18.09.1998 йилдаги 397-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.1998 йилдаги 397-сон
Date of entry into force
18.09.1998
Ҳужжат 02.11.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АВТОМОБИЛЬ ЁНИЛҒИСИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИНИНГ ИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА РЕСПУБЛИКА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарорига мувофиқ республика халқ хўжалигини ва аҳолисини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни тартибга солиш, уларни сотишда қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига хўжалик юритувчи субъектларнинг нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқини лицензиялаш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика комплекси ваколатли органлар томонидан нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартибига риоя этилишини ва уларнинг тўғри берилиши устидан назоратни амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус рухсатнома (лицензия)сиз нефть маҳсулотлари сотаётган юридик шахсларнинг фаолияти ноқонуний ҳисобланади ва уларнинг ушбу фаолият турини амалга оширишдан олган даромади (фойдаси) олиб қўйилади, уларга юқоридаги миқдорда жарима солинади, айбдор шахслар эса амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари учун нефть маҳсулотлари фақат нефть маҳсулотлари етказиб берувчининг махсус автотранспортида етказиб берилиши ҳисобга олинган ҳолда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари билан нефть базалари ўртасида тузилган шартнома асосида белгиланган тартибда берилади;
(4-бандинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг қурилиши «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган рухсати билан амалга оширилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасининг, шунингдек хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари ҳудудий уюшмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар уюшмалар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг иш тартиби бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг талаб қилинадиган нефть маҳсулотлари ҳажмлари тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқиш ҳамда уларни етказиб бериш юзасидан «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси бўлинмалари билан шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгалари манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни ҳамда ватанимиз юридик ва жисмоний шахслари маблағларини автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантириш ва реконструкция қилишга жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика ҳамда Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комплекслари, ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари бир ой муддатда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари ҳудудий уюшмаларининг таъсис конференцияларини тайёрласинлар ва ўтказсинлар, қонунчиликда белгиланган тартибда раҳбар ва ижро этувчи органларини сайлашда кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси тизимининг нақд пулга нефть маҳсулотлари сотувчи ишлаб турган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини 4-иловага* мувофиқ 1998 йил охиригача ва 1999 йилда хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланган тартибда кимошди савдолари орқали ва тендер асосида автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини, улар жойлашган ер участкаларини узоқ муддатли ижарага берган ҳолда ва ер участкалари билан биргаликда жисмоний ва юридик, шу жумладан хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, маблағлар манбалари юзасидан декларация талаб қилмасдан, сотсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зарур тартибни ҳамда автомобиль ёнилғиси куйиш шохобчаларининг мазкур қарорга 1-иловада баён қилинган талабларга мувофиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ички ишлар органлари ва бўлинмаларининг масъулиятини оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳукуматнинг айрим қарорларга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарорининг 1-бандидан, шунингдек мазкур қарор билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомнинг 1-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнилғи-мойлаш материалларини сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидаларининг 8 ва 20-бандлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомга илова;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 сентябрдаги 433-фм фармойишига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорнинг бажарилиши тўғрисида 1998 йил ноябрда ва 1999 йил январда ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 18 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
397-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)