Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005 08.06.1998 йилдаги 244-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 08.06.1998 йилдаги 244-сон
Date of entry into force
08.06.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 138-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзуйжойжамғармабанк» буюртмалари бўйича уй-жой қуриш механизмини янада такомиллаштириш, уй-жой қурилишида қатнашувчи корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш ҳамда уларнинг фойдаланишга топширилишини жадаллаштириш, шунингдек уй-жой сотиб олишга кредитлар бериш учун «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси корхоналари ва ташкилотларининг 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бюджетга муддатида тўланмаган 937 млн сўм миқдоридаги тўловлари ҳисобдан чиқарилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Пудрат қурилиш ташкилотларига пудрат ташкилотлар счётига нисбатан қўйилган талаблардан қатъи назар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун аванс тўловлари ва ҳисоб-китоблар кўринишида «Ўзуйжойжамғармабанк»дан тушувчи маблағлардан (бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблардан ташқари), истисно тариқасида, «Ўзуйжойжамғармабанк» буюртмалари бўйича уй-жой қурилиши билан боғлиқ мақсадларда фойдаланишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзуйжойжамғармабанк» билан тузилган шартномалар бўйича пудрат ташкилотлар томонидан уй-жой қурилишига фойдаланиладиган моддий ресурслар 1998 йил 1 январдан бошлаб, истисно тариқасида, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси кўрсатиб ўтилган имтиёзни қўллаш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар амалдаги норматив ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф. М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 8 июнь,

244-сон