Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда жаҳонда юз бераётган геосиёсий зиддиятлар ва кескинликлар, глобал иқтисодиётдаги, шу жумладан, халқаро нефть бозоридаги узоқ муддатли ноаниқликлар ва халқаро юк ташишлар бозори конъюнктурасининг ўзгариши шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика корхоналари молиявий ҳолатини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Энергетика вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ ёқилғи-энергетика ресурсларининг жорий этилаётган янги нархларини барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, юридик ва жисмоний шахсларга етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда нефть-газ ва энергетика соҳасини ривожлантириш, ёқилғи-энергетика ресурсларини етказиб бериш сифатини яхшилаш ва уларнинг нархлари ўзгаришига оид мавзулар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда табиий газ ва электр энергиясини етказиб беришдаги йўқотишларни қисқартиришга қаратилган мақсадли кўрсаткичларни белгилаган ҳолда, ҳудудгаз таъминоти филиаллари ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажаришда қолоқликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий молиявий ва интизомий жазо чораларини қўллаш инобатга олинсин.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги билан биргаликда тизимли равишда йирик тармоқ ва давлат корхоналарида бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) учун сарфланадиган ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш чораларини белгилаб борсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин ва 2026 йил 1 июндан бошлаб кучга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 15 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
243-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган янги нархлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Истеъмолчилар номи
Ўлчов бирлиги
Ўлчов бирлиги учун нархлар
(ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, сўм)
I.
Электр энергияси
1.1.
Истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари
кВт соат
1 100
1.2.
Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан аҳоли:
1.2.1.
Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
ойига 200 кВт соатгача;
ойига 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача;
ойига 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача;
ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача;
ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача;
ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори.
325
450
550
800
950
1 100
1.2.2.
Қолган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
ойига 200 кВт соатгача;
ойига 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача;
ойига 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача;
ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача;
ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача;
ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори.
650
900
1 100
1 600
1 900
2 200
1.3.
Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи
1 100
II.
Табиий газ
2.1.
Барча истеъмолчилар учун (2.2. — 2.4. бандлардан ташқари)
куб метр
2 000
2.2.
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (шу жумладан, балансида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари мавжуд бўлган юридик шахслар) учун
2 750
2.3.
Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига (газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда):
куб метр
а)иситиш мавсуми*давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
ойига 500 куб метргача;
ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача;
ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача;
ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори.
1 100
2 000
2 300
2 700
3 300
б) бошқа мавсум* давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
ойига 100 куб метргача;
ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача;
ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача;
ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори.
1 100
2 000
2 300
2 700
3 300
2.4.
Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига (газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда):
а) овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун
2 000
б) иситиш учун
1 550
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иситиш мавсуми (бошқа мавсум) Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрларини (2-илова) амал қилиш муддатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига 1-илованинг «I. Электр энергияси» қисмининг 1.1., 1.2., 1.2.1., 1.2.2. ва 1.3. позициялари, «II. Табиий газ» қисмининг 2.1., 2.2., 2.3., 2.4., 2.5. ва 2.6. позициялари ҳамда изоҳининг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2025 йил 31 мартдаги 194-сон қарорига илованинг 1 ва 2-бандлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2026 й., 09/26/243/0486-сон)