06.05.2026 йилдаги ПҚ-172-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 06.05.2026 йилдаги ПҚ-172-сон
Date of entry into force
07.05.2026
Ҳужжат 03.09.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги «Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-78-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсад
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқарувини ислоҳ қилишнинг асосий мақсади этиб соҳага масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги «Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-78-сон Фармонига мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилганлиги, Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Агентлик Адлия вазирлиги ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган адлия вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори раҳбарлик қилади;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПҚ-306-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.09.2026 й., 07/26/306/0884-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Агентлик директори адлия вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида белгиланган асосий вазифаларига мувофиқ 1-иловада кўрсатилган функцияларни амалга оширади ҳамда ҳуқуқлардан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) тўловга қобилиятсизлик соҳасида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва ваколатлари 2-иловага мувофиқ тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ташкилий чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Агентликнинг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимлари чекланган сони 81 тани ташкил этади, жумладан, Агентлик марказий аппаратида 40 нафар, ҳудудий бўлимларида 41 нафар ходим фаолият юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Агентликнинг штат бирликлари Давлат активларини бошқариш агентлигининг тўловга қобилиятсизлик ишларини юритиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Агентликка ўтказилиши муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлигидан 15 та штат бирлигини қисқартириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари мақбуллаштирилиши ва ихчамлаштирилиши натижасида маҳаллаларга бириктирилган 10 нафар давлат солиқ инспектори штат бирлигини қисқартириш, шунингдек, иш жараёнлари рақамлаштирилиши ва мақбуллаштирилиши натижасида давлат хизматлари марказларининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган 56 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) адлия вазирига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Агентлик директори мақоми ва меҳнатига ҳақ тўлаш шарт-шароитларига кўра адлия вазирининг биринчи ўринбосарига, Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимлари тегишлича Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари раҳбар ва ходимларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари ва бошқа пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Агентлик томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ваколат доирасида қўлланган маъмурий жарима суммалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари вақтинча Адлия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари биноларига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қарор ижросини ташкил қилиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Адлия вазирлиги икки ой муддатда Агентлик тўғрисидаги низомни, уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи А.Б. Самадов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 6 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-172-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПҚ-172-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан, ушбу соҳани назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) тўловга қобилиятсизлик соҳасининг давлат томонидан тартибга солинишини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари амалга оширилишини, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг ва таҳлил қилади ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) тўловга қобилиятсизлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда улар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) тўловга қобилиятсизлик соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) давлат органлари ва ташкилотларининг тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) юридик шахсларнинг суддан ташқари тўловга қобилиятсизлиги ишлари бўйича ваколатли орган фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий жиҳатдан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги бошқа ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда уларга услубий жиҳатдан кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тўловга қобилиятсизликка оид тартиб-таомилларга риоя этиш жараёнларида вужудга келаётган ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларини қўллашда мавжуд муаммоларни таҳлил қилади ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини рақамлаштириш ҳамда барча манфаатдор шахсларга тўловга қобилиятсизлик жараёни тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш имкониятини яратиш орқали соҳанинг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси шакллантирилиши ва юритилишини ҳамда вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) қонунчиликка мувофиқ мажбурий равишда эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни, жумладан, тўловга қобилиятсизликка доир ишлар бўйича судлар ва ваколатли органлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнлари ҳақидаги маълумотлар Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасида эълон қилинишини ташкиллаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини, шунингдек, иқтисодий ночор жисмоний ва юридик шахсларни молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тўловга қобилиятсизлик бўйича ишларни судларда кўриб чиқишда иштирок этади ва махсус ваколатли орган ваколатларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнидаги ва тўловга қобилиятсиз деб топилган юридик ва жисмоний шахслар реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинчалик бошқариш ишларини ташкиллаштиради ва ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини, шу жумладан, суддан ташқари тўловга қобилиятсизлик тартиб таомилларини амалга ошириш, бу соҳада юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий, ҳуқуқий ва ахборот таъминоти бўйича чораларни ўз ваколатлари доирасида кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) тўловга қобилиятсизлик соҳасида қонунбузилишларнинг олдини олиш чораларини кўради, ушбу соҳада жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) ўз аризасига кўра қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёни мониторингини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини вақтинчалик бошқариш бўйича суд бошқарувчисининг ёки ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳолатларда назорат қилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда уларнинг қарорларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган юридик шахсларга давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш ва санация ўтказишни тугатиш юзасидан қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация жараёнида бўлган юридик шахсларнинг реестрини юритиш ҳамда судгача санациянинг натижадорлигини Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси орқали мониторинг қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суд бошқарувчилари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва улар фаолиятини назорат қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) суд бошқарувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ўқитиш ҳуқуқига эга бўлган таълим муассасалари учун талабларни белгилайди, ҳуқуққа эга бўлган таълим муассасаларининг рўйхатини юритади ҳамда уларнинг бу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) суд бошқарувчиларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан, қайта аттестациядан ўтказади ва уларга малака аттестатини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) суд бошқарувчиларининг давлат реестрини ҳамда суд бошқарувчиларини тайёрлаш курсларини тугатган номзодларнинг реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда унинг фаолиятига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатасига аъзолик бадали миқдорини, шунингдек, унинг асосий фаолият доирасида кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати ва нархларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) суд бошқарувчиларининг фаолиятини юритиш, уларга ҳақ тўлаш тартибини, шунингдек суд бошқарувчилари фаолияти тўғрисидаги статистик ҳисоботларни шакллантириш ва уларни тақдим этиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси билан келишган ҳолда суд бошқарувчилари иш юкламасининг йўл қўйиладиган нормаларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) суд бошқарувчиларининг фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ҳисоби ва таҳлилини юритиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнидаги ва тўловга қобилиятсиз деб топилган жисмоний шахслар реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги бўйича ишлар юзасидан доимий мониторинг олиб боради ҳамда мониторинг натижалари асосида таҳлилий маълумот ва таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Агентлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ваколатларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун тўловга қобилиятсизлик соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) судлар томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларини қўллашда мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва улар бўйича таҳлилий маълумотлар ва таклифларни Олий судга тақдим этиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) давлат органлари ва ташкилотларига, шу жумладан, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги бошқа ваколатли органларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини ижро этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек, ушбу соҳада қонунбузилишларга чек қўйиш, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шу жумладан, айбдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) тўловга қобилиятсизлик бўйича ҳар қандай ишни иқтисодий судда кўриб чиқишда, шу жумладан, қуйидаги ваколатларни амалга оширган ҳолда иштирок этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш бўйича суд томонидан қабул қилинган суд ҳужжатлари ҳақида маълумотларни судлардан Тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинуви тизими орқали электрон тарзда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) судга муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ва молиявий бошқарувчи номзодини тақдим этиш, шунингдек, уларни вазифасидан озод қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахсни ёки юридик шахс мол-мулки эгасини ёхуд қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахсни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза киритиш ҳақида суд бошқарувчисига кўрсатма бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қўлланадиган ҳар қандай тартиб-таомиллар жараёнида судга сохта тўловга қобилиятсизликка, тўловга қобилиятсизликни яширишга ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келган аломатларни аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш ҳақида илтимоснома киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) қонунда назарда тутилган бошқа ваколатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан, шунингдек, қонунда назарда тутилган ҳолларда — бошқа юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳамда ушбу ишларни судда кўриб чиқишда ваколатли орган сифатида иштирок этиш ва қонунда белгиланган ваколатларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан маълумотларни бепул олиш, шу жумладан, уларнинг ахборот тизимларидан Тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинуви тизими орқали фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) юридик шахсларни суддан ташқари тўловга қобилиятсиз деб топиш тартиб-таомилларининг амалга оширилишини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини вақтинчалик бошқариш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд бошқарувчисини тайинлаш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни танлаш, шунингдек, ўз ташаббусига кўра ёхуд суд ёки тергов органининг мурожаатига асосан суд бошқарувчисини вазифасидан озод қилиш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни бошқарувдан четлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) қарздорликни ундириш, реструктуризация қилиш (шу жумладан, тўлов муддатларини ўзгартириш), судгача санация қилиш, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш масалаларига доир маълумотлар ва ҳужжатларни давлат органлари ва ташкилотлардан бепул сўраб олиш, шунингдек, уларнинг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) тўловга қобилиятсизлик соҳасида аниқланган қонунбузилишлар, шу жумладан, жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳолатлар бўйича ҳужжатларни қонунда назарда тутилган чораларни кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасини бошқариш, унда жойлаштириладиган (эълон қилинадиган) маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар таркибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) тўловга қобилиятсизлик ишларини юритиш доирасида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича фаолиятни рақамлаштириш ҳамда муайян маълумотларни ушбу органларнинг ахборот тизимларига ва веб-сайтларига жойлаштириш тўғрисида ваколатли органларига кўрсатмалар бериш, уларнинг ижросини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) суд бошқарувчиларининг фаолиятини мониторинг қилиш ва текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) суд бошқарувчилари фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар ва уларнинг фаолиятига қўйилган талабларга риоя этмаганлик ҳолатлари бўйича суд бошқарувчиларига расмий огоҳлантиришлар бериш, суд бошқарувчиларини малака аттестатини бекор қилиш ва унинг амал қилишини тўхтатиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чораларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахсни ёки юридик шахс мол-мулки эгасини ёхуд қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахсни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза киритиш ҳақида суд бошқарувчисига кўрсатма бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини вақтинчалик бошқариш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд бошқарувчисини тайинлаш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни танлаш, шунингдек ўз ташаббусига кўра ёхуд суд ёки тергов органининг мурожаатига асосан суд бошқарувчисини вазифасидан озод қилиш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни бошқарувдан четлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси раиси лавозимига номзод кўрсатиш ҳамда уни лавозимидан муддатидан олдин чақириб олиш тўғрисида тақдимнома киритиш, Палатанинг навбатдан ташқари йиғилишларини чақириш, шунингдек, ушбу Палатага жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳомийлик ҳамда халқаро ташкилотларнинг грант маблағлари ҳисобидан молиявий кўмак бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) тўловга қобилиятсизлик соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси шартномаси ҳисобланмаган шартномалар, меморандумлар, қўшма режалар ва бошқа ҳужжатларни имзолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) тўловга қобилиятсизлик соҳасида, шу жумладан, трансчегаравий тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тўғрисида таклифлар киритиш ва уларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) тўловга қобилиятсизлик соҳасида халқаро ташкилотлар, шу жумладан, Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича регуляторлар халқаро ассоциацияси (IAIR) билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПҚ-172-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВАЗИФА ВА ВАКОЛАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ваколатли органлар

Вазифа ва ваколатлари

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Санация тартиб-таомили доирасида давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш;

2.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(а) давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;

(б) фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналарни аниқлаш ва уларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

(в) фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш;

(г) фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини, шу жумладан, судгача санация қилиш режаларини (молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

(д) устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиш;

3.

Солиқ қўмитаси

(а) солиқ ва йиғимлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги муносабати билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этиш, уни судда кўриб чиқишда иштирок этиш;

(б) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида солиқ ва йиғимлар бўйича кредитор функциясини бажариш;

4.

Марказий банк

(а) банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларини ва банкларни санация қилиш, банкларни суддан ташқари тугатишга оид қонунда белгиланган ваколатларни мустақил амалга ошириш;

(б) банкларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда Омонатларни кафолатлаш агентлиги билан биргаликда иштирок этиш;

5.

Божхона қўмитаси

(а) божхона тўловлари бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги муносабати билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этиш ва уни судда кўриб чиқишда иштирок этиш;

(б) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида божхона тўловлари бўйича кредитор функциясини бажариш;

6.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

суғурталовчиларнинг ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда иштирок этиш;

7.

Давлат мақсадли жамғармалари

(а) давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги муносабати билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этиш, уни судда кўриб чиқишда иштирок этиш;

(б) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича кредитор функциясини бажариш;

8.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

(а) шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарга, шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда иштирок этиш;

(б) фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарнинг, шунингдек, қишлоқ хўжалик корхоналарининг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиш.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 07/26/172/0460-сон; 03.09.2026 й., 07/26/306/0884-сон)