «В», «ВС» тоифали, автотранспорт воситаларининг тузилиши бўйича дастурда тегишли фанлар кўзда тутилган бошқа олий ва ўрта махсус ўқув юртларини битирган шахсларга эса «А», «В» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.16. Ўқув муддати якунида мототранспорт ва кажавали мотоциклларни бошқаришга 16 ёшга тўлган енгил ва юк автомобилларини ҳайдашга 18 ёшга тўлган трамвай, троллейбус, такси ва автобусларни бошқаришга 21 ёшга тўлган шахсларга ижозат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларга, истисно тариқасида, автобусларни бошқаришларига 19 ёшга тўлгандан сўнг рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.17. Махсус товушли ва ёруғлиқ сигналлари билан жиҳозланган ёки хавфли юкларни ташийдиган транспорт воситаларини, шунингдек, шаҳарлараро қатнайдиган ва халқаро йўналишга хизмат қилувчи автобусларни бошқариш учун тегишли тоифадаги транспорт воситаларида охирги уч йил мобайнида муттасил фақат ҳайдовчи сифатида ишлаган шахсларга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.18. «С» ёки «Д» тоифаларига оид транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган аёлларга (юк автомобилларини ёки автобусларни бошқаришга) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган маълум чеклашлар (автомобилларнинг юк кўтариш қуввати 2,5 тоннадан, автобусларда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаслиги керак) асосида рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.19. «ВС», «С» ёки «Д» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган, ҳайдовчилик соҳасидаги иш фаолияти бир йилдан кам бўлмаган (шахсий автомобиль ҳайдовчилари учун охирги 24 ой мобайнида автомобиль бошқарган), ўқув юртларида тегишли дастурга мувофиқ қайта тайёргарликдан ўтган ва ДАН РИБ (ТРИБ)да амалий имтиҳон топширган ҳайдовчиларга «Е» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Е» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун қайта тайёргарликдан ўтган, «Д» тоифасидаги белгини олувчи ҳайдовчилар амалий имтиҳонларни бўғимли автобусларда ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.20. Ҳайдовчилик гувоҳномасида «В» ёки «С» тоифаларига оид транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган, иш фаолияти 1 йилдан кам бўлмаган (шахсий автомобиль ҳайдовчилари учун охирги 24 ой мобайнида автомобиль бошқарган), ўқув юртларида тегишли дастурга мувофиқ қайта тайёргарликдан ўтган ва ДАН РИБ (ТРИБ) бўлинмаларида назарий ва амалий имтиҳонларни топширган ҳайдовчиларга «Д» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалий бошқариш бўйича имтиҳонлар ўқув ташкилотлари томонидан тақдим қилинган транспорт воситалари туркумида олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.21. Ҳар қандай тоифадаги («В», «С» ёки «Д», «Е» тоифаларидаги) транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахслар, бир йилдан кўп вақт ҳайдовчи бўлиб ишламаган бўлса ДАН бошқармаси РИБ (ТРИБ)ларда назарий ва амалий имтиҳон топширганидан, корхона (ташкилот)ларда камида 30 соатлик амалий бошқариш бўйича тажрибадан ўтганидан кейингина уларнинг транспорт воситаларини мустақил бошқаришига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.22. Агар трамвай ёки троллейбус ҳайдовчилари шаҳар электр транспортида ҳайдовчи сифатида бир йилдан кўп вақт ишламаган бўлсалар, РИБ (ТРИБ)ларда назарий имтиҳон корхона шаҳодат ҳайъати (аттестация комиссияси) томонидан уларнинг касбий малака талаби даражасидаги билими ва бошқариш тажрибаси текширилиб амалий имтиҳон олингандан сўнг, шунингдек, иш фаолияти ва касбдаги иш танаффусининг узоқлигини ҳисобга олган ҳолда, шаҳодат ҳайъати томонидан белгиланган (70-140 соатли) йўналишларда тажрибадан ўтганларидан кейингина уларнинг трамвай ёки троллейбусни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.23. Барча транспорт воситалари ҳайдовчилари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган муддатда, мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.23.1. Агар Давлат автомобиль назорати ва транспорт корхоналаридаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлигига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатлардан олдин тиббий кўрикдан қайта ўтиши учун йўлланма берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.23.2. Агар ҳайдовчи тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий ҳайъат томонидан транспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса, ундан ҳайдовчилик гувоҳномаси ДАН ходими томонидан белгиланган тартибда олиб қўйилади ва у РИБ (ТРИБ)ларда икки йил муддат давомида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақидаги қарор ДАН бошқармаси бўлими ва бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ДАН бошқармаси бўлим ва бўлинмалари бўлмаганда эса ички ишлар бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.24. Ҳайдовчиларни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор амалдаги қонунларга мувофиқ қабул қилинади. Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинган шахсларга, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, улар мажбурий тиббий кўрикдан қайта ўтганларидан ҳамда назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан кейингина ҳайдовчилик гувоҳномаси қайтариб берилади. Бу ҳолда амалий имтиҳон имтиҳон ҳайъатининг қарорига мувофиқ ҳайдовчи маҳрум қилинган бошқариш ҳуқуқига оид бирор тоифа бўйича олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛОВЧИ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛОВЧИ (МАЛАКАСИНИ ОШИРУВЧИ) ЎҚУВ ЮРТЛАРИ (ТАШКИЛОТЛАР)НИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Барча автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (малакасини ошириш) билан шуғулланувчи ўқув юртлари (ташкилотлар) ДАН бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Ҳайдовчи мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) билан шуғулланувчи янгидан ташкил этилаётган ўқув юртлари (ташкилотлар)ни рўйхатдан ўтказишдан олдин улар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ, ДАН бошқармаси (бўлими) бошлиқлари томонидан тасдиқланган ҳайъат иштирокида атрофлича текшириб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.1. Текширув ҳайъати аъзолари камида 5 кишидан иборат бўлиб, унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ ДАН бошқармаси РИБлари бошлиғи ёки унинг ўринбосари, вилоят (шаҳар) халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, автомотоҳаваскорлар жамияти раиси ёки уларнинг ўринбосарлари, аъзоликка номзод ўқув юртлари (ташкилотлар) бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.2. Текширув давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув юрти (ташкилот) биносининг юзаси 50 кв метрдан ортиқ бўлиши, қишда иситиладиган, кенг, ёруғ ўқув хоналари билан таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув транспорт воситаларини сақлаш ва тузатиш учун алоҳида усти ёпиқ жой мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув хоналари моддий-техника негизининг Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) тартиби ҳамда муддати тўғрисидаги Низом талаблари асосида тўлиқ таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув юртининг иш режасида кўрсатилган автомобилни бошқариш бўйича амалий машғулот дастурини тўлиқ ўзлаштириш учун унинг етарли даражада ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандис-ўқитувчилар, амалий бошқарув ҳамда ишлаб чиқариш усталарининг маълумоти, билим даражаси ва ўқув юрти (ташкилоти) транспорт воситаларининг ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дарсларини ўтишга тайёрлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиликка номзодларга амалий бошқаришни ўргатиш учун Низом талабларига мувофиқ жиҳозланган ёпиқ майдонча мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув транспорт воситаларининг техник ҳолати, уларнинг қўшимча педал ҳамда таниқлик белгилари билан жиҳозланганлиги ва бошқа масалалар ўрганиб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.3. Текширув натижалари бўйича тузилган далолатнома жойлардаги республика, вилоят, шаҳар ДАН бошқармаси (бўлими) бошлиқлари томонидан тасдиқланади, бир вақтнинг ўзида назарий, амалий машғулотларнинг бошланиши, ўқув гуруҳларининг сони, ўқиш муддати келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.4. Далолатнома 3 (уч) нусхада тузилиб, унинг бир нусхаси ИИБ (ИИВ) ДАН бошқармаси (бўлими) котибиятида, иккинчиси ДАН РИБ (ТРИБ)да, учинчиси эса янги ташкил қилинган ўқув юртида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.3. Транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) гуруҳларида номзодлар сони 30 кишидан зиёд бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.4. ўқув юртлари томонидан тузилган гуруҳларнинг рўйхати машғулотлар бошлангандан кейин 20 кун муддатда ДАН РИБ (ТРИБ)га тақдим этилиши ва ДАН РИБ (ТРИБ)да ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш котибиятида қайд этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5. ДАН бўлинмаларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўқув юртларининг фаолияти ҳар йили камида бир марта атрофлича текширилади. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузилиб, иш фаолиятида йўл қуйилган камчиликлар юзасидан юқори ташкилотга ҳамда маҳаллий ҳокимиятларга тақдимнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5.1. Ўқув ташкилотларидан бирортаси ДАН томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этмай, назарий билими паст ва транспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотларни яхши ўзлаштирмаган номзодларни ДАН имтиҳонига тақдим этишда давом этадиган бўлса ёки унинг ўқув моддий-техника негизи амалдаги Низом талабларига жавоб бермаса, у ҳолда бундай ўқув ташкилоти гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади ва бу ҳақда ўқув юрти раҳбариятига ҳамда юқори ташкилотга маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5.2. Бундай ташкилотларда ўқув гуруҳларини янгидан рўйхатдан ўтказиш далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.6. ДАН идораларида ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) билан шуғулланувчи ўқув ташкилотлари бўйича назорат-кузатув жилди юритилади. Унга ўқув ташкилотларининг моддий негизи, ўқув автомобилларининг рўйхати, амалий машғулот ўтказиладиган йўл харитасининг нусхаси, ўқув гуруҳларидаги дарсларни текшириш ҳақидаги маълумотлар, текшириш далолатномалари, йил давомида қилинган ишларнинг таҳлили ва бошқалар тикиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ИМТИҲОНЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Барча тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ДАН бўлинмаларининг имтиҳон ҳайъати қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назарий имтиҳонларни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 131-моддасининг 2-қисмида кўзда тутилган йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини такроран бузган, шунингдек, бир йилдан кам муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан ИИВ, ИИБ ДАН раҳбариятининг қарорига мувофиқ шаҳар, туман ДАН ходимларидан тузилган ҳайъат олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. ДАН имтиҳон ҳайъатида, имтиҳон топширувчиларнинг сонига қараб, икки ва ундан зиёд киши бўлиши керак. Имтиҳон ҳайъати раиси РИБ (ТРИБ) бошлиқлари томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унинг таркибига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАН РИБ (ТРИБ) ходимлари (ҳайъат раиси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув юртларининг ҳайдовчилар тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқитувчилари, транспорт воситасини бошқариш бўйича устаси (ўзи тайёрлаган гуруҳлар бўлмаслиги керак), автотранспорт корхонаси, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа ташкилот ва корхоналарнинг вакиллари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Имтиҳон ҳайъати аъзолари йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини ва имтиҳон олиш услубини билиши, амалий имтиҳон олаётганлар эса, бундан ташқари, бошқариш бўйича малакаси текширилаётган тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши зарур. «С» тоифасидаги гувоҳноманинг бўлиши «Д» тоифасидаги имтиҳонни олиш учун етарлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4. Ўқув гуруҳларида машғулотлар тугагандан сўнг ДАН ходимлари томонидан ҳайдовчиликка номзодларнинг ўқув жараёнида Дастурда кўрсатилган барча фанларни қай даражада тўлиқ ўзлаштирганликлари текшириб чиқилади ва номзодларнинг рўйхати ДАН РИБ (ТРИБ)даги рўйхат билан солиштирилади ҳамда «ҳайдовчининг имтиҳон варақаси»да РИБ (ТРИБ) ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.5. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ДАН РИБ (ТРИБ)га қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат сўраётган тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлик ҳақидаги гувоҳномани (ушбу Низомнинг 2.2-моддасининг иккинчи хатбошида ҳамда 2.15-моддасида кўзда тутилган шахслардан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диплом ва дастурдаги фанларни ўтганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан кўчирманинг нотариал идоралари томонидан тасдиқланган нусхалари (ушбу Низомнинг 2.15-моддасида кўзда тутилган шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўлчами 3.5х4.5 см бўлган фотосурат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиғи тўғрисида маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ёки тегишли банкларга имтиҳон ва ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов қоғози (тўловлар миқдори амалдаги қонунлар асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тартибда белгиланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув юрти томонидан тўлдириб тасдиқланган «ҳайдовчининг имтиҳон варақаси» ва фуқаронинг шахсий паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.6. Имтиҳонлар қуйидаги тартибда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввал — назарий, кейин — амалий.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назарий имтиҳон топшира олмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.7. Автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун тайёрлов (қайта тайёрлов)ни ўқув муассасаларида ўтаган шахслардан такрорий имтиҳонлар камида 5 кундан сўнг олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш, гувоҳномадан маҳрум қилинганлик ёки уни алмаштириш ва бошқа шу каби ҳолатлар учун ДАН РИБ (ТРИБ) имтиҳонига киритилган фуқароларнинг қайта имтиҳон топширишларига бир кундан сўнг рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.8. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо уч ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у яна қайта назарий имтиҳонга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.9. Ушбу Низомнинг 2.2-банди иккинчи хатбоши ва 2.15-бандига мувофиқ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун имтиҳонларга қўйилган шахсларга такрорий имтиҳонлар камида 15 кундан сўнг белгиланади. Мустақил тайёргарлик кўрган ҳайдовчиликка номзодлар назарий ва амалий имтиҳонларни иккинчи маротаба топшира олмаган тақдирда улар ДАН имтиҳонларига ўқув муассасасини белгиланган тартибда тамомлаганларидан кейингина қўйиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.10. Йўлларда ҳаракатланиш қоидалари ва амалий бошқариш бўйича имтиҳон натижалари ҳайдовчининг имтиҳон варақасига ёзилади ҳамда имтиҳон ҳайъатининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва у имтиҳонда қатнашган барча ҳайъат аъзолари имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.11. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга мазкур баённома асосида ҳайдовчилик гувоҳномаси ёзилиб, уларнинг серияси ва тартиб рақами ҳайдовчилик гувоҳномаси топшириш китобига гувоҳноманинг тартиб рақами бўйича ёзилади ҳамда имтиҳон варақасига қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг ёзувлари махсус сиёҳ, ёзув машинкаси ёки бошқа техник воситалар билан ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.12. Ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишининг асослилиги ва унинг тўғри тўлдирилганлиги имтиҳон ҳайъати раиси томонидан текширилиб, унинг имзоси ва РИБ (ТРИБ) муҳри билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчилик гувоҳномаси берилганда шахснинг ўқув юртини тамомлаганлиги ҳақидаги гувоҳномасига ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси, рақами ва унинг қачон, ким томонидан берилганлиги ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.13. Ҳайдовчилик гувоҳномасидаги бошқарилиши мумкин бўлган транспорт воситалари тоифаси катакларига «RUXSAT» тамғали белги қўйилади. Бошқарилишига рухсат берилмаган транспорт воситалари тоифасининг бошқа катаклари диагонали бўйича чизиқ тортилган тамға қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.14. Трамвай, троллейбус, кажавали мотоциклларни бошқариш ҳуқуқига рухсат берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда «Алоҳида белгилар учун» катагига транспорт воситаларининг тегишли тоифаси кўрсатилган ёзувли тамға қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.15. Тиббий ҳайъат белгилаган қайта текширувдан ўтиш муддати чекланган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» катагига «Тиббий маълумотнома мажбурий» деган муҳр қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.16. Ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртини тугатаётган ўқувчилар, шунингдек, Мудофаа вазирлиги томонидан транспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчилар ўқишни тугатганларидан сўнг, 18 ёшга тўлмаган бўлсалар-да ДАН имтиҳонларига киритиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уларга, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. Бунда «Алоҳида белгилар учун» катагида унинг эгаси қайси муддатдан (18 ёшга тўлганидан кейин) автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.17. Ҳайдовчилик гувоҳномаси унинг эгаси паспортинн ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатганидан ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бериладиган китобга шахсан қўл қўйганидан кейингина берилади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ишонч қоғози билан берилишига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.18. Озодликдан маҳрум қилинганлик тарзидаги жазо муддатини ўтаётган ва суд ҳукми билан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган шахсларга жазони ижро этиш муассасасининг илтимосномаси билан маҳкум жазо муддатини ўтаётган жойдаги ДАН РИБ (ТРИБ) томонидан белгиланган тартибда ҳайдовчилик гувоҳномаси қайтариб берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАЛАРИНИ АЛМАШТИРИШ ВА ЙЎҚОТИБ ҚУЙИЛГАНЛАРИ ЎРНИГА БОШҚАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. Ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ИИВ, ИИБ ДАН бошқармаси тасдиқномаси, тиббий маълумотнома ҳамда фуқаронинг шахсий паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2. Транспорт воситаларини охирги 12 ой давомида бошқарган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2.1. Қуйидагилар транспорт воситаларини 12 ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган транспорт тури кўрсатилган маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий транспорт ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат (техпаспорт, қайд этиш гувоҳномаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишонч қоғози билан автомобиль бошқарган шахслар учун автомобиль рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат (техпаспорт, қайт этиш гувоҳномаси) ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан берилган ишонч қоғози ёки транспорт воситасига умумий мулк сифатида эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.3. Транспорт воситасини охирги 12 ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг алмаштирилади. Бунда бир неча тоифадаги транспорт воситаларини, шунингдек, мотоциклларни ва транспорт воситалари туркумини бошқаришга рухсати бўлган шахслардан имтиҳон ҳайъатининг хоҳишига кўра амалий имтиҳон «В» ёки «С», «Д» тоифаларидаги транспорт воситаларининг фақат биттаси бўйича олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.4. «С» «СД», «СДЕ», «СЕ», «ДЕ» тоифаларига тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги 12 ой мобайнида транспорт воситасини бошқармаган, қўшимча «В», «А» тоифасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан назарий имтиҳон ҳамда гувоҳномада мавжуд тоифалардан биттаси бўйича ва «В», «А» тоифадаги транспорт воситалари бўйича амалий имтиҳон олинади. Олинган барча имтиҳонлар натижаси имтиҳон ҳайъати баённомасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.5. Охирги 3 йил мобайнида автомобилни узлуксиз бошқарган «В» «Ёлланиб ишлаш ҳуқуқига эга эмас» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг «В» «Ёлланиб ишлаш ҳуқуқига эга» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.6. Бир неча транспорт воситаларини бошқаришга рухсати бўлган шахс, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, транспорт воситалари тоифаларидан бирортасини бошқариш ҳуқуқини олишга рухсат сўраши мумкин. Бунда амалий имтиҳон сўралаётган транспорт воситаси тоифаси бўйича олинади ва берилаётган ҳайдовчилик гувоҳномасида фақат ушбу тоифага рухсат белгиси қўйилади. ҳайдовчининг аввал эга бўлган тоифаларини қайта тиклаш ушбу Низомнинг 5.1.-5,3.- моддаларидаги талабларга мувофиқ, унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.7. Яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувоҳномалари ушбу Низомнинг 5.1.-5.5-моддаларига мувофиқ алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.8. Ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилганда янги берилаётган гувоҳноманинг «Алоҳида белгилари учун» ажратилган катагига биринчи маротаба олган эски гувоҳноманинг серияси ва тартиб рақами ва берилган куни ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.9. Тиббий кўрик маълумотномаси, ҳайдовчининг варақаси, ўқув юртини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларининг барча реквизитлари тўлдирилгандан сўнг, ҳайдовчилик гувоҳномаси билан қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.10. Йўқолиб қолган ҳайдовчилик гувоҳномасининг «Дубликати» ҳайдовчининг аризаси, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси, тиббий маълумотнома, зарур ҳолларда, ўқишни тамомлаганлиги ҳақидаги ўқув юртининг гувоҳномаси ёки ИИВ, ИИБ ДАН бошқармаси РИБ (ТРИБ) ларнинг тасдиқномаси асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.11. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг «Дубликати»ни расмийлаштириш давомида 1 ой муддат билан вақтинчалик рухсатнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.11.1. Истисно тариқасида, ДАН РИБ (ТРИБ) бошлиғининг рухсати билан, яшаш жойи ўзгариши, хизмат сафари, даволаниш ва бошқа сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаларининг «Дубликатлари», ДАН бўлинмалари ҳамда ДАН РИБ (ТРИБ) картотекалари бўйича қайта текширувдан сўнг, кўрсатилган муддатидан олдин ёзиб берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.12. Йўқолиб қолган ҳайдовчилик гувоҳномасининг «Дубликати» «Йўлларда ҳаракатланиш қоидалари» бўйича назарий имтиҳон топширгандан ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари картотекаси бўйича текширилгандан сўнг берилади. Табиий офатлар: ёнғин, сув тошқини ва шу каби бошқа сабабларга кўра йўқолган ҳамда тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳоллар бундан мустаснодир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.13. Гувоҳноманинг «Дубликати» расмийлаштирилаётган вақтда берилган вақтинчалик рухсатнома алоҳида дафтарга қайд этилади ва гувоҳнома нусхаси берилгандан кейин ушбу рухсатнома асос бўлган ҳужжатларга тикилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.14. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликат гувоҳнома берилганидан кейин, йўқолган гувоҳнома топилган тақдирда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ДАН РИБ (ТРИБ)га йўқ қилиб юбориш учун топширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.15. Эски нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ягона нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига умумий асосларда алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.16. Профессионал (1977 йилгача олинган «ВС» тоифали) ҳайдовчиларда 1977 йил 1 сентябрь кунигача гувоҳномаси (малака талони) бўлиб, малакаси оширилганлиги тасдиқланган ҳолларда бу гувоҳномалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-класс бўлса, эски нусхадаги ёки 1977 йилдан аввал берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини ягона нусхадаги гувоҳномага «В», «С», «Е» ёки «В», «С», «Д» тоифаларига рухсат берувчи белгилари билан алмаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-класс бўлса, эски нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги, ягона нусхадаги гувоҳномага «В», «С», «Д» ва «Е» тоифаларига рухсат берувчи белгилари билан алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу иккала ҳолда ҳам гувоҳномалар автобус ёки тиркамали транспорт воситалари таркибида амалий имтиҳон топширилгандан сўнггина алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.17. 1977 йил 1 сентябрдан 1987 йил 1 январгача бўлган муддатга биринчи ёки иккинчи класс гувоҳномасига эга бўлган ёки бундай гувоҳномага эга бўлмай охирги 15 йилда узлуксиз ҳайдовчи бўлиб ишлаган «ВС» тоифали ҳайдовчиларнинг, ҳайдовчилик гувоҳномасини ВСД, ВСЕ ёки ВСДЕ тоифага алмаштириш «Д» тоифага 15 соат автобусда, «Е» тоифага 10 соат тиркамали автомобилда қўшимча амалий бошқаришни ўтаганликлари ҳақида ўқув корхоналаридан берилган маълумотнома ва ҳайдовчининг меҳнат дафтарчасидан кўчирма асосида ҳамда автобусда ёки тиркамали автомобилда амалий имтиҳон топширганларидан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.18. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади. 1968 йилги йўл ҳаракати Конвенцияси талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг тасдиқланган таржимаси мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.19. Ўзбекистон Республикасидаги хорижий дипломатик идоралар ва ваколатхоналарнинг хизматчилари, хорижий матбуотнинг доимий вакиллари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг хизматчилари (ўзаро келишув асосида) ҳамда бошқа давлатларнинг доимий вакиллари ва уларга тенглаштирилган тоифадаги шахсларнинг Конвенция талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тиббий кўриксиз ва имтиҳонларсиз алмаштириб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу моддада кўзда тутилган ваколатхона ва ташкилотларнинг ходимларига транспорт воситалари ҳайдовчисининг гувоҳномаси Ўзбeкиcтoн Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги илтимосномаси асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.20. Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаросиз шахсларнинг Конвенция талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тиббий кўрикдан ўтгач ва назарий ҳамда амалий имтиҳонларни топширгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.21. Биринчи маротаба ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун мурожаат қилган барча хорижий фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ушбу Низомда кўзда тутилган умумий қоида асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро йўл ҳаракатида иштирок этадиган ҳайдовчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси фуқаронинг ёзма аризаси, белгиланган тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов қоғози асосида, икки тилда — ўзбек (лотин алифбосида) ва инглиз тилида махсус сиёҳ билан қўлда, компьютерда ёки ёзув машинкасида ёзилади ва ўзбек ҳарфларида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАЛАРИНИ ҲАМДА БОШҚА БЛАНКЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ТАЪМИНЛАШ ВА АСОС БЎЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.1. Автомототранспорт ҳайдовчилик гувоҳномаларининг бланклари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник ва ҳарбий таъминот Бош бошқармаси (МТ ва ҲТББ) буюртманомасига асосан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.2. Ҳайдовчилик гувоҳномаларининг бланклари Ўзбекистон Республикаси ИИВ МТ ва ҲТББ томонидан, жойлардан тушган буюртманомаларга асосан, Ички ишлар вазирлигининг ДАН Бош бошқармаси орқали таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.3. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳужжатлари бланкларининг кирими ва чиқимининг ҳисоби, қатъий ҳисобот бланклари ва рақам белгиларининг кирим ва чиқимлари ҳисобот дафтарида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.4. Ҳайдовчилик гувоҳномалари бланклари қатъий ҳисобот ҳужжатлари тариқасида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.5. Тўлдириш жараёнида бузилган ҳайдовчилик гувоҳномалари қайта ишлатмаслик учун унинг рақами ва серияси қирқиб олиниб навбатдаги тафтишда куйдириш йўли билан йўқ қилинади ва ушбу ҳақда тузилган далолатномага қирқиб олинган ҳайдовчилик гувоҳноманинг серия рақами ёпиштириб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.6. Тиббий кўрик асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан четлатилган, топиб олинганининг ўрнига янгиси берилган, маҳрум этилган муддатдан икки йил давомида талаб қилиб олинмаган, ҳалок бўлган фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари навбатдаги тафтишда белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа ДАН бўлинмалари томонидан берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини бекор қилинганлиги ҳақида уларга далолатнома жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.7. Низом ва назарий имтиҳон ўтказиш тартиби учун, автомобилни бошқариш бўйича имтиҳон ўтказиш тартиби учун кўзда тутилган бланклар ички ишлар бошқармаси (бўлинмалари), жойлардаги хўжалик бошқармалари (бўлинмалари) томонидан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.8. Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун асос бўлган ҳужжатлар (ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, тўлов қоғозлари ва бошқалар) ҳамда ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхати алоҳида иш ҳужжатлари сифатида тиқилади ва белгиланган тартибда икки йил сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг ўрнига янгиси берилганда, эскисига»Бекор қилинади» штампи қўйилиб бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар билан бирга тикилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон ҳайъати баёнларини сақлаш муддати 10 йил, ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш дафтари — 60 йил сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баёнлар ва дафтарлар ДАН бўлинмаларида белгиланган тартибда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш (малакасини ошириш), имтиҳондан ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш билан боғлиқ бўлган барча иш юритиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар асосида олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
19 октябрдаги 445-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) тартиби ва муддати тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗоМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча халқ хўжалиги тармоқлари, Қуролли Кучлар ҳамда шахсий автомобиль эгаларини ҳайдовчилик касбига тайёрлайдиган (малакаларини оширадиган) барча вазирликлар ва муассасаларга тааллуқли ягона низомдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Халқ хўжалиги, Қуролли Кучлар, хусусий компаниялар (шахслар) ва жамоат ташкилотлари учун автомототранспорт воситаларига ҳайдовчилар тайёрлаш («Д» тоифасига тайёрлашдан ташқари) ва қайта тайёрлаш (малакаларини ошириш) ишлари ўқув-моддий негизи замонавий талабга жавоб берадиган ва Ички ишлар вазирлиги ДАН Бош бошқармаси томонидан рухсат берилган вазирликлар ва муассасаларнинг ўқув юртларида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Д» тоифасидаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш фақат «Ўзавтотранс» давлат-акциядорлик корпорацияси ва «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ўқув юртларида ташкил қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар ва муассасалар ушбу Низом кучга киргунга қадар автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлайдиган ва қайта тайёрлайдиган (малакасини оширадиган) ўқув юртларига эга бўлмасалар, улар ҳайдовчилар тайёрлаш учун ўқув-моддий негиз ташкил қилингандан сўнг Ички ишлар вазирлигининг ДАН Бош бошқармасига мурожаат қилишлари ва унинг қарорига асосан иш юритишлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ (МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ)НИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) қуйидаги таълим тизимидан иборатдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «А», «В», «ВС» ва «Д» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини бошқариш учун шахсларни алоҳида тоифага тайёрлаш ўқув режаси ва дастурларида кўрсатилган муддат бўйича олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиги махсус тиббий талабларга жавоб берган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумоти 9-синфдан кам бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув муддати якунида «А» тоифа олишлари учун — 16 ёш, «В» ва «ВС» тоифалари учун — 18 ёш ва енгил автомобиль («такси», автобус, трамвай, троллейбус)ларни бошқариш учун — 21 ёшга тўладиган шахслар билан олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «В», «С», «Д» ва «Е» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчиларни алоҳида тоифага қайта тайёрлаш (малакаларини ошириш) ҳамда янги автомобиль техникаларини, ташиш технологияларини ўрганиш ва автомобилни бошқариш малакасини такомиллаштириш ўқув режаси ва дастурларида кўрсатилган муддат бўйича ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «В» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун қайта тайёрлаш (малакаларини ошириш) «С», «Д» тоифаларидаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан ва (ёлланиб ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган) шахсий енгил автомобиль ҳайдовчиларидан ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) «С» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) «В», «Д» тоифаларидаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан ва ёлланган ҳолда ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган «В» тоифаси бор шахсий енгил автомобиль ҳайдовчиларидан ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аёлларни «ВС» ва «Д» тоифаларига тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) қуйида кўрсатилган айрим чекланишларни ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк автомобилларининг юк кўтариш қуввати 2.5 тоннадан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳайдовчилар биринчи маротаба автобусларда ва енгил таксомоторларда мустақил равишда иш бошлашлари олдидан автохўжаликларда белгиланган тартибга асосан тажриба (малака ошириш) муддатини ўташлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўқув тармоқларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) ишлари Ички ишлар вазирлиги ДАН Бош бошқармаси билан келишилган ва республика Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастурларига асосан ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида талабалар ва ўқувчиларни «В» ва «ВС» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқаришга ўқитиш ишлари Ички ишлар вазирлиги ДАН Бош бошқармаси билан келишилган ва юқори ташкилотлар томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) ишлари ўқув юртлари (ташкилотлар) томонидан белгиланган тартиб асосида ташкил этилади, қайта тузилади ва тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш)га ихтисослашган ўқув юртлари (ташкилотлар)ни ташкил қилиш учун улар ушбу Низом талабларига жавоб автомототранспорт воситалари берадиган ўқув-моддий негизи ва зарур муҳандис-ўқитувчи кадрлар билан таъминланган бўлиши ва маҳаллий ДАН (бошқармаси) бўлимида рўйхатдан ўтишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўқувчиларни ўқув юртлари (ташкилотлар)га ўқишга қабул қилиш қуйидаги ҳужжатларга асосан ташкил этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «А», «В», «ВС» тоифаларидаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, ташкилотлар, муассасалар йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиғи ва керакли тоифалардаги транспорт воситаларини бошқариш касбига яроқлилиги тўғрисидаги маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3,5х4,5 сантиметрли, ўнг бурчаги оқ, бўлган 3 дона фотосурат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумоти тўғрисидаги ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат (кўрсатилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳайдовчиларни «В», «С» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини «бошқариш учун қайта тайёрлаш (малакасини ошириш)да, улар томонидан «а» бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам кўрсатилади;»Д», «Е» тоифаларига қайта тайёрлаш (малакаларини ошириш)да юқорида қайд этилган ҳужжатлардан ташқари, қўшимча равишда уларнинг ҳайдовчи сифатидаги 1 йиллик иш муддатини тасдиқлаш учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма топширилади;шахсий автомобиль ҳайдовчилари эса — икки йил давомида автотранспорт воситаларини бошқарганликларини тасдиқовчи ҳужжат топширишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, уларни рўйхатдан чиқариш ва таълим якуни ўқув юртининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Автомобиль транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрловчи ва қайта тайёрловчи (малакасини оширувчи) ўқув гуруҳларининг сони 30 кишидан зиёд бўлмаслиги керак. Ўқув юртлари ўқиш бошланиши билан 20 кун ичида гуруҳлардаги ўқувчиларнинг рўйхатини тузишлари ва уларни махсус шаклда ДАН РИБ (ТРИБ)ларининг рўйхатидан ўтказишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўқув-тарбия жараёни назарий ҳамда лаборатория-тажриба машғулотлари, автотранспорт воситаларини бошқариш машқлари ва ишлаб чиқариш тажрибаларини ўрганишдан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия жараёнининг тузилиши ва мазмуни ўқув режаси ва автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) дастури билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўқув режаси ва дастурларида кўзда тутилган барча машғулотлар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомобилни бошқариш эса автотранспорт воситаларини бошқариш машғулотларининг тадрижий жадвали бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Барча машғулотлар махсус журналларда қайд этилади, автотранспорт воситаларини бошқариш эса, бундан ташқари йўл варақалари, автотранспорт воситаларини бошқаришни ва автотренажёрларда ўтказилган машғулотларни ҳисобга олиш «Шахсий китобча»сида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ (МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона амалий кўрсатмаларни ва автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) тармоғи фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН Бош бошқармаси томонидан бошқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (малакасини ошириш) ишлари вазирликлар ва муассасалар (ташкилотлар), тармоқ-ўқув юртлари ҳамда жойлардаги ДАН РИБ (ТРИБ)лар томонидан назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) билан шуғулланувчи вазирлик ва муассасалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш)га бўлган талабни аниқлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув юртларида (ташкилотларда) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) га раҳбарлик қиладилар, давлат томонидан белгиланган топшириқларнинг бажарилиши учун жавоб берадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларининг ўқиш сифатини ошириш ва таълим-тарбия тадбирларини амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) ўқув юртларини кенгайтириш ва янги ўқув юртлари биноларини қуриш, ўқув-моддий негизларни мустаҳкамлаш, автомототранспорт воситаларини тузатиш ва техник қаровини таъминлаш ишларини ташкил этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш)ни мукаммаллаштириш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва тавсияномалар тайёрлашда иштирок этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирлашмада ва ўқув юртларида ходимларни, муҳандис-ўқитувчиларни, усталарни ва бошқа мутахассис ходимларни танлайдилар, уларни жой-жойига қўядилар ҳамда уларнинг малакаларини ошириш ишларини ташкил қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув юртлари (ташкилотлар)нинг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириши)да эришилган ютуқларини ўрганадилар ва тарғиб қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раҳбар ходимлар, ўқитувчи-муҳандислар ва ишлаб чиқариш усталарининг асосий вазифалари малака тавсифномаларида акс эттирилиб, тасдиқланган қоида ва йўриқномаларда ифода этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув юртлари фаолияти ушбу Низом, буйруқлар, йўриқномалар ва юқори ташкилотлар топшириқлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лаборатория-тажриба машғулотларини ўтказиш учун ишлаб чиқариш усталари лавозимига олий ва ўрта махсус автомототранспорт-тракторчи мутахассислигига эга бўлган ёки юқори даражада ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлган шахслар тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобилни бошқариш амалий машғулотларини ўргатувчи усталар лавозимига билими ўрта маълумотдан кам бўлмаган, махсус тоифадаги автомототранспорт воситасида уч йиллик иш тажрибасига эга ва автомобилни бошқаришни ўргатиш методикасини ўқиб тугатганлиги ҳақида гувоҳномаси бўлган шахслар тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаларининг тузилиши ва уларни тузатиш, техник қаровини ўтказиш фанларидан дарс берувчилар автотранспорт мутахассислиги бўйича олий ва юқори тажрибага, ўрта-махсус маълумотга эга бўлишлари керак. Йўл ҳаракати хавфсизлиги, автотранспортни бошқариш асослари ва ҳаракат хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига ёки шу фанлардан дарс бериш ҳуқуқига, ДАН томонидан илгари берилган гувоҳномага эга бўлишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув юртларининг ўқитувчи-муҳандисларининг малакасини ошириш вазирликлар ва муассасалар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтотранс» давлат-акциядорлик корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ва бошқа вазирликларнинг автокорхоналари, вилоятлардаги жамоа хўжаликларининг барча ҳайдовчилари ҳамда йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи шахсий автобус эгалари ҳар икки йилда бир марта йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги фанидан 30 соатлик дастур асосида машғулот ўтишлари мажбурий деб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ЎҚУВ-МЕТОДИК НЕГИЗ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув юртлари (ташкилотлар) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) учун ўқув хоналарига, замонавий жиҳозланган, амалий тажриба машқлари ўтказиладиган лабораторияларга, устахоналар, ўқув-техник ускуналар, ўқув кўргазмалари, ўқув автодроми (автотранспортни бошқариш машқларини ўтказиш учун ёпиқ майдон) ва ўқув транспорт воситаларига эга бўлишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув юртлари замонавий автотранспорт воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, ускуналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва асбоблари билан таъминлаш ишларини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув юртлари моддий негизининг намунали нормативлари республика ИИВ ДАН Бош бошқармасининг методик тавсиялари асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув юртларига қарашли барча автомототранспорт воситалари ДАН томонидан, маълум тартибда, рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. БИТИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлаш, амалий тажрибага эга бўлганликларини ва мустақил ишлашга тайёр эканликларини белгилаш учун ўқув дастурини тугатган ўқувчилар аввал ўқув юртида имтиҳонлардан ўтадилар, сўнг ДАН РИБ (ТРИБ)ларда имтиҳон топширадилар («А» тоифасидан ташқари). Имтиҳон топшириш ҳақида ДАНга 15 кун олдин хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян равишда автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини сифатли тайёрлаб келган ўқув юртлари, юқори ташкилотларнинг тавсиясига кўра, Давлат автомобиль назоратининг қарорига мувофиқ назарий имтиҳонларни ўқув юртининг ўзида олишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув юртида имтиҳон қабул қилиш учун раҳбар буйруғи билан Раис ва икки кишидан иборат имтиҳон комиссияси тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига муҳандис-ўқитувчилар, ишлаб чиқариш усталари, агар ҳайдовчилар корхона учун тайёрланаётган бўлса, шу корхонанинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳонга қўйиладиган ўқувчилар тасдиқланган ўқув дастури, ўқув режасини тўла ўқиб тугатган ва ҳамма фанлардан қониқарли якунловчи баҳо олган бўлишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув гуруҳларининг назарий имтиҳонлари ДАН рухсат берган ва тасдиқлаган имтиҳон билетларига асосан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчиларнинг олган билими, эгаллаган маҳорати ва тажрибаси тўрт баллик баҳо мезони билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳонлардан ўта олмаган ўқувчилар, ўқув юртида қўшимча тайёргарлик кўргач, қайтадан имтиҳон топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра ўқув юрти раҳбари томонидан имзоланади ҳамда РИБ (ТРИБ) муҳри билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув юртининг имтиҳон ва синовларидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан ўқишни битирганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳужжат расмий ҳужжат бўлиб, босма усулда, рўйхат рақамига эга бўлган ўқув юртининг юқори ташкилоти томонидан марказлашган ҳолда тайёрланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчиларнинг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) ўқув дастурини тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома автомототранспорт воситаларини бошқаришга рухсат бермайди. Бу гувоҳнома ДАН имтиҳонларини топшириш учун берилади. ДАН имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар маълум тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома оладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқиган гуруҳларнинг ўқув ҳужжатлари ва имтиҳон комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача ўқув юртида сақланади. Гувоҳнома йўқолиб қолган ҳолларда ўқув юрти ариза ва имтиҳон баённомасига асосан гувоҳноманинг дубликатини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчилар тайёрлаш (малакасини ошириш) гувоҳномасини беришда, ҳайдовчиларга автомототранспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериладиган йўлланма ва бошқаларда иш юритиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга асосан олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 19 октябрдаги 445-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ
‎PERMIS DE CONDUIRE

ЎБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ UZ REPUBLIC OF UZBEKISTAN‎‎

1. Фамилияси________________________________________‎‎

‎‎‎‎‎‎‎‏
‎‎‎‎‎‎‎‏11. Бошқариш ҳуқуқи берилган транспорт воситаларининг тоифалари
‎‎

‎‏
‎‏рухсат белгилари

2. Исми_____________________________________________‎‎
Отасининг исми______________________________________‎‎
3. Туғилган жой ва санаси______________________________‎‎

А‎

‎‎‎‎Мотоцикллар‎

‎‎8. ААА
‎№ 000000

В‎

А тоифасига кирмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўриндиғи 8 дан ошмайдиган автомобиллар‎‎



‎‎‏С. Ж.

‎‎4.____________________________________‎

С‎

‎‎‎‎D тоифасига кирмайдиган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари‎

‎‎Яшаш жой

D‎

Йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўриндиғи 8 дан ортиқ автомобиллар‎‎
‎‎5. ____________________________________

E‎

‎‎тиркамали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга

‎‎Берилган жой

‎‎Фуқаролик шахсий коди

‎‎6.____________________________________ ‎‎

М. Ў.‎

‎‎7.____________________________________

‎‎Ҳақиқийлик муддати

‎‎10._______________________ ‎‎9.________________________‎ ‎‎

‎‎шахсий имзо‎

‎‎Имтиҳон ҳайъати раиси имзоси‎

‎‎