06.05.1998 йилдаги 194-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.05.1998 йилдаги 194-сон
Date of entry into force
06.05.1998
Ҳужжат 21.05.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Лизинг операцияларини ўтказишда божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва божхона назоратини амалга ошириш тартиби 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида лизинг операцияларини акс эттириш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири
Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 6 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
6 майдаги 194-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг операцияларини ўтказишда божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва божхона назоратини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 декабрдаги 556-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва лизинг операциялари бўйича юкларни божхонада ўз вақтида расмийлаштиришни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Лизинг операциялари бўйича юкларни божхонада расмийлаштириш, асосан, экспорт-импорт операцияларини ўтказишда қўлланиладиган умумий равишда белгиланган схема бўйича ҳеч қандай тўсиқларсиз ва мазкур Тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лизинг контрактлари бўйича товарларни экспорт қилиш қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади. Экспорт қилувчи юкларни транспорт воситаларига ортиш бошлангунга қадар божхона органларига мустақил равишда ёки мазкур участкага хизмат кўрсатадиган божхона брокери орқали барча ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида, шу жумладан, вакил қилинган банкда ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида рўйхатдан ўтказилган контрактни, товарнинг келиб чиқиш сертификатини, мувофиқлик сертификати ва транспорт-ташиш ҳужжатларини), агар белгиланган намунадаги юкнинг божхона декларациясини расмийлаштириш учун қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Божхона брокери ёки декларант, юклар, ҳужжатлар тегишли текширувдан ўтказилгандан сўнг, белгиланган намунада юкнинг божхона декларациясини расмийлаштиради ва уни барча бошқа ҳужжатлар билан бирга божхона органи ходимига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объекти сифатида олиб кетиладиган товарларга божхона тўловларини ҳисоблаш белгиланган тартибда амалга оширилади. Лизинг объектини олиб кетиш чоғида божхона тўловларини тўлаш унинг божхона қийматининг тўланган қисми миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиб (лизинг тўловлари), банк ҳужжатлари билан тасдиқланади. Кейинчалик божхона тўловлари лизинг тўловлари келиб тушишига кўра 20 кун мобайнида тўланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 майдаги 168-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 10-сон, 78-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Божхона органи ходими ҳужжатларни, юкларни ва декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини текширади. У юк ортишга тайёрлаб қўйилган транспорт воситаларини, уларнинг божхона органлари томонидан қўйиладиган талабларга мувофиқлигини ҳам пухта текширади, шундан сўнг юкларни ортишга рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Юклар божхона назоратида ортилади. Юклар транспорт воситаларига ортиб бўлингач, юкларни муҳофаза қилиш мақсадида, божхона органи ходими юкни жўнатувчи иштирокида транспорт воситасининг тегишли жойларига божхона белгисини қўйишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Декларант ёки божхона брокери томонидан тўлдирилган юкнинг божхона декларацияси, божхона пости назоратчиси томонидан тегишли текширишдан ўтказилгандан сўнг, қонунчилик билан белгиланган тартибда божхона нуқтаи назаридан расмийлаштирилади. Божхона текширувидан ўтган экспорт қилинаётган товар (юк)нинг транспорт-ташиш ҳужжатларига божхона постининг «Божхона юки» ва «Чиқаришга рухсат этилган» ёзувли тамғалари қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Божхона нуқтаи назаридан тўғри расмийлаштирилган ва ёки божхона белгиси бўлган, ёхуд божхона органининг рухсати билан жўнатувчи белгиси остида келаётган юк ортилган транспорт воситалари ўз йўналиши бўйича жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Лизинг берувчи номига импорт бўйича келувчи товарларни божхонада расмийлаштиришда декларант ёки божхона брокери уларни йўл-транспорт ҳужжатлари ва контракт (шартнома) билан бирга божхона органига тақдим этади, бунда контракт (шартнома) қонунчилик билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида, вакил қилинган банкда ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Товарни лизинг бўйича экспорт қилиш (экспорт лизинги) уни вақтинча олиб кетиш ҳисобланади. Товарни вақтинча олиб кетиш муддати лизинг контрактига кўра лизинг муддатига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинча олиб кетилган лизинг товари қайтариб олиб келинганда у импорт товар ҳисобланмайди ва ундан божхона пошлиналари ҳамда йиғимлар олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий лизингда, лизинг объекти лизинг олувчи мулкига ўтгандан кейин, лизинг объекти «экспорт» божхона режими остига олинади. Бунда илгари тўланган божхона тўловлари экспорт қилишда тўланадиган божхона тўловлари суммасига ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 майдаги 168-сонли қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 10-сон, 78-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Божхона органи ходими ҳужжатларнинг, юкнинг божхона декларациясининг ишончлилигини, шунингдек, товарларнинг мавжудлигини текширади ва уларни баён қилинган божхона тартибига мувофиқ божхона нуқтаи назаридан расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органига тақдим этиладиган ҳужжатларда, товарларда номувофиқликлар аниқланган ҳолларда бундай товарларни божхонада расмийлаштириш вақтида амалда бўлган божхона қонунчилигига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
6 майдаги 194-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида лизинг операцияларини акс эттириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 декабрдаги 556-сон қарори асосида ишлаб чиқилган. У лизинг операцияларини ҳисобга олишда ва улар бўйича ҳисоботларда қўллаш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчи корхонада лизинг операцияларини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия лизингида лизинг мулки лизинг олувчи томонидан актив сифатида ҳисобга олинади ва амортизация қилинади, лизинг бўйича қарз эса мажбурият тариқасида пассив бўйича акс эттирилади, лизингга бериладиган асосий воситаларни лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида келишилган жадал амортизация қилишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг муносабатларида лизинг олувчига қатъий суммадаги лизинг тўлови маълум қилинади. У активнинг контракт қийматидан, унинг мулкий суғуртаси, техника хизмати кўрсатиш бўйича харажатлардан, солиқлар, пошлиналар ва бошқалардан, шунингдек лизинг ставкаси (кредит учун фоиз ставкаси)дан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг объектини кирим қилиш «Узоқ муддат билан ижарага олинадиган асосий воситалар» 03-счёти дебети бўйича «Ижара мажбуриятлари» 97-счёт корреспонденциясида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амортизация Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб ёзилади. Амортизацияни ҳисоблаб ёзиш қуйидаги бухгалтерия қайди билан расмийлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Асосий ишлаб чиқариш» 20-счёт дебети. («Давр харажатлари» 26-счёти ва асосий воситаларни ишлатиш жойига боғлиқ ҳолда бошқа счётлар). «Узоқ муддат билан ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши» 02-2-счёт кредити.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг ставкаларига оид лизинг тўловларини ҳисоблаб ёзиш «Фойда ва зарарлар» 80-счёт дебети ва «Фоизлар бўйича ижара мажбуриятлари» 97-2-счёт кредити бўйича акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўловларнинг лизинг берувчига тўланишига кўра «Фоизлар бўйича ижара мажбуриятлари» 97-2-счёти пул маблағларини ҳисобга олиш счётлари бўлган корреспонденцияга дебет қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий қарзни ундириш (активнинг контракт қийматини тўлаш) қуйидаги бухгалтерия қайдлари билан расмийлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳисоблаб ёзишда: «Асосий қарз бўйича ижара мажбуриятлари» Дт 97-1-счёти — «Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» Кт 76-счёти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тўлашда: «Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» Дт 76-счёти — пул маблағларини ҳисобга олиш Кт счётлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач лизинг объектлари «Асосий воситалар» 01-счёти дебетига ва «Узоқ муддат билан ижарага олинган асосий воситалар» 03-счёти кредитига контракт қиймати бўйича, «Узоқ муддат билан ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши» 02-2-счёти дебетига ва «Ўз асосий воситаларининг эскириши» 02-1-счёти кредитига кирим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар лизинг сотиб олувчи сотиб олиш ҳуқуқини лизинг шартномаси муддати тугагунгача амалга оширса, у ҳолда активнинг контракт қиймати қисми бўйича муддатидан олдин ҳисоблаб ёзилган тўловлар «Келгуси даврлар харажатлари» 31-счётига (кейинчалик лизинг шартномасининг илгари белгиланган муддати мобайнида харажатларни ҳисобга олиш счётларига тенг миқдорда ҳисобдан чиқарган ҳолда) ёки ташкилот ихтиёрида қоладиган фойдага ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг берувчи корхонада лизинг операцияларини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни кирим қилишда тегишли счётлар: «Ўрнатишга берилган асбоб-ускуналар» 07-счёти, «Асосий воситалар» 01-счёти, «Капитал қўйилмалар» 08-счёти «Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» 60-счётлари бўлган корреспонденцияга дебет қилинади. Тўловнинг амалга оширилишига кўра «Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» 60-счёти дебет қилинади ва пул маблағларини ҳисобга олиш счётлари кредит қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни лизинг шартларида лизинг олувчи корхонага бериш лизинг берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги қайдлар билан акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лизингга берилган активлар контракт қиймати суммасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сотилган ва бошқа чиқиб кетган асосий воситалар» Дт 47-счёти — «Асосий воситалар» Кт 01-счёти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) уларни ишлатиш даврида ҳисобланган эскириш суммасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўз асосий воситаларининг эскириши» Дт 02-1-счёти — «Сотилган ва бошқа чиқиб кетган асосий воситалар» Кт 47-счёти (ушбу қайд лизинг активини такрорий беришда амалга оширилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) лизингнинг бутун даври учун белгиланган лизинг тўловлари суммасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тушумга нисбатан ижара мажбуриятлари» Дт 09-счёти — «Сотилган ва бошқа чиқиб кетган асосий воситалар» Кт 47-счёти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) назарда тутилаётган даромад натижаси (47-счёт айланмалари ўртасидаги фарқ) суммасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сотилган ва бошқа чиқиб кетган асосий воситалар» Дт 47-счёти — «Келгуси даврлар даромадлари» Кт 83-счёти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ҳар ойда тушадиган лизинг тўлови суммасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини ҳисобга олиш Дт счёти — «Тушумга нисбатан ижара мажбуриятлари» Кт 09-счёти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Келгуси даврлар даромадлари» Дт 83-счёти — «Фойда ва зарарлар» Кт 80-счёти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг шартномаси амал қиладиган даврда актив эгаси ҳисобланувчи лизинг берувчи лизинг объектини ўзи суғурта қилиши ёки мулкни суғурта қилиш бўйича вазифасини лизинг олувчига юклаши мумкин. Иккинчи ҳолатда суғурта бўйича барча харажатларни ва ушбу операцияларни ҳисобга олишни лизинг олувчи амалга оширади, мазкур харажатларни амалга ошириш учун унда маблағ етишмаган тақдирда лизинг берувчи лизинг олувчи билан келишган ҳолда суғурта бўйича харажатларни тўлашни лизинг шартномасининг бутун даврига тақсимлайди, бу ҳам ўзига хос маблағ билан таъминлаш ҳисобланади. Суғурта ҳолати бошланганда лизинг берувчи лизинг олувчига суғурта тўловининг олинган суммасини ўтказади ёки уни, лизинг тўловини камайтирган ҳолда, ўзида қолдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг олувчи корхонада ўрнатишни талаб қилувчи асбоб-ускуналар бўйича лизинг операцияларини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрнатишни талаб қилувчи асбоб-ускуналар бўйича лизинг операциялари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги қайдлар билан акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лизинг бўйича олинган асбоб-ускуналарнинг контракт қиймати лизинг олувчининг «Ўрнатишга берилган асбоб-ускуналар» 07-счётига «Ижара мажбуриятлари» 97-счёти бўлган корреспонденцияга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрнатиш харажатлари «Капитал қўйилмалар» 08-счёти дебетига тегишли счётлар кредити бўлган корреспонденцияга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асбоб-ускуналарнинг ўрнатишга берилишига кўра қиймат «Ўрнатишга берилган асбоб-ускуналар» 07-счёти кредитидан «Капитал қўйилмалар» 08-счёти дебетига кўчирилади. Ўрнатиш тугаллангач шартноманинг амал қилиш муддати тугагунгача асбоб-ускуналар қиймати «Капитал қўйилмалар» 08-счёти кредитидан «Узоқ муддат билан ижарага олинадиган асосий воситалар» 03-счёти дебетига ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин асбоб-ускуналарни кирим қилишда уларнинг қиймати «Узоқ муддат билан ижарага олинадиган асосий воситалар» 03-счёти дебетига ёки «Капитал қўйилмалар» 08-счётига (агар уларни ўрнатиш шартноманинг амал қилиш муддатигача тугалланмаган бўлса) ҳамда «Узоқ муддат билан ижарага олинадиган асосий воситаларнинг эскириши» 02-2-счёти дебетига ва «Ўз асосий воситаларининг эскириши» 02-1-счёти кредитига ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.