Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 03.09.1998 йилдаги 375-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.09.1998 йилдаги 375-сон
Date of entry into force
03.09.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 03.09.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Капитал қурилишда бозор муносабатларини шакллантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратиш, қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бозор принциплари ва механизмлари асосида қурилиш мажмуини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудрат қурилиш ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, қурилиш бошқарув тузилмаларини ихчамлаштириш ва монополиядан чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш фирмалари ташкил этилишини рағбатлантириш, қурилиш соҳасида ўрта ва кичик корхоналар ва ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал қурилиш пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг аҳамиятини кучайтириш, буюртмаларни жойлаштиришда ҳамма жойда тендер савдоларини жорий этиш, устун даражада фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш даражасини ошириш ҳамда уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш, қурилишнинг меъёрий-техник негизини янгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқни бошқаришнинг барча бўғинларида институционал ислоҳотларни амалга ошириш, бошқаришнинг устун даражада бир-икки бўғинли тизимига ўтган ҳолда қурилиш мажмуини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бригада пудратини жорий этиш, ишнинг тугалланган босқичлари бўйича ҳақ тўлаш асосида пудрат қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш шакллари ва механизмини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ишлари муддатларини қисқартириш ва таннархни пасайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Капитал қурилиш иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси 2-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раислигида капитал қурилишни ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республикада қурилиш соҳасида бозор муносабатларини шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин (3-илова*).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш ва чора-тадбирлари 4-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишни ташкил этиш тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор муносабатлари шароитларида қурилишда шартномавий нархларни белгилаш тартиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳаси комплекси, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин. Олиб борилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси, «Ўзжамоақурилиш» уюшмаси, «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси билан биргаликда бошқарувнинг республика органларини тугатган ҳолда кўрсатиб ўтилган тузилмалар қайта ташкил этилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 1999 йил 1 январгача тайёрлансин ва тасдиқлаш учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» давлат концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси комиссияси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланган Меморандумга мувофиқ таркибий қайта ўзгартиришлар амалга оширилишини таъминлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси, «Ўзсув қурилиш» концерни, «Ўзмонтажмахсус қурилиш» ва «Ўзбектрансмахсус қурилиш» уюшмалари, «Ўзбекгидроэнергия қурилиш» трести, «Ўзбекнефтгаз қурилиш» бирлашмаси билан биргаликда 1999 йил 1 январгача 2 бўғинли тизимга ўтишни, ортиқча тузилмалар тугатилишини, мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган Дастурнинг сўзсиз бажарилишини кўзда тутган ҳолда уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қурилишда асосий бирламчи хўжалик бўғини сифатида қурилиш трестини бошқаришнинг намунавий тузилмаси 9-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар ва идораларга, компаниялар, корпорациялар, уюшмалар, мустақил қурилиш трестларига 1998-1999 йиллар мобайнида қурилиш трестларини бошқаришнинг кўрсатиб ўтилган намунавий тузилмасига ўтказиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шўртан газ-кимё комплекси, Қўнғирот сода заводи, Қизилқум фосфорит комбинати қурилиши сингари муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган йирик қурилишларда Ҳукумат қарори билан белгиланган буюртмачи ва бош пудратчининг тавсиялари бўйича барча манфаатдор субпудрат ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда республика штаб-марказларини шакллантириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган штаб-марказларнинг шакллантирилиши ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун масъулият бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурият бўлганда штаб-марказлар ҳузурида харажатларнинг умумий сметаси ҳисобига 5—7 кишидан иборат қурилиш-монтаж ишларни мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича республика, вилоят ихтисослаштирилган қурилиш трестларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий соҳа объектлари, биринчи навбатда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган коллежлар ва лицейлар учун қурилиш конструкциялари ва материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган қурилиш индустрияси корхоналарини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1998 йил 1 ноябргача ушбу масала бўйича қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Давархитектқурилиш» қўмитасига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш, тармоқни ривожлантириш тамойилини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ишлаб чиқаришда, капитал қурилишнинг ахборот негизини яратишда ягона илмий ва техника сиёсатини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш фаолиятини давлат томонидан бошқаришнинг шакл ва усулларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари ва қурилиш ишлари сифатини экспертиза қилиш бўйича мустақил фирмалар фаолияти устидан мониторингни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишда мониторингни ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш фаолиятида стандартлаштириш ва сертификациялаш, қурилишда нарх белгилаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давархитектқурилиш» қўмитаси Ўзбекистон Республикаси макро иқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши учун масъул бўлган бўлинмалар ташкил этилишини назарда тутган ҳолда «Давархитектқурилиш» қўмитасининг янгиланган тузилмасини ва унинг тўғрисидаги низомини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациянинг Тошкент шаҳар капитал қурилиш Бош бошқармасини ва «Тошшаҳарлойиҳа» институтининг корпорация таркибидан чиқариш ва уларни Тошкент шаҳар ҳокимлигига бўйсундириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳукуматнинг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР агросаноат комплексини бошқариш структурасини такомиллаштириш тўғрисида» 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарорининг 8-банди чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг молия- қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
a) 1-банддан «Тошшаҳарлойиҳа» институти, Капитал қурилиш бош бошқармаси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-иловадаги охирги иккита хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 февралдаги 114-сон қарорининг 2-банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш бўйича Республика бошқармасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдолар ўтказиш бўйича услубий раҳбарликни амалга ошириш ва кўрсатмалар бериш юклансин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикада тугалланмаган ишлаб чиқариш қурилиши ҳажмларини қисқартириш, ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш ва уларнинг бир қисмини халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга, қайта ихтисослаштиришга доир туб чора-тадбирлар тўғрисида» 1990 йил 29 августдаги 302-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 февралдаги 114-сон қарорининг 1-банди ва унга илова;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилишни контракт асосида ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги низомларни, бозор муносабатлари шароитларида қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 21 июлдаги 369-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 апрелдаги 177-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мазкур қарорлардан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 3 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
375-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштиришнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастури
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1998— 2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштиришнинг мақсадлари ва асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурининг мақсади — капитал қурилишда бозор муносабатларни шакллантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт шароитларини яратиш, бозор принциплари ва механизмлари асосида қурилиш мажмуини бошқариш тизимини такомиллаштиришдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар 1998—2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудрат қурилиши ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, қурилишда бошқарув тузилмаларини ихчамлаштириш ва монополиядан чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий қурилиш фирмалари ташкил этилишни рағбатлантириш, қурилиш соҳасида ўрта ва кичик корхоналар ҳамда ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Капитал қурилишда пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг аҳамиятини кучайтириш, буюртмаларни жойлаштиришда ҳамма жойларда тендер савдоларини жорий этиш, устун даражада фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш даражасини ошириши ҳамда уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш, қурилишнинг меъёрий-техник негизини янгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқаришнинг устун даражада бир-икки бўғинли тизимига ўтган ҳолда қурилиш мажмуини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тармоқни бошқаришнинг барча бўғинларида инстутиционал ислоҳотларни амалга ошириш, бошқарув аппаратини ва харажатларини қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бригада пудратини жорий этиш, ишнинг тугалланган босқичлари бўйича ҳақ тўлаш асосида пудрат қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш шакллари ва механизмини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ишлари муддатларини қисқартириш ва таннархни пасайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пудрат ишлари бозорини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда пудрат ишлари бозорини шакллантириш ҳал қилувчи ўрин тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу мақсадларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи томонидан лойиҳа ва қурилиш ишларини бажарувчи (бош пудратчи)ни танлов (тендер) асосида танлаб олишни ҳамма жойда жорий этишга босқичма-босқич ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция фаолиятини субъектларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа ўзаро муносабатларини тартибга солишнинг ягона шакли сифатида шартнома муносабатларини мустаҳкамлаш; пудрат шартномаларини бажаришда мажбуриятларининг таъминланиши учун жавобгарликнинг турли шакллари ва механизмларини жорий этиш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат шартномаларини бажаришда мажбуриятларнинг таъминланиши учун жавобгарликнинг турли шакллари ва механизмларини жорий этиш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудрат ишларининг жадаллашган бозорини шакллантириш мақсадида хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш жараёнларини янада чуқурлаштириш, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари ўртасида рақобат муҳитини яратиш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат қурилиш корхоналарини ва ташкилотларини хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришларни акциялаштириш жараёни давом эттирилади, улар 2000 йилнинг бошида асосан тугалланади. Бунда фақат мамлакат иқтисодиёти учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган нефть-газ, энергетиканинг айрим йирик қурилиш-монтаж ташкилотлари ва қурилишнинг бошқа махсус турлари давлат мулки бўлиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш бизнеси соҳасида хусусий компаниялар ва фирмаларни шакллантириш ҳам янги корхоналар ташкил этиш йўли билан, ҳам зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз қурилиш ташкилотларини жисмоний ва юридик шахсларга сотиш асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-монтаж ишларини айрим турларини ва инвестиция-қурилиш фаолияти билан боғлиқ бошқа ишлар устидан ўз монополиясини ўрнатиб олган ҳар хил турдаги корхоналар ва ташкилотлар бирлашмаларини тугатиш ёки мажбурий равишда ихчамлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Трестлар негизида қурилишда дастлабки асосий бўғин сифатида мустақил қурилиш-хўжалик тизимларини ташкил этиш, устқуртма тузилмаларини тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш, шу жумладан объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш учун буюртмаларни танлов (тендер) асосида жойлаштириш тизимини жорий этиш монополиядан чиқариш ва рақобат муҳитини шакллантиришнинг бошқа муҳим механизмлари бўлиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳамма жойда пудрат ташкилотларини тендер асосида танлаб олиш усулига амалда ўтиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тендер савдоларини ўтказиш механизми бўйича барча зарур меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларини 1998 йил охиригача ишлаб чиқаришни таъминлаш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдолар предмети хусусиятларига қараб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа, муҳандислик-қидирув, конструкторлик ва бошқа тайёргарлик ишларини бажаришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган корхоналар, бинолар ва иншоотларни, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ва техника билан қайта жиҳозлашда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Технологик асбоб-ускуналар кенг тўпламини, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда етказиб беришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳани бошқаришда, унинг бўйича маслаҳат беришда, уни назорат қилишда пудратчиларни ёки маслаҳатчиларни тендер асосида танлаб олиш учун ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳамма жойда Тендер савдоларининг ўтказилиши учун қулай шароитлар яратилишга йўналтирилган ташкилий ва меъёрий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тендер савдоларини ўтказишда, тендер ҳужжатларини расмийлаштиришда, пудрат қурилиш ташкилотлари, қурилиш материаллари ва пудрат ишларига бўлган нархлар тўғрисида махфий бўлмаган ахборотларни беришда, тендер савдоларини ўтказишда уларнинг ташкилотчилари сифатида ва бошқаларда буюртмачиларга маслаҳат ёрдамида кўрсатувчи мустақил консалтинг ташкилотлари тузиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат бошқаруви органлари учун фақат марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган давлат буюртмаси объектлари бўйича уларнинг буюртмачи бўлиш ҳуқуқини белгилаб берувчи аниқ чегараларни белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудрат фаолиятида шартнома муносабатларини мустаҳкамлаш Инвестиция жараёнининг барча иштирокчиларини уларнинг ишларини пировард натижалари учун жавобгарликларини оширишга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги низомлар, буюртмачи ва пудратчининг ўзаро муносабатлари механизмини белгилаб берувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар шартнома муносабатларини шакллантиришнинг қонуний асослари бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шартнома тузиш, шерикларни танлаш, мажбуриятларни республика қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ўзаро хўжалик муносабатларнинг ҳар қандай бошқа шартларини белгилаш инвестиция фаолияти субъектларининг мутлоқ ваколатлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома мажбуриятлари ва у билан боғлиқ қонунга оид ҳужжатлар ижро этилмаганда қаттиқ жазоларни жорий этиш назарда тутилади. Пудратчилар, товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида муносабатларнинг зарур шакли сифатида контрактдан олдинги битимлар тузиш ривожлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудрат шартномаларини бажаришда мажбуриятларни таъминлашнинг Шартнома асосида жорий этиладиган кафиллик, банклар ва бошқа махсус молия институтлари томонидан бериладиган кафолат, таваккалчиликни суғурталаш, гаров, закалат, неустойка, мол-мулкни чегириб қолиш, таъминотнинг бошқа шаклларидан кенг фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудрат ишлари бозорида рақобат даражасини ошириш мақсадида уларда хорижий лойиҳалаш ва қурилиш компанияларини кенг қатнашиши назарда тутилади. Уларнинг пудрат ишлари бозорида қатнашиши устун даражада тендер асосида амалга оширилади. Лойиҳа ёки қурилиш-монтаж ишлари учун тендер ёки танлов эълон қилинганда хорижий иштирокчи томонидан тендер шартларига биноан буюртманома берилади ва таклифлар тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йирик ёки махсус инвестиция лойиҳалари бўйича тендер савдоларида қатнашиш учун хорижий пудрат ташкилоти биринчи классли хорижий банкнинг мажбуриятлари бажарилиши юзасидан кафолат мажбуриятини тақдим этиши ва республика ҳудудида пудрат қурилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун ваколатли давлат бошқарув органидан рухсат олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-китоблар амалдаги қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қурилиш материаллари ва бутловчи буюмлар бозорини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ишлаб чиқаришни бутлаш ва уни олиб бориш учун ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилиш соҳаларида рақобат яратиш мақсадида қуйидагилар мўлжалланмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш материаллари ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш соҳасида монополиядан чиқаришни давом эттириш, қурилиш индустрияси корхоналари бўйсунишида идоравий ёндашувдан воз кечиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудратчилар томонидан мамлакатимиздаги ва хориждаги қурилиш материаллари етказиб берувчиларнинг бевосита маҳсулот ишлаб чиқарувчилар орасидан тендер усулида танлаб олинишини кенг қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш материаллари улгурчи бозорларини ташкил этиш, ярмарка савдоларини мунтазам равишда ўтказиш, қурилиш материаллари ва бутловчи буюмларни товар-хом ашё биржалари орқали сотишни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган қурилиш-инвестиция биржасини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудратчиларга қурилишнинг шартномада белгиланган смета қиймати доирасида субпудрат ташкилотлари ва қурилиш материаллари ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналар етказиб берувчи корхоналарни танлаб олишда тўлиқ мустақиллик бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат ташкилотларига кўрсатиладиган хизматлар бозорида, уларнинг қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, мамлакатимиз қурилиш материаллари ва конструкциялари етказиб берувчи корхоналарининг, ихтисослаштирилган корхоналарининг эркин қатнашиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли лойиҳа ҳужжатлари ва маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган манбаларнинг мавжуд бўлиши қурилиш объектларини қуришнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳалари сифатини ошириш инвестиция лойиҳасининг бизнес-режалари ва техник-иқтисодий асосларини (ТИА) ишлаб чиқиш жараёнларини тубдан яхшилашга асосланади. Инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ва техник-иқтисодий асослари инвестор (инвестор-буюртмачи)лар томонидан мустақил равишда ёки уларнинг буюртмаси бўйича шартнома шартларида консалтинг ёки инжиниринг компаниялари томонидан ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, тегишли йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида расмий ташкилотларнинг ёки мустақил эксперт ташкилотининг хулосасини жорий этиш назарда тутилади. Буюртмачи инвестор бўлиб ҳисобланмаган тақдирда, буюртмачи инвестордан фақат эксперт хулосаси мавжуд бўлганда инвестиция лойиҳасини амалга оширишга буюртма қабул қилиш механизми киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудратчи буюрмачи билан келишган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишга мустақил равишда шартнома тузиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича компанияларни танлаб олиш буюртмачи (инвестор-буюртмачи) ташаббуси бўйича тендер асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартномаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун тендер савдосида ютиб чиққан пудрат лойиҳа ташкилотларининг жавобгарлигини ошириш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика инвестиция дастурига кирган ва тўлиқ ёки қисман марказлаштирилган манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари йирик инвестиция лойиҳалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларнинг кредит ресурслари ҳисобига инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳам умумий белгиланган тартибда, ҳам инжиниринг компаниялари томонидан ишлаб-чиқилган ва ваколатли банклар эксперт комиссияси томонидан маъқулланган намунавий лойиҳалар асосида ишлаб чиқиш имконияти назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Нарх белгилаш механизмини такомиллаштириш ва қурилиш қийматини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш қийматини қисқартириш мақсадида пудрат ишлари ва уларни бажариш учун зарур бўлган моддий-техника ресурслари бозор нархларининг ўз-ўзини тартибга солиши учун шарт-шароит яратиш йўли билан қурилишда вужудга келган нарх белгилаш тизимига жиддий ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда, бу заруратга қараб монополияга қарши нархни тартибга солишда давлат таъсирини инкор этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объект ёки хизмат учун чегараланган охирги нархни белгиланган ҳолда қурилиш, лойиҳалаштириш, материаллар, конструкциялар ва асбоб-ускуналар харид қилишга буюртмаларни тендер савдолари тизими орқали жойлаштиришга устувор аҳамият берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний натижалар учун молиявий жавобгарлик пудратчига юкланади, қурилишнинг амалдаги қийматини пасайтириш натижасида эришилган маблағлар эса унинг ихтиёрида қолади ва амалдаги сарф-харажатларни ва қурилиш муддатларини қисқартиришни рағбатлантириш учун хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудратчилар билан ҳисоб-китобларни контракт қийматининг контрактларда келишиб олинган муаяйн фоизгача аванс тўловлари билан амалга ошириш мўлжалланмоқда. Якуний ҳисоб-китобларни объект қурилиши тугаллангандан ва у фойдаланишга топширилгандан кейин амалга ошириш назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш қийматини пасайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-қидирув ва пудрат қурилиш ишларини амалга ошириш юзасидан барча тендер таклифларида лойиҳа ва қурилиш ишларининг бошланғич қиймати ва тендер қатнашчиларининг тегишли танлов таклифлари фақат чегараланган миқдорларда белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 1 январдан бошлаб қурилиш қийматининг қимматлашиши индексларини қўллаш тўлиқ бекор қилинади ва барча инвестиция лойиҳаларининг қиймати амалдаги нархларда белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш хизматлари учун ҳақ тўлаш мустақил экспертиза ўтказилгандан кейин амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномаларнинг ўз вақтида бажарилмагани учун моддий зарар пудратчи ташкилотлар томонидан қопланган ҳолда объектларни қуриш муддатларини қатъий тартибга солиш назарда тутилмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар буюртмачининг айби билан лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида тақдим этилмаган ва асбоб-ускуналар етказиб берилмаган ҳамда бошқа мажбуриятлар бажарилмаган бўлса, унда буюртмачи жавоб беради ва пудратчига етказилган моддий зарарни тўлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномаларнинг муддатида бажарилмагани учун моддий зарарнинг миқдори ва сметадан ортиқ барча харажатлар олдинги даврдаги тендер савдоларининг ўртача нархлари бўйича ёхуд биржа нархлари бўйича белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-маданий соҳалар (турар-жой, соғлиқни сақлаш, таълим) объектларини қуришда намунавий лойиҳалардан кенг фойдаланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳам меъёрий базани такомиллаштириш ҳисобига, ҳам қурилиш ташкилотларини бошқариш тузилмасини тартибга солиш ҳисобига қурилишда қўшимча харажатларни кескин қисқартириш чора-тадбирлари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш муддатларини қисқартириш мақсадида ишларнинг сменалиги чекланмаган ҳолда вахта усулини ривожлантириш назарда тутилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика минтақаларида қурилиш қиймати, қурилиш материаллари, конструкциялар, транспорт, қурилиш механизмлари ва ишчи кучи нархлари аниқ даражасини рўйхатдан ўтказиш ва таҳлил қилиш бўйича маълумотлар банкини шакллантириш учун хўжалик ҳисобидаги ахборот-таҳлил маркетинг фирмаларининг ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш материаллари ва конструкцияларига бўлган талабнинг мавсумий ва технологик талабнинг ўзгаришини ҳисобга олувчи, нархларнинг ўзгарувчан тизимига эга бўлган қурилиш материаллари ва конструкция материалларига бўлган талабнинг мавсумий ва технологик талабни ўзгаришини ҳисобга олувчи, нархларнинг ўзгарувчан тизимига эга бўлган қурилиш материаллари билан савдо қилувчи ихтисослаштирилган улгурчи таъминот-савдо фирмалари тармоқлари ташкил этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қурилишнинг меъёрий-техник базасини такомиллаштириш йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар қурилишнинг меъёрий-техник базасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишда лойиҳалаштириш, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, меъёрий ва техник ҳужжатлар миллий меъёрлари тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истиқболли қурилиш материалларини, тежамли, ҳажмли-режалаштирилган ва техник ечимларни кенг қўллаш асосида қурилишнинг ресурсларини тежовчи янги усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ва ўрта тадбиркорликни биринчи навбатда таъминлаган ҳолда янги услубий асосда оммавий қўлланиладиган лойиҳа маҳсулотлари фондини қайта тиклаш ва кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш қийматини арзонлаштириш, сифатини ошириш асосида қурилиш ишларини самарадорлигини, мамлакатимиз пудрат қурилиш ташкилотларининг рақобатбардошлилигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа маҳсулотлари ва материаллари лойиҳалаш, муҳандислик-қидирув ишларини сертификациялаш марказларини ташкил этишга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Капитал қурилиш сифатини ва қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатини ошириш, хавфсизлигини таъминлаш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция жараёнининг барча босқичларида — бизнес-режа ва ТИАни ишлаб чиқишдан тайёр қурилиш объектини қабул қилишгача бўлган даврда мустақил экспертиза қилиш механизмини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ишларини бажариш юзасидан пудрат шартномасида тайёр объектларни қабул қилиш даврида қабул комиссияси томонидан объектив сабабларга кўра топилмайдиган носозликлар ва бошқа бузилишларни бартараф этиш бўйича пудратчининг муддатли кафолат мажбуриятларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меъёрий-техник ҳужжатларни, қурилиш меъёрлари ва қоидаларини, стандартларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Капитал қурилишда инстутиционал ислоҳотлар, уни бошқаришнинг тузилмасини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998— 2000 йилларда қурилишни давлат ва хўжалик органлари томонидан бошқариш функцияларини чеклаш, маъмурий-буйруқбозлик усулларига асосланган тор идоравий бошқарувдан лойиҳа ва қурилиш фаолиятини функционал бошқарувга қуйидаги йўллар билан ўтишни таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қоидага кўра, бир-икки бўғинли тизимига ўтган ҳолда тармоқнинг хўжалик бошқаруви бўғинларини қисқартириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказлаштиришдан чиқариш ва пудрат қурилиш ташкилотлари ҳамда қурилиш индустрияси корхоналари фаолиятининг идоравий хусусиятларини бартараф этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Барча лойиҳа ташкилотларига мустақил ташкилот мақомини бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Давархитектқурилиш» қўмитасига қурилиш фаолиятини давлат томонидан бошқариш бўйича куйидаги асосий функцияларини юклаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини ўтказиш, тармоқни ривожлантириш концепциясини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ишлаб чиқаришда, капитал қурилишнинг ахборот базасини яратишда ягона илмий ва техникавий сиёсатни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари ва қурилиш ишларининг сифатини экспертиза қилиш бўйича мустақил фирмаларнинг фаолияти мониторингини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторингини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари ва қурилиш ишларининг сифатини экспертиза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, тузатиш ва фойдаланиш ишлари турларини лицензиялаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минтақаларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари функцияларини унинг ҳудудий органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимлар ваколатига кирувчи масалалар бўйича эса — уларга бўйсунувчи капитал қурилиш бошқармалари ва бўлимлари амалга оширадилар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йилда қурилиш ташкилотларини асосан бошқаришнинг бир-икки бўғинли тизимига ўтказиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик-маъмурий бошқарувнинг республика ва вилоят органлари кўринишидаги устқуртма тузилмаларни босқичма-босқич тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишнинг айрим соҳаларини монополиялаштириб олган бирлашмалар ва ташкилотларни, биринчи навбатда «Ўзжамоақурилиш» уюшмаси, «Ўздеҳқончиликқурилиш» бирлашмаси, «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси тизимларини тугатиш ёки мажбурий равишда ихчамлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устқуртма тузилмалари бўлмаган трестлар негизида мустақил қурилиш-хўжалик ташкилотларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан ишламайдиган ва (ёки) ортиқча ишлаб чиқариш қувватлари ва майдонлари, банкрот бўлган зарар кўриб ишловчи ва сурункали паст рентабелли корхоналар негизида хусусий қурилиш ташкилотларини ташкил этиш, бошланғич қурилиш бўлинмаларига мустақил юридик шахс мақомини бериш йўли билан хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат ишлари бозорида фақат республика эмас, балки хорижда ҳам хорижий компаниялар билан рақобатлаша оладиган молия-қурилиш гуруҳлари шаклидаги банк сармояси иштирокидаги ҳаракатчан қурилиш компанияларини шакллантиришга кўмаклашиш мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Куйидаги ташкилий-ҳуқуқий тузилмалар пудрат қурилиш фаолиятида бошланғич хўжалик бўғинининг асосий субъектлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш фирмалари ва кичик корхоналар ва ташкилотлар шаклидаги бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятлари, шу жумладан чет эл сармояси иштирокидаги акциядорлик жамиятлари қурилиш трестлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тармоқдаги институционал ислоҳотларни ўтказиш давомида лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтларини республика тармоқ тузилмалари бўйсунишидан, уларга лойиҳалаш бўйича хизматлар бозорида мустақил ишлаш ҳуқуқини берган ҳолда, чиқариш мўлжалланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон амалиётида фойдаланилаётган лойиҳаларни фаол бошқариш (менежмент лойиҳаси) тизими янада ривожланади. Бундай тизимни шакллантиришда лойиҳа буюртмачиларига кенг аҳамият берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Истиқболли қурилиш технологияларини такомиллаштириш ва уларни жорий этиш йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий хом ашё ва юқори самарали технологияларидан юқори даражада фойдаланиш асосида республикада қурилиш материалларининг замонавий турларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш капитал қурилиш соҳасида илмий ва техник изланишларнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар истиқболли технологияларнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар ва иншоотларни монолит усулда қуриш ҳисобига йиғма темир-бетон конструкцияларини қўллашнинг қисқартириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий қурилиш бозорида талабни қондирадиган енгиллаштирилган турдаги конструкцияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария-техника асбоб-ускуналарининг дизайнини ҳамда сув таъминоти ва оқоваларни биокимёвий тозалашнинг ресурс-энергияни тежаш кўрсаткичларини яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишни арзонлаштирадиган ва унинг сифат тавсифини яхшилайдиган асосан янги қурилиш материалларини қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги объектлар қуриш, ишлаб турган объектларни кенгайтириш, техника билан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш тузатиш ва илгари тўхтатиб қўйилган объектлар қурилишини давом эттириш билан боғлиқ ишлар, хизматларнинг бутун комплексини бажаришга ва товарлар етказиб беришга танлов савдоларини тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Капитал қурилишдаги тендер савдолари тизими ўзида қурилишнинг келишилган қиймати ва муддатлари доирасида буюртмачи (инвестор)га қурилиш, монтаж, тузатиш ва бошқа ишлар ҳажмлари бажарилишини, зарур сифатга эга бўлган товарлар ва хизматлар харид қилишини, асбоб-ускуналар етказиб берилиши, монтаж қилиниши ва созланишини кафолатловчи ташкилотни танлов асосида танлаш усулини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Низом маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари, ўз маблағлари ва давлат бошқаруви ижро этувчи органларнинг, давлат корхоналарининг, шунингдек устав жамғармасида давлат улуши бор бўлган корхоналарнинг уларга тенглаштирилган маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун тендер савдолари ўтказишда мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Низомда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат савдолари — капитал қурилишда буюртмаларни жойлаштириш шакли, бунда ишларнинг бажариш, товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш учун бажарувчи танлов (тендер) асосида танлаб олиш назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо предмети (объекти) — танлов савдолари ўтказиладиган ишлар, товарлар ва хизматларнинг аниқ турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо қатнашчиси — савдода, уларни тайёрлаш, ўтказиш ва савдо натижаларини тасдиқлашда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи (инвестор) — давлат ҳокимияти ёки бошқаруви органи, давлат корхонаси ёки у томонидан вакил қилинган шахс, инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ташкилотчиси — буюртмачи томонидан савдо ўтказиш топширилган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ҳужжатлари — савдо объекти ва соҳаси ҳақида техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлардан, шунингдек савдо шартлари ва тартиботи тўғрисида бошланғич маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар тўплами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер комиссияси — буюртмачи (инвестор) томонидан офертани баҳолаш ва савдо ғолибини аниқлаш учун тузиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор — оферта рўйхатдан ўтказилгунга қадар савдода қатнашишга қарор қилган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферта — етказиб берувчи, пудратчининг савдо тартиботида қатнашиш ва тендер ҳужжатларида белгиланадиган шартларда савдо предметига нисбатан контракт тузиш юзасидан ёзма таклифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферент — унинг номидан оферта тақдим этилган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар — исталган кўриниш ва тавсифдаги предмет, шу жумладан қаттиқ , суюқ ёки газсимон ҳолатдаги хом ашё, буюмлар, асбоб-ускуналар ва предметлар, энергиянинг барча турлари, шунингдек етказиб берилаётган товарлар билан боғлиқ хизматлар, башарти уларнинг қиймати товарларнинг ўзининг нархидан ортиқ бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлар — бино, иншоот ёки объект қурилиши реконструкция қилиниши, бузиб ташланиши, тузатилиши ёки янгиланиши билан боғлиқ исталган иш, шу жумладан, қурилиш майдонини тайёрлаш грунт қазиш, иншоотни тиклаш, асбоб-ускуна ёки материалларни монтаж қилиш, безак ишлари, шунингдек қўшимча қурилиш хизматлари, шу жумладан картография, қазиш сейсмик тадқиқотлар, геодезия ишлари, йўлдош орқали суратга олиш ва агар ушбу хизматларнинг қиймати қурилишнинг ўзининг қийматидан ортиқ бўлмаса, шартномага мувофиқ кўрсатиладиган шунга ўхшаш бошқа ишлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматлар — товарлар ва ишлардан ташқари савдонинг исталган предмети;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер буюртмаси акцепти — буюртмачи томонидан оферентга юбориладиган унинг ютиб чиққан оферетани тан олиши ва шартнома тузишга розилиги тўғрисидаги ёзма билдиришнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер буюртмасини таъминлаш — буюртмачининг оферентга тендер ҳужжатларида назарда тутилган исталган мажбурият топшириқнома, захира аккредитивлар, чеклар кўринишида таъминланиши ҳақидаги банк кафолати таъминланиши ҳақидаги талаби, улар бўйича бирламчи мажбуриятни банк, депозитлар нақт пулда ёхуд таъминлашнинг бошқа турларида бажарадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома (контракт) бажарилишини таъминлаш — савдо ғолиби томонидан буюртмачининг талабига кўра шартнома (контракт)даги мажбуриятлар бажарилиши таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валюта — ҳисоб-китоб қиланадиган пул бирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Савдони ўтказиш ва унинг вақти тўғрисидаги қарор тасдиқланган техник-иқтисодий асослар ёки лойиҳа бўйича буюртмачи (инвестор) томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдолар ўтказиш усулига кўра очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ савдоларда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёпиқ савдолар республиканинг буюртмачи томонидан олдиндан белгиланган ташкилотлари, хорижий ва хусусий фирмалар иштирокида ўтказилади, уларга махсус билдиришнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудрат савдолари, одатда очиқ ўтказилади. Ёпиқ Пудрат савдолари Вазирлар Маҳкамаси ёки у томонидан вакил қилинган ортган томонидан белгиланган тартибда фавқулодда ҳолларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Пудрат савдосида лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик ва жисмоний шахслар қурилиш маҳсулотлари ва асбоб-ускуналарни тайёрловчи корхоналар қатнашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча талабгорлар бир хил шароитда бўлиши керак. Оферентлар доираси мазкур туманда қурилиш фаолиятини доимий равишда амалга оширувчи ташкилотлар билан чекланмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Савдо қатнашчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Буюртмачи, савдо ташкилотчиси, тендер комиссияси, талабгорлар, оферентлар Пудрат савдоларининг асосий қатнашчилари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи ёхуд у томонидан тендерни ташкил қилишга вакил қилинган юридик савдо ташкилотчиси бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Буюртмачи «Давархитектқурилиш» қўмитаси, муҳандислик маслаҳат ташкилотлари ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларни пудрат савдолари ташкилотчиси сифатида жалб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Савдони ўтказишда буюртмачи (инвестор) қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат савдоларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ва расмий фармойиш берувчи ҳужжат чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ташкилотчисини аниқлайди ва тегишли шартнома тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ташкилотчиси ишини назорат қилади ва тендер комиссияси ишида қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ҳужжатлари тайёрлаш учун шартларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер комиссияси таркибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ҳужжатларини ва савдолар ўтказилиши натижаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдога тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни кўтаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ғолиби билан контракт тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Савдо ташкилотчиси қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо тартиботини белгилаш ва унинг расмийлаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эълон бериш ва таклифномалар юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер комиссияси таркибини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб қилинадиган экспертлар ва маслаҳатчилар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларни зарур тушунтиришлар билан тендер ҳужжатлари билан таништириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферта қабул қилиш, уларни сақланишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси буюртмачи томонидан тендерни ташкил этиш ва ўтказиш ҳақидаги шартномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва офертани баҳолаш учун жалб қилинадиган шахслар ишига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномалар асосида савдо ташкилотчиси томонидан ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тендер комиссияси буюртмачи томонидан тузилади. Одатда унинг таркибига буюртмачининг лойиҳалаш, илмий-тадқиқот, муҳандислик-маслаҳат, маблағ билан таъминловчи, назорат қилувчи, табиатни муҳофаза қилиш ташкилотларининг ҳамда жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органларининг вакиллари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тендер комиссияси қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичида офереталар бўлган конвертларни очади, уларнинг баҳолашни расмий мезонларига (ҳужжатлар тақдим этилиши, расмийлаштиришнинг тўлиқлиги ва бошқалар) мувофиқлигини текширади ва конвертлар очилганлиги тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офертани ўрганади, таҳлил қилади ва баҳолайди, савдо ғолибини аниқлайди ёки бошқа қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо жараёнидаги низолар ва можароларни кўриб чиқади ва тартибга солади ҳамда улар бўйича хулоса чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Савдоларга тайёргарлик кўриш ва уларни эълон қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Пудрат савдоси тегишли молиявий ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, ижро этувчи ҳокимият органи қарори) билан тасдиқланган объектлар ва ишлар турларигагина эълон қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Пудрат савдосини тайёрлаш инвестор (буюртмачи) томонидан ёки унинг топшириғига кўра савдо ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Буюртмачи (инвестор) ёки унинг топшириғига кўра савдо ташкилотчиси тайёргарлик даврида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдоларнинг техникавий ва тижорат шартлари ишлаб чиқилишини ташкил этади, оферентлар томонидан тақдим этиладиган тендер ҳужжатларининг турларини, турлари ва шаклларини уларни тўлдириш талабларига мувофиқ (хусусиятлар ва чизмалар) белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатнашиш истагини билдирган оферентларнинг буюртмалар бериш муддатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларнинг таклифларини баҳолаш мезонларини ва контрактлар тузиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдоларни ўтказиш усулини (очиқ ёки ёпиқ ва бошқалар) белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат савдоси ўтказилишини эълон қилади ва унинг тўғрисидаги ахборотни тўғрисидаги ахборотни тарқатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тендер ҳужжатлари барча оферентлар уни бир хил тушунадиган этиб тузилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишларни тавсифлашда умумий қабул қилинган белгилашлар ва номлашлар қўлланилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Очиқ савдони ўтказишда эълон республика матбуотида ва маҳаллий матбуотда ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилади, шунингдек таклифлар эҳтимол тутилган талабгорларга бевосита жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Очиқ савдо тўғрисидаги эълон лойиҳанинг техник мураккаблигига қараб савдо ўтказилгунча қадар камида 1— 3 ой олдин эълон қилиниши ва унда барча зарур маълумотлар бўлиши керак. «Халқ сўзи», «Народное слово» ва «Бизнес-Вестник Востока» газеталари очиқ савдо тўғрисидаги барча эълонлар бериладиган расмий вақтли нашрлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ёпиқ савдо ўтказишда буюртмачи ёки унинг топшириғига кўра савдо ташкилотчиси бўлажак талабгорларни олдиндан танлайди ва уларга бўлажак савдода иштирок этиш таклиф этилган ахборот хати жўнатилади. Бундай ҳолларда тендер ҳақидаги эълон матбуотда эълон қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ёпиқ савдо ўтказишда қатнашчилар сони тендер комиссияси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Савдоларни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Савдолар буюртмачи жойлашган жойда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Талабгорлар томонидан оферталарни тақдим этиш тартиби ва муддати тендер ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оферентлар томонидан буюртмачи (инвестор)нинг тендер комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар тендер ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Талабгорнинг имзо ва муҳр билан тасдиқланган таклифлари савдони эълон қилган ташкилотнинг икки қаватли, муҳрланган конвертида жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички конвертда савдо объектини номи ва офертани қабул қилиш учун белгиланган сана кўрсатилади. Ташқи конвертда — таклифларни қабул қилиш учун белгиланган манзил кўрсатилади. Барча ёзувлар тендер ҳужжатлари шартларига мувофиқ бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Белгиланган муддатдан сўнг келиб тушган офеталар кўриб чиқилмайди. Жўнатиш санаси почта штемпелига ёки савдо ташкилотчиси томонидан талабгорга берилган билдиришномага кўра аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тақдим этилган офетенинг сақланиши учун савдо ташкилотчиси жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Талабгор савдо очилишининг белгиланган муддатига қадар, бу ҳақда ёзма равишда хабар берган ҳолда, ўз таклифларини қайтариб олишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Офетани баҳолаш даври тендер ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тендер комиссияси аъзолари савдо шартлари билан белгиланган кунда йиғилишга тўпланадилар. Белгиланган вақтда оферталар келган конвертлар очилади, барча расмиятчиликларга риоя қилинганлиги, талаб қилинган маълумотлар, ҳужжатларнинг мавжудлиги текшириб чиқилади ва тегишли баённома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тендер комиссияси шаклга зид бўлган ва тендер ҳужжатларидаги келишилган шартларга мувофиқ келмайдиган ҳолда тақдим этилган таклифларни кўриб чиқмасликка, шунингдек тендерни ёпиш муддатини чўзишга ёки бекор қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Офертани очиш ва эълон қилиш пайтида савдо қатнашчилари ёки уларнинг ишончномалари бўлган вакиллари қатнашишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Оферентлар томонидан савдонинг бошқа (техник ёки тижорат) шартлари таклиф этилиши мумкин, башарти улар буюртмачи учун фойдалироқ бўлган ҳолда тегишли тушунтиришлар ва ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Оферта очилгандан сўнг оферентнинг номи, у томонидан таклиф қилинган тендер буюртмаси баҳоси, шунингдек агар бу тендер ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, талабгорнинг қўшимча таклифлари ўқиб берилади. Очиқ натижалар тендер комиссияси йиғилиши баённомасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Шакл бўйича тақдим этилмаган ва савдога қўйилмаган таклифлар, уларнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ҳолда баённомада алоҳида санаб ўтилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Тендер комиссияси аъзолари савдо шартлари билан белгиланган кунда мажлисга йиғилишади. Оферталар билан тушган конвертлар белгиланган соатда очилади, барча расмиятчиликлар, талаб қилинган маълумотлар, ҳужжатлар мавжудлиги текширилади ва тегишли протокол тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Оферталарнинг таклифларини баҳолашда ишларнинг таклиф қилинаётган қиймати (нархи), бажарилиш муддатлари ва тартиби, малакали субъетказиб берувчи ва субпудратчиларни жалб қилиш имкониятлари ва бошқа тижорат, техник ҳамда ташкилий устуворликлар эътиборга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Офертани баҳолаш учун инвестор (буюртмачи) томонидан тендер комиссиясида ишлашга қўшимча равишда экспертлар жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тендер ҳужжатлари текшириш чоғида хатоликлар аниқланганда тендер комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифларни баҳолашда ёзма ҳолда кўрсатилган якуний сумма, ҳатто у унга кирувчи элементлар йиғиндиси ҳисобланмаса ҳам, у тўғри ҳисобланадиган қарор қабул қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатолар мавжуд бўлганда комиссия қарор қабул қилиши мумкин бўлган муқобил қарор тендер ҳужжатларида қайд қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Савдода ютиб чиққан оферентни аниқлаш, савдо туридан қатъи назар, ҳамма вақт ёпиқ турда ўтказилади. Савдони ютиб чиққан оферент ошкора эълон қилинади. Қолган қатнашчилар эса уларнинг таклифлари рад этилганлиги ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Тендер комиссияси барча аъзоларининг имзолари билан тасдиқланадиган савдо натижалари баённомаси буюртмачи томонидан тасдиқланади. Баённома тасдиқланмаган тақдирда сабаблари кўрсатилмаган қарор билан тендер комиссиясига юборилади. Офертани очиш тўғрисидаги баённома, савдо туридан қатъи назар, эълон қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Савдо натижалари буюртмачи томонидан тасдиқлангандан кейин у тугалланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Савдо тендер комиссияси томонидан агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ёпилиши муддати тамом бўлгунга қадар бирорта ҳам оферта тушмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган барча оферталарда тендер буюртмасини таъминлаш мавжуд бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган барча оферентлар тендер ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оферентлар томонидан тақдим этилган энг паст нарх объектнинг буюртмачи томонидан белгиланган ҳисоблаб чиқилган нархидан анча ортиқ бўлса савдо бўлмаган деб эълон қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳолда буюртмачи такрорий савдо тайинлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер комиссияси оферентларнинг эътирозларини қабул қилмайди ва савдо бўлмади деб эълон қилинганда улар олдида мулкий ёки юридик жавоб бермайди. Ушбу ҳолда тендер буюртмасини таъминлаш оферентга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Буюртмачи томонидан савдо ғолиби билан контрактни расмийлаштириш тендер ҳужжатлари билан назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Савдоларни ўтказиш ва уларда қатнашиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда томонларнинг масъулиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш буюртмачи (инвестор) маблағлари ҳисобига амалга оширилади ва улар юзасидан бўладиган харажатлар савдо предмети қийматига киритилади. Савдо предметидан воз кечилган ҳолда савдони ўтказиш харажатлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар — тегишли бюджет ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар бўйича — ушбу ташкилотларнинг асосий фаолияти ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аралаш манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар бўйича — ушбу ташкилотларнинг асосий фаолияти ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Очиқ савдолар ўтказилганда тендер ҳужжатлари, одатда ҳақ тўлаш эвазига тақдим этилади, унинг миқдори буюртмачи томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Талабгор савдода қатнашган тақдирда тендер буюртмаси таъминланиши тақдим этиши керак, у савдо шартлари билан белгиланадиган муддат тамом бўлгунга қадар қайтариб олиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер буюртмаси таъминланишини қайтариш ёки ундан кейинчалик фойдаланиш шартлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда суд органлари томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Савдо натижалари бўйича пайдо бўладиган эътирозлар ва савдо натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар суд органлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Буюртмачи ва савдонинг бошқа қатнашчилари мазкур Низомда белгиланган савдоларни ўтказишга оид қоидалар ва тартиботларга риоя қилиниши учун ва савдо натижаларини холислиги учун амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1. Мазкур Низом объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишда инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги ўзаро ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш усули фойдаланиш ёки хизмат кўрсатиш учун топширишга тайёрлаб қўйилган объектларни инвестиция жараёнининг барча босқичларини бошқариш функцияларини бир ташкилий тузилмада тўплаш асосида қурилишини таъминлашни назарда тутади ва у тайёр қурилиш маҳсулоти (лойиҳалаш-қурилиш-монтаж ишларини бажариш, шу жумладан қурилишларни технологик ва муҳандислик ускуналари билан бутлаш, — фойдаланишга топшириш) яратишнинг ягона узлуксиз комплекси жараёни сифатида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги низом ва мазкур Низом асосида, шунингдек пудрат савдолари натижалари бўйича тузиладиган фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш контракти объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асоси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришдаги инвестиция жараёни қатнашчилари ҳисобланадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бундан буён «буютмачи» деб аталадиган объектлар қурилиши бўйича буюртмачилар (мулкчилик шаклларидан қатъи назар) — вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалари, хорижий инвесторлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бундан буён «бош пудратчилар» деб аталадиган бош пудратчи ташкилотлар (мулкчилик шаклларидан қатъи назар) — қурилиш корпорациялари, концернлар, уюшмалар, трестлар лойиҳалаш-конструкторлик институтлари ва ташкилотлари, қурилиш ва инжиниринг фирмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бундан буён «субпудратчилар» деб аталадиган, лойиҳаларда назарда тутилган махсус иш турларини бажариш учун бош пудратчи томонидан контракт асосида жалб қилинган (мулкчилик шаклларидан қатъи назар) субпудратчи қурилиш ташкилотлари, ихтисослаштирилган қурилиш, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош пудратчи буюртмачи олдида, субпудратчи эса бош пудратчи олдида инвестиция жараёнининг барча босқичларидаги ишлар комплексини амалга ошириш бўйича контрактнинг бажарилиши учун иқтисодий жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш учун пудрат контракти буюртмачи билан бош пудратчи ўртасида тузилади, амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ «лойиҳалаш-қурилиш, монтаж ва махсус қурилиш ишлари, ускуналарини етказиб бериш ва монтаж қилиш, шунингдек маҳсулот чиқариш билан ишга тушириш-созлаш ишлари» жараёнининг бажарилишини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш чоғидаги инвестиция жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатлари капитал қурилиш соҳасидаги амалдаги меъёрий ҳужжатлар, қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги низом, шунингдек мазкур Низом билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш шакллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Уй-жойларни ва бошқа ижтимоий объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга ўтишдан олдин инвестиция жараёни қатнашчиларининг зарур таркиби ва вазифаси жиҳатидан қайта қурилади. Бунда инвестиция жараёнини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида бошқарувнинг ташкилий шакллари — лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишдан бошлаб фойдаланишга топшириш ёки хизмат кўрсатиш учун тайёрлаб қўйилган объектларни буюртмачиларга топширишгача бўлган барча жараёнларни мустақил равишда амалга ошира оладиган лойиҳалаш-қуриш бирлашмалари ташкил этилишини таъминлаш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўтказиш қувури, темир йўл, автомобиль транспорти, алоқа, энергетика, сув хўжалиги қурилиш объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга ўтиш тармоқнинг пудратчи ва бошқа ташкилотларини шу усулда ишлашга ўтказиш асосида тармоқ принципи бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаб олинган кўламга кўра ихтисослаштирилган қурилиш бирлашмалари, лойиҳалаш-қуриш бирлашмалари, қурилиш-монтаж (ихтисослаштирилган) трестлари ва бошқалар пудратнинг янги турига ўтказилиши мумкин. Шу билан бир вақтда тармоқ (корхона, бирлашма)нинг инвестиция жараёни қатнашчилари фаолиятини ташкилий, таркибий ва вазифаси жиҳатидан қайта қуриш, шунингдек манфаатдор ҳокимликлар иштирокида ўзларига қарашли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини тартибга солиш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Вазифаларни буюртмачилар ва бош пудратчилар ўртасида тақсимлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш тизими асосида вазифаларни буюртмачилар ва бош пудратчилар ўртасида қуйидагича тақсимлашни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош пудратчига объектлар қурилиши, реконструкция қилиниши ва қайта жиҳозланишига тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларини, микрорайонлар, даҳалар, шаҳарсозлик комплекслари, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойлари қурилишнинг лойиҳаларини ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини базавий нархларда тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда хом ашё, материаллар, ёнилғи-энергетика ресурслари ўз вақтида етказиб берилишини, амалдаги меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширишда зарур бўлган фойдаланувчи қадрларни қабул қилиш ва тўлдиришни таъминлайди. Зарур бўлган ҳолларда кўрсатиб ўтилган кадрларни келишилган муддатларга бош пудратчи (субпудратчи) ташкилотлар таркибига беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош пудратчидан қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олишни таъминлайди ва қабул қилиб олинган объектларни фойдаланиб олувчи ташкилотлар балансига топширишни амалга оширади, шунингдек тугалланган қурилишлар бўйича ҳисоб-китобларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош пудратчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз кучи билан ёки ташқи лойиҳа қидирув ташкилотлари билан шартнома бўйича ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи ҳужжатларни технологик изчилликни ва қурилишнинг аниқ шартларини ҳисобга олувчи ҳажмларда ва муддатларда мустақил топширишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-монтаж ва махсус қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, қурилишларни технологик ва муҳандислик ускуналари, конструкциялар ва материаллар билан бутлашни таъминлайди, объектни фойдаланишга топшириш учун зарур бўлган ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект буюртмачига тасдиқланган лойиҳа ва контрактда келишиб олинган талабларга мувофиқ контракт мажбуриятлари билан белгиланган муддатларда топширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Буюртмачи, бош пудратчи ва субпудратчи томонидан бажариладиган ҳар бир функция бўйича вазифаларни аниқ тақсимлаш тегишли пудрат ва субпудрат контрактларини тузиш чоғида қурилишнинг аниқ шароитларига қараб аниқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги шартномавий муносабатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Буюртмачи бош пудратчи билан объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш юзасидан контракт тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Контрактга киритилган ишларнинг қиймати қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш тартибига мувофиқ аниқланадиган шартномавий нарх бўйича қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни амалга ошираётган бош пудратчи лойиҳа ва сметаларда белгиланган эҳтиёжларга мувофиқ моддий-техника ресурслари, ускуналар билан таъминлашни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишларни технологик асбоб-ускуналар, буюмлар ва материаллар билан бутлаш қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бош пудратчи объектларни фойдаланишга топширишни таъминлаш учун ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича контракт тузади. Ишга тушириш-созлаш ишларининг қиймати алоҳида смета билан аниқланади ва асосий фаолият маблағлари ҳисобига буюртмачи томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қурилишни маблағ ва кредит билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бош пудратчининг объектни буюртмачига фойдаланишга тайёр ҳолда қуриб топширгунгача қилган харажатлари бош пудратчининг маблағлари, буюртмачининг аванслари ёки банкларнинг кредитлари ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни маблағ билан таъминлаш бутун давр мобайнида норматив муддатлар доирасида қурилишни ташкил этиш лойиҳасига тўла мувофиқ равишда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудратчига фойдаланишига тайёр ҳолда қуришга берилган банк кредити учун фоизлар тўлашга маблағлар қурилишнинг норматив муддатларидан келиб чиққан ҳолда шартнома нархида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Буюртмачи бош пудратчи билан маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишга тайёрлаб қўйилган қурилиши тугалланган объектни далолатнома бўйича қабул қилиб олгандан сўнг шартнома нархлари бўйича ҳисоб-китоб қилишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош пудратчи субпудратчи билан узил-кесил ҳисоб-китобларни шартнома нархлари белгиланадиган тегишли иш турлари комплекслари субпудратчи томонидан ниҳоясига етказилгандан сўнг амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда ниҳоясига етказилмаган қурилишлар бўйича сарф-харажатлар объект фойдаланишга топширилгунга қадар бош пудратчи томонидан бажариладиган фаолиятнинг барча турлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда бош пудратчи томонидан бажариладиган фаолиятнинг барча турлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом капитал қурилиш (кенгайтириш, реконструкция қилиш, техникавий қайта жиҳозлаш, тўлиқ таъмирлаш) юзасидан контрактларни тузиш ва бажариш тартибини, буюртмачилар ва пудратчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, уларнинг қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича жавобгарлигини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Контракт инвестиция фаолияти субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади, пудратчи унга кўра буюртмачининг топшириғи бўйича муайян ишни аниқ муддатда бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса ишни қабул қилиш ва шартлашилган нархда ҳамда белгиланган муддатда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Контракт объектлар қурилишининг бутун даври, ишларнинг алоҳида турлари ёки комплекслари учун тузилади, бунда қурилиш муддатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган қурилишнинг норматив муддатларини аниқлаш тартибига мувофиқ норматив муддатлардан ошмаслиги кераклиги, бажарилган ишлар учун узил-кесил ҳисоб-китоблар эса фақат контрактда назарда тутилган қурилиш объекти белгиланган тартибда буюртмачига топширилгандан кейингина амалга оширилиши кўзда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Контракт томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш, ташкилий-технологик тақсимлаш ва юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида тузилади. Контрактларнинг тури ва шакллари ҳар хил бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инвестиция фаолиятидаги контракт муносабатлари қуйидагилар асосида қурилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битишувни тузишда, унинг мазмунини, шартларини ва ўзаро мажбуриятларни белгилашда аҳдлашаётган томонларнинг мустақиллиги, бунда қонун ҳужжатлари ҳамда республика Ҳукумати қарорларида назарда тутилган ёки контрактни тузувчи томонларнинг ўзаро розилиги бўлган ҳоллардан ташқари, ҳар қандай органларнинг ва мансабдор шахсларнинг аралашмаслигини эътиборда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт муносабатларини ҳуқуқий таъминлаш тизими, хўжалик таваккалчиликларини суғурталаш, кафолатлар бериш, кафиллик ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган бошқа чора-тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчи (буюртмачи) манфаатларини устуворлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Контракт қуйидагиларни назарда тутиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг мулкий жавобгарлиги ва мажбуриятларни зарур даражада бажармаганлик туфайли етказилган зарарларни, шу жумладан бой берилган фойда оқибатида кўрилган билвосита зарар ва зиёнларни тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контрактни бажариш чоғида вужудга келадиган муаммоларни, уларнинг пайдо бўлиш манбаларидан қатъи назар, келишилган ҳолда ҳал этишга томонларнинг интилиши, бунда хўжалик судлари амалиётини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битишув қатнашчилари малакасини уларнинг ишлаб чиқариш, техник ва молиявий имкониятлари бўйича тасдиқлаш, шунингдек битишувни банклар, суғурта ташкилотлари ёки бошқа муассасалар томонидан кафолатлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт (лойиҳа)да назарда тутилган материаллар, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар, машиналар, механизмларни, уларнинг қурилиш жараёнида қўлланишига кўра, сертификациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвесторлар, пудратчилар, лойиҳачиларнинг биргаликдаги фаолиятини тартибга солиш ҳамда пудрат бўйича мажбуриятларни бажаришда уларнинг жавобгарлигига доир қоидаларга амал қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш, қоидага кўра, танлов асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа қурилишлар (объектлар) бўйича контрактлар танлов асосида ҳам, шунингдек буюртмачи ва пудратчининг музокаралари асосида ҳам тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов шартлари буюртмачи томонидан белгиланади. Буюртмачи томонидан танлов эълон қилинадиган вақтгача қурилишнинг лойиҳа ҳужжатларини, уни маблағ билан таъминлаш манбаларини тайёрлаш масалалари ҳал этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Қурилишда контрактлар тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томонларнинг ўзаро муносабатларига ва жавобгарлиги тақсимотига кўра контрактларнинг қуйидаги турларидан фойдаланиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тўғридан-тўғри контрактлар, асбоб-ускуналар ва материалларни етказиб берган ёки бермаган ҳолда, комплекснинг таркибий қисми бўлган алоҳида объектларда қурилиш, монтаж ёки махсус ишлар ҳажмларини бажариш юзасидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўғридан-тўғри контракт бўйича пудратчи фақат ўзининг тўғридан-тўғри мажбуриятлари, ўз ишлари ва хизматлари учун жавоб беради, объект (умуман комплекс) қурилишни тугаллаш учун ҳамда барча ишларни мувофиқлаштириш учун жавобгарлик буюртмачи зиммасида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўғридан-тўғри контракт 1991 йилги базавий нархларда белгиланган қийматга эга бўлган тасдиқланган лойиҳа асосида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лойиҳа-қурилиш контракти объектни лойиҳалаш ва қуриш бўйича мажбуриятларни бош пудратчи зиммасига юклашни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектни лойиҳалаш, лойиҳалаш институтларининг кучи билан ҳам ва пудратчининг лицензияга эга бўлган лойиҳалаш бўлинмалари кучи билан ҳам ва унинг раҳбарлигида бажарилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш» контракти лойиҳа-қурилиш контрактини ривожлантирилиши ҳисобланади. Бунда бош пудратчи буюртмачининг барча анъанавий функцияларини, шу жумладан ишга тушириш-созлаш ва ишга тушириш ишларини ўз зиммасига олади. Объект буюртмачига доимий фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолда топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўлланиш соҳаси: ижтимоий соҳа объектлари, намунавий технологияга эга бўлган саноат объектлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудратчи (буюртмачининг розилиги ёки унингсиз, агар бу контрактда акс этган бўлса) бош пудратчи ролини бажаради ва ишларининг бир қисмини ёки турини бажариш учун бошқа ташкилотларни (субпудратчиларни), улар билан субпудрат контрактлари тузган ҳолда жалб этиши мумкин. Ушбу контракт контрактларнинг тўғридан-тўғри турларига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етказиб берувчи заводлар билан контрактлар, қоидага кўра, фақат мураккаб ва ноёб асбоб-ускуналарни яратишда ёки асбоб-ускуналарни тўплаш ҳолида етказиб бериш юзасидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Уч томонлама контракт учинчи шахслар (суғурта компанияси ёки маблағ билан таъминловчи банк ва таркибига пудратчи кирадиган пудратчи ташкилотлар уюшмаси) иштирокида тузилади, улар буюртмачига ёки бош пудратчига нисбатан (агар улардан бири иқтисодий ночор бўлиб қолса) кафил сифатида чиқиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош пудратчининг кафили бош пудратчи иқтисодий ночор бўлиб қолганда буюртмачининг манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудратчи мажбуриятларини бажармай қолган тақдирда иқтисодий жавобгарликни ўз зиммасига оладиган суғурта компанияси, банк ёки юқори ташкилот кафилликка олувчи бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудратчи ўзининг кафилликка олувчиларини буюртмачига тавсия қилади, буюртмачи эса ушбу тавсияни қабул қилиш ёки рад этиш ҳуқуқига эгадир. Контрактда кафилликка олувчининг вазифалари ва унинг иқтисодий мажбуриятлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош пудратчининг иқтисодий ночорлиги туфайли буюртмачи контрактни бекор қилишга мажбур бўлган тақдирда кафилликка олувчи объект тўлиқ қуриб бўлгунгача қурилишни давом эттириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бунда у буюртмачига етказилган зарарни қоплаш бўйича муайян харажатларни ўз зиммасига олади, бу харажатлар унга бош пудратчининг қарз мажбуриятлари билан компенсация қилинади. Ушбу сумма контрактда келишиб олинади ва ишларни контрактга мувофиқ бажариш бўйича бош пудратчининг пул кафолати ҳисобланади ва у пулни кафилликка олувчининг счётига ўтказади. Кафилликка олувчи ишни ўз кучи билан ёки ўз хоҳишига кўра исталган пудратчини жалб қилган ҳолда тугаллаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачининг кафили буюртмачи иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолган тақдирда иқтисодий мажбуриятларни бажаришини кафолатлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағ билан таъминловчи банк, суғурта компанияси ёхуд бошқа муассаса кафилликка олувчи бўлиши мумкин. Контракт буюртмачи айби билан тўхтатилган тақдирда кафилликка олувчи бош пудратчи томонидан бажарилган ишлар қийматини ва контракт тўхтатилган кунда қилинган асосли харажатларни тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Контракт баҳосини белгилаш шартларига кўра контрактлар қуйидаги турларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатъий, қурилиш охиригача ўзгармайдиган, савдода ёки буюртмачи бош пудратчининг якка тартибдаги музокаралари белгиланган нарх асосида контракт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор муносабатлари шароитларида қурилишда шартномавий нархларни белгилаш тартибига биноан бош пудратчи ва буюртмачи томонидан белгиланадиган, 1991 йилги смета нархларидаги очиқ шартномавий нарх асосидаги контракт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилган ишларнинг ҳақиқий қиймати, нархлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачи ва пудратчи томонидан ҳар ойда (ҳар чоракда) белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Контрактларни тузиш тартиби ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Якка тартибдаги музокаралар асосида буюртмачи томонидан бош пудратчи танлангандан кейин томонларга дастлабки (контрактдан олдинги) битим тузиш тавсия қилинади. Унда буюртмачи ва бош пудратчининг қурилиш юзасидан контрактнинг мазмуни бўйича мақсади, шартлашилган муддатларда контрактни тузишни ва ишларни бажаришни бошлашни таъминловчи дастлабки тадбирлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Дастлабки битим қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг номи ва унга доир асосий маълумотлар (бош пудратчининг қуввати, ишларининг базавий нархларидаги ҳажми, қурилишнинг норматив муддатлари ва қурилишни бошланишининг мўлжалдаги муддати);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-смета ҳужжатлари таркиби, ҳажми ва уларни бериш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш майдонини бош пудратчига топшириш муддатлари ва иморатларни бузиш зарурати туғилган тақдирда уни бўшатиш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишни асбоб-ускуналар, материаллар, конструкциялар ва буюмлар билан таъминлаш тартиби ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт турини (анъанавий, лойиҳа-қурилиш ёки «тайёр ҳолда топшириш») танлаш ва уни тузиш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишни маблағ билан таъминлаш манбаи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг контрактни тузишдан олдинги битимни бузганлик учун жавобгарлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Дастлабки битим контракт тузиш учун замин бўлиб хизмат қилади ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни прогнозлаш, конструкциялар, буюмлар, асбоб-ускуналар тайёрлашга буюртмаларни жойлаштиришни ҳозирлаш, субпудратчи ташкилотлар, етказиб берувчилар билан контрактларни тайёрлаш ва шу кабилар учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Дастлабки битим банк ихтиёрига кўра бош пудратчи фаолиятини кредитлаш асос бўлиб хизмат қилиши мумкин ва айни бир вақтда контракт имзолангунгача томонлар манфаатларини ҳимоя қилиши учун ҳужжат бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қурилиш юзасидан контракт тузишнинг дастлабки битимда келишилган муддатлари бошланганда буюртмачи бош пудратчига контрактни тайёрлаш учун етарли бўлган қуйидаги техник ҳужжатларни бериши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишнинг тасдиқланган титул рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослар, лойиҳа ва сметаларни ишлаб чиқиш бўйича йўриқномалар ва кўрсатмаларда назарда тутилган қурилиш қийматининг йиғма смета ҳисоб-китоби билан бирга лойиҳа ёки ишчи лойиҳа — 2 нусха;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишнинг биринчи йили учун асбоб-ускуналар ва материаллар бериш жадвали, агар бу қурилишнинг узлуксиз технологиясида кўзда тутилган ва улар билан таъминлаш буюртмачи зиммасига юкланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш чиқиндиларини ва ортиқча тупроқни ташлаш жойини ажратиш тўғрисидаги рухсатнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етишмаган тупроқни қазиб олиш учун карьерлар очиш учун рухсатнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерларни унумдор қилишга мўлжалланган унумдор тупроқ қатламини уйиш учун жой ажратишга рухсатнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кенгайтириш, реконструкциялаш ва техникавий қайта жиҳозлашга мўлжалланган ишлаб турган корхоналар, бино ҳамда иншоотларнинг ҳолатини ва мустаҳкамлигини тасдиқловчи материаллар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Объект қурилиши икки ва ундан кўпроқ бош пудратчилар томонидан амалга оширилган тақдирда буюртмачи мазкур ҳужжатларни ҳар қайси бош пудратчига ўзлари бажарадиган иш ҳажми учун контракт тайёрлаш учун беради. Бунда барча бош пудратчилар учун умумий бўлган ҳужжат турлари бўйича ҳужжатлар кўчирмалари ва нусхалари берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Пудратчи ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларни буюртмачидан олган кунидан бошлаб 20 (календарь) кун муддатда уларни субпудратчи ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқишга, қурилиш давом этишининг норматив муддатларини ҳамда ишга тушириладиган комплекслар, технологик босқичлар, алоҳида объектлар ва иншоотлар бўйича топшириқларни ҳисобга олган ҳолда умуман қурилиш бўйича ишларни бажариш жадвали билан контракт лойиҳасини буюртмачига беришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Буюртмачи пудратчидан контракт лойиҳасини олган кунидан бошлаб 10 (календарь) кун муддатда уни кўриб чиқишга, имзолашга ва пудратчига қайтаришга мажбурдир. Эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда буюртмачи келишмовчиликлар бўйича протокол тузишга ва уни худди муддатда имзоланган контракт билан бирга пудратчига қайтаришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Пудратчи келишмовчиликлар бўйича протокол билан имзоланган контрактни буюртмачидан олган кунидан бошлаб 15 (календарь) муддатда буюртмачи билан келишмовчиликларни тартибга солишга мажбурдир. Агар келишувга эришилмаса, у ҳолда баҳсли масалалар ҳал этиш учун буюртмачи ва бош пудратчининг юқори ташкилотларига берилади. Агар баҳслар ушбу ташкилотлар томонидан ҳам ҳал этилмаса, улар халқ судига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳсли масалалар юқори ташкилотлар томонидан 15 кун муддатда берилмаса, у ҳолда буюртмачининг таклифлари таклиф қилинган, контракт эса тузилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар келишмовчиликлар кўриб чиқиш учун пудратчи томонидан ушбу органларга кўрсатилган муддатда берилмаса, у ҳолда буюртмачининг таклифлари қабул қилинган, контракт эса тузилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Контракт тузилгандан кейин буюртмачи тегишли назорат органлари ва ташкилотларнинг куйидаги ишларни амалга ошириш юзасидан рухсат тўғрисидаги ҳужжатларни контракт алоҳида шартларида назарда тутилган муддатларда бош пудратчига беришга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қуввати узатиш ва алоқа ҳаво линиялари ҳудудида, шаҳар йўлларининг қатнов қисмида, темир йўл ва автомобиль йўллари шохобчаларидаги фойдаланиладиган участкаларда ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл қопламларини кўчириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости ва қурилиш майдонида жойлашган иншоотлар ва коммуникациялар (кабель, газ, сув қувурлари, канализация) мавжуд жойларда ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро уй-жой объектлари бўйича қурилиш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон дарахтларини кесиш ва кўчириб ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишга халақит берадиган иморатлар ва иншоотларни кўчириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ва ерлардан махсус фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Буюртмачи объект қурилиши бошлангунгача 10 кундан кечикмай геодезик режалаш асосига ва қурилиш ҳудудидаги биркитилган ушбу режа пунктлари ва белгиларига (уларнинг натурадаги тасдиғи билан) доир техник ҳужжатларни далолатнома бўйича бош пудратчига беришга мажбурдир. Геодезик режалаш таркиби ва ҳажмлари қурилиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қурилиш тугаллангач бош пудратчи координатлар жойлашиш схемасини ва каталогини ҳамда қурилишлар давридаги геодезик режалаш ишлари вақтида ўрнатиладиган ва у тугаллангунгача сақланадиган геодезик белгилар баландлигини буюртмачига беришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қурилиш юзасидан контракт тузишда буюртмачи ва бош пудратчи контрактнинг алоҳида шартларида бошқа ўзаро мажбуриятларни ҳам назарда тутадилар. Бунда улар амалдаги қонунчиликка, ушбу Низомга, қурилиш нормаларига, қоидаларига амал қиладилар ва қурилишни ташкил этиш ҳамда ишларни амалга ошириш лойиҳаларидан ва объектни қуришнинг аниқ шарт-шароитларидан келиб чиқадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қурилишни материаллар, конструкциялар, буюмлар ва технологик асбоб-ускуналар билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қурилишни материаллар, конструкциялар ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган буюмлар, шунингдек эркин сотиб олинадиган барча намунавий асбоб-ускуналар ва аппаратлар билан таъминлаш бош пудратчи ва субпудратчининг вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилишни ностандарт, технологик ва энергетика асбоб-ускуналари, шунингдек махсус материаллар билан таъминлаш буюртмачининг вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томонларнинг келишувига кўра буюртмачи материаллар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан тайёрловчи заводлар ёки бошқа етказиб берувчилар (сотувчилар) билан тузилган шартнома контрактларини амалга оширишни бош пудратчига бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачининг етказиб бериш ҳажмлари ва номенклатураси ведомость билан расмийлаштирилади. У қурилиш контрактга илова ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи томонидан қурилиш майдонига технологик ва ностандарт асбоб-ускуналар, арматуралар, махсус материаллар етказиб бериш бош пудратчи билан келишилган жадвал бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Пудратчи зарурат бўлганда буюртмачи билан келишиб олиш учун намуналарни, сифат сертификацияларини, пол материаллари учун проспектларни, девор ва шифт қопламларини, сантехника ва электротехника асбоб-ускуналарини, мебель ҳамда бошқа материаллар ва буюмларни беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Бош пудратчи буюртмачининг розилиги билан қурилиш-монтаж ишларини бажаришда бинолар ва иншоотларни қисмларга бўлишда олинган материаллар ҳамда конструкциялардан ёки тегишли буюмлардан фойдаланишга ҳақлидир. Ушбу материаллар ва конструкцияларнинг яроқлилигини буюртмачи, пудратчи ва лойиҳаловчилар билан биргаликда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Буюртмачи етказиб берган, монтаж қилинадиган асбоб-ускуналар ва материаллар қурилишни ташкил этиш лойиҳасида назарда тутилган объектлар ёнидаги омборларда далолатномалар бўйича, комплекс ҳолида, стандартлар ва техник шартлар талабларига мувофиқ, тўлиқ соз ҳолатда ҳамда томонлар келишиб олган қурилиш жадвалида кўзда тутилган муддатларда бош пудратчига ёки унинг ишончномасига кўра субпудратчига топширилади. Оғир вазнли ва йирик ўлчамли асбоб-ускуналарни буюртмачи объект ёнидаги омборда ёки келишувга кўра монтаж ҳудудида ёки йириклаштириш (йиғув) майдончасида топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар йирик ўлчамли асбоб-ускуна уни тайёрлаш бўйича техник шартларга мувофиқ қурилиш майдончасига алоҳида қисмларга ажратиб етказиб берилса, у ҳолда уни йиғиб бериш буюртмачининг вазифаси ҳисобланади. Йирик ўлчамли асбоб-ускунани йиғиш ва тахт қилиб бериш буюртмачи билан тўғридан-тўғри контракт бўйича субпудратчи монтаж ташкилоти томонидан буюртмачи маблағлари ҳисобига амалга оширилиши ёки бу ишни субпудратчининг ўзи бажариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Асбоб-ускуналарни омборда сақлаш шартлари стандартлар талабларига, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. Асбоб-ускуналар нормативдаги муддатдан ортиқча сақланган тақдирда монтаж қилишдан олдин улар ушбу муддатнинг юзага келишида айбдор бўлган ташкилот маблағлари ҳисобига тафтишдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қабул қилиб олиш, монтаж қилиш ёки синаб кўриш чоғида бош пудратчи ва субпудратчи томонидан асбоб-ускуналарнинг бут эмаслиги ва бузилганлиги аниқланган тақдирда бош пудратчи ёки субпудратчи бу тўғрида буюртмачини хабардор қилишга ҳамда, агар бу етказиб бериш контрактида назарда тутилган бўлса, техник жиҳатдан мумкин бўлган қисқа муддатда ушбу асбоб-ускунани бут қилиш ёки бут ҳолдагиси билан алмаштириш талаби билан тайёрлаган заводга ёки уни етказиб берувчи эътироз билдириш учун тегишли далолатнома (рекламация) тузишда қатнашишга мажбурдирлар. Далолатнома (рекламация) тузиш етказиб бериш контрактини тузган томонлар вазифасига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Объектларни қуриш комплекс импорт асбоб-ускуналар базасида ёки компенсацион битимлар асосида амалга оширилган тақдирда буюртмачи асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилиш шартларини хорижий фирма билан келишиб олиш учун бош пудратчини ҳамда монтаж қилувчи ташкилотларни жалб қилишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Буюртмачи томонидан бош пудратчига бериладиган материаллар, буюмлар ва асбоб-ускуналар учун ҳисоб-китоблар ҳамда уларни қабул қилиб олиш, сақлаш ва ташиш бўйича бош пудратчининг харажатларини қоплаш қурилиш контрактига алоҳида шартларда белгиланган, томонлар келишган нархлар ва шартлар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Бош пудратчи ва субпудратчи объектни бутлаш учун ўзларига берилган асбоб-ускуналарнинг (объектни буюртмачига топширгунгача комплекс синаб кўриш мақсадида) сақланиши учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шарт-шароитларини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Буюртмачи бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда яшовчи шахсларни кўчиришга ҳамда қурилишни ташкил этишга халақит берадиган бино ва иншоотларни томонлар билан келишилган муддатларда бузишни ёки қурилиш майдончаларидан кўчиришни таъминлашга мажбурдир. Қурилиш қиймати йиғма смета ҳисоб-китобида назарда тутилган ва қурилиш майдончасини томонлар билан келишилган муддатларда бўшатиш билан боғлиқ шартномавий нархлар таркибига кирган қурилиш-монтаж ишлари пудратчи ташкилот томонидан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Буюртмачи бош пудратчи билан келишилган муддатларда ўз кучи билан асбоб-ускуналарни, технологик қувурларни, технологик қувурларни, аппаратураларни, механизмлар ва қурилмаларни демонтаж қилишга, бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган объектлардаги ишлаб турган тармоқларни ишлашдан тўхтатишга мажбурдир. Томонларнинг келишувига кўра, кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш, тегишли ҳақ тўлаган ҳолда, бош пудратчига топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш чоғида қурилиш майдонини ажратиб қўйиш мумкин бўлмаган ҳолларда буюртмачи пудратчига иш кўламини яратишга, бош пудратчи ва субпудратчининг иш майдонини ва жойини ишларни бажаришга халақит берадиган барча иншоотлардан, омбор бинолардан, ташландиқлардан бош пудратчи билан келишилган тартибда ва муддатларда бўшатишга, шунингдек корхоналарнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлган қурилишдаги техника хавфсизлиги бўйича тадбирларни (ҳимоя қурилмалари ўрнатишни, ёнғиндан сақлаш ва қўриқлашни) ўз ҳисобига таъминлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Зарурат бўлганда қурилиш майдонини ўзлаштириш жараёнида ёки қурилиш давомида мавжуд ер ости қурилмаларини ва конструкцияларини очиш, лойиҳа ечимларига мувофиқ ва фойдаланувчи ташкилот назорати остида, бош пудратчи томонидан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Қурилишни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ буюртмачи қурилиш эҳтиёжлари учун фойдаланиши мумкин бўлган ўзининг асосий фондларидан бино ва иншоотларни, амортизация ажратмалари нормалари бўйича тўлов билан бош пудратчига ижарага беради, шунингдек бош пудратчига ўз устахоналардан ҳамда бошқа ёрдамчи ишлаб чиқаришларидан фойдаланиш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Бош пудратчи буюртмачи учун барпо этилаётган бино ва иншоотларни тўлиқ пардозлаш ва унга топширишга бўлган даврда, ушбу бинолар ва иншоотлар шартномадаги муддатларда тўлиқ соз ҳолатда топширилган тақдирда, улардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун вақтинчалик ва ҳақ тўламасдан фойдаланишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Буюртмачи қурилган бино ва иншоотлардан объект қурилиши тўлиқ тугаллангунга қадар, агар бу бош пудратчининг келгусидаги ишларига халақит бермаса, фойдаланишга ҳақлидир. Бу ҳолда буюртмачи ушбу бино ва иншоотларни бош пудратчидан далолатнома бўйича қабул қилиб олишга ва объект тўлиқ топширилгунгача (қабул қилиб олгунгача) уларнинг сақланиши учун жавоб беришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Буюртмачида ўзининг сув, газ, буғ ва электр билан таъминлаш объектлари ва бошқа ёрдамчи қурилмалари мавжуд бўлган тақдирда у бош пудратчига улардан амалдаги нархлар ва таърифлар бўйича фойдаланиш ҳуқуқини беради. Агар амалдаги нархлар ва таърифлар сметадаги нархлардан юқори бўлса, буюртмачи қийматидаги тафовутни компенсация қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар ва аҳоли пунктлари ташқарисида, шунингдек ўзлаштирилмаган ҳудудларда жойлашган, қурилиши янгидан бошланган объектларда қурилиш эҳтиёжларини сув, газ, иссиқлик ва электр энергия билан таъминлаш объектлар ва қурилмалар барпо этиш бош пудратчи томонидан буюртмачининг қурилиш сметаларида назарда тутилган маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Буюртмачи илгари ишлаб чиқаришга берилган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзи киритган ўзгаришлар билан боғлиқ барча харажатлар ва зарарларни ўзгартирилган ҳужжатлар бош пубдратчига берилгандан кейин 10 кун муддатда тузилган далолатнома асосида бош пудратчига тўлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Буюртмачи томонидан бутун объект қурилишини консервациялаш ёки тўхтатиш зарурлиги тўғрисида қарор қилинган тақдирда қурилиш контракти бекор қилинади, алоҳида объектлар қурилиши консервация қилинганда ёки тўхтатилганда эса у контрактга қўшимча битим билан аниқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Қурилиш контракти қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар қарорига кўра ва томонлар ташаббуси билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишнинг келишилган жадвалида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини бажариш муддатлари бош пудратчи томонидан муттасил бузилган ва ишлар сифати паст бўлган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонлар амалий ҳамкорлик қилишдан доимий равишда бош тортган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи контрактда назарда тутилган мажбуриятни муттасил бузган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминловчи банк буюртмачини тўловга қодир эмас деб эълон қилган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Қурилиш контракти буюртмачи ва бош пудратчига боғлиқ бўлмаган қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика Ҳукумати қарорига кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ва асбоб-ускуналарни ташишдаги узилишлар туфайли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш объектининг вайрон бўлишига ёки тўлиқ йўқ бўлишига олиб келган табиий офат рўй берганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа форс-мажор ҳолатлари туфайли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Қурилиш контракти тузилгач ва контрактда келишилган муддатларда маблағ билан таъминлаш очилгач буюртмачи контрактда томонлар келишган миқдордаги, бирор қурилиш шартномавий қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги авансни бош пудратчининг ҳисоб-китоб счётига ўтказади. Авансни тўлаш контрактда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Томонлар контрактда, томонларнинг хўжалик таваккалчиликлари характерига, уларнинг молиявий аҳволи ва бошқа ҳолларига кўра тўлов ҳамда ҳисоб-китобларнинг бошқа шартлари ва тартибини назарда тутишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Контракт бўйича келишмовчиликларнинг ҳал қилиш ва мулкий жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ишларнинг тўхтатиш ёки контрактнинг бузилишига олиб келувчи низоли ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда томонлар юқорида қайд қилинган оқибатларни бартараф этиш учун ушбу ҳолатларни музокаралар йўли билан ҳал қилишга интилишлари керак
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар келишмовчиликларни ҳал қилишга эришилмаса, улар тегишли хўжалик судида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Дастлабки (контрактдан олдинги) битим бузилган ва қурилиш контрактини тузишдан бош тортилган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга контрактдан олдинги битимда келишилган миқдорда жарима тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ушбу Низомнинг 14 ва 18-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни бериш муддатларини бузганлик, қурилиш контрактни 16 ва 17-бандларида назарда тутилган муддатларда тақдим этишни кечиктирганлик учун айбдор томон иккинчи томонга кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Буюртмачи контракт бўйича қуйидаги мажбуриятларга риоя қилмаганлик ёки уларни зарур даражада бажармаганлик учун бош пудратчи олдида мулкий жавоб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 19-бандида назарга тутилган ишларни амалга оширишга тегишли назорат органлари ва ташкилотларнинг рухсати ҳақидаги ҳужжатларни кечиктирганлик ҳамда геодезия режаларини ҳамда қурилиш ҳудудида биркитилган пунктлар ва ушбу режа белгиларини беришни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монтаж қилиш учун асбоб-ускуналар, материаллар ва буюмларни, шу жумладан асбоб-ускуналарни монтаж қилиш учун зарур бўлган материаллар ва буюмларни бериш муддатларини бузганлик учун — муддатида етказиб бермаган асбоб-ускуналар, материаллар ва алоҳида номи бўйича буюмлар қийматининг 1 дан 4 фоизгача миқдорда жарима;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монтаж қилиш учун тўлиқ бут бўлмаган асбоб-ускуналар берилганда, агар тўлиқ бут эмаслик ушбу асбоб-ускунани монтаж қилишлик тўсқинлик қилганда — берилган тўлиқ бўлмаган асбоб-ускуна қийматининг, шу жумладан етишмаган қисмлар (деталлар) қийматининг 5 фоизи миқдорида жарима;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган объект бўйича тузилган контрактга қўшимча битимни тайёрлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини беришни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ мавжуд манбалардан сув, газ, буғ ва электр энергияси олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тегишли ташкилотларнинг рухсати тўғрисидаги ҳужжатларни ишлар бошланишидан олдин камида бир ой олдин беришни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бузиладиган биноларни беришни ва қурилиш майдонидан қурилишга ажратилган майдондаги магистрал электр узатиш линияларини, темир йўлларни, ер ости тармоқларини ва коммуникацияларини кўчиришга рухсатномаларни беришни кечиктирганлик учун — кечиктирган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши тугалланган, маҳсулот ишлаб чиқаришга ва хизматлар кўрсатишга тайёрланган объектни унинг алоҳида навбатини, ишга тушириладиган комплексни, бинолар, иншоотларни қабул қилиб олишни бошлашни уларни топширишга тақдим этиш тўғрисида бош пудратчининг хабарномаси олинган кундан бошлаб 5 кундан ортиқ кечиктирилганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун базавий шартнома нархининг 0,15 фоизи миқдорида, бироқ кунига энг кам ойлик иш ҳақининг камида 5 баравари пеня;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар қурилиши туфайли вақтинча тўхтатилган ёки тўхтатилган қурилишларни ҳамда уларнинг таркибига кирувчи бино ва иншоотларни, моддий бойликларни қабул қилиб олишни ҳамда бош пудратчи томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун ҳисоб-китоб қилишни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун шартномавий нархнинг 0,15 фоизи, бироқ кунига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида пеня;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлашни очишни қурилиш контракти тузилган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Контракт бўйича мажбуриятларни бузганлик учун бош пудратчининг буюртмачи олдидаги мулкий жавобгарлиги турлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулот ишлаб чиқаришга ёки хизматлар кўрсатишга тайёрланган объектни, унинг навбатини, ишга тушириладиган комплексни, биноларни, иншоотларни қуришни ўз вақтида тугалламаслик — кечиктирилган ҳар бир кун учун базавий нархнинг 0,15 фоизи, бироқ уларни буюртмачига туширгунгача кунига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 бараваридан кўп бўлмаган миқдорида пеня;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи билан тузилган контракт бўйича монтаж қилувчи ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган асбоб-ускуналар монтаж қилинадиган майдонларни топшириш муддатларини бузганлик — кечиктирилган ҳар бир кун учун асбоб-ускуналар қийматининг (базавий смета нархлари бўйича) 0,15 фоизи, бироқ кунига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан кўп бўлмаган пеня;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида пудрат контрактининг алоҳида шартларида белгиланган ерларни обод қилиш муддати ва ҳажмларини бузганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош пудратчи томонидан иш ва конструкцияларда йўл қўйилган қурилиш жараёнида ёки оралиқ қабул қилиб олишда буюртмачининг муаллифлик назорати билан ва назорат органлари томонидан аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни назарда тутилган кўпи билан 30 кундан иборат ҳар қайси муддат ўрнига кечиктирилганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар пудратчи нуқсонларни томонлар белгиланган муддатда бартараф этмаса, буюртмачи ёки фойдаланувчи ташкилот (нуқсонини бартараф этиш ишлари қийматининг 50 фоизи миқдорида вақтида бажармаганлик жаримаси ундирган ҳолда) нуқсонни ўз кучи билан пудратчининг ҳисобига бартараф этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Бош пудратчи нуқсонларни контрактда ёки унинг алоҳида шартларида кўрсатилган кафолатли муддат мобайнида, қурилиши тугалланган объектларнинг ҳамда қурилиш ва монтаж ишлари турларини далолатнома бўйича буюртмачига тўлиқ топширгандан кейин ўз ҳисобига бартараф этишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Бажарилган ишлар, иккинчи томонга берилган материаллар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлаш муддатлари банк тизимларида белгиланганидан кечиктириб юборилган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,15 фоиз миқдорида пеня тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов ҳужжатлари акцептини асоссиз равишда тўлиқ ёки қисман рад этиш томон рад этган акцептининг 5 фоизи миқдорида иккинчи томон (кредитор) фойдасига жарима тўланишига олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Қурилиш юзасидан контракт тузишда томонлар қоида бузилганлиги учун амалдаги қонунчилик ва ушбу Низом билан жазолар белгиланмаган бошқа мажбуриятлар бажарилмагани учун жавобгарликни назарда тутишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Контрактни бузган томон, контракт бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун ушбу Низомда назарда тутилган жазолардан ташқари, иккинчи томонга унинг харажатларида, мулкининг йўқолишида ёки шикастланишида ифодаланган, вақтида бажарилмаганлик жаримаси (жарима пеня) билан қопланмаган суммадаги ҳақиқий зарарларни ҳам тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Мажбуриятларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик учун вақтида бажармаганлик жаримаси (жарима пеня)ни тўлаш, шунингдек кўрилган зарарларни ўрнини қоплаш томонларни мажбуриятларни натурада бажаришдан озод қилмайди. Қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор муносабатлари шароитларида қурилишда Шартномавий нархларни белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар томонидан объектлар қурилиши юзасидан шартномавий нархларни шакллантиришда ягона методологияни таъминлаш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шартномавий нархлар бозорда вужудга келган шарт-шароитларни, материаллар, қўлланиладиган машина ва механизмлар қиймати конъюнктурасини, Пудрат ташкилотини фойда билан, шу жумладан такрорий ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур бўлган фойда билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Буюртмачи ва пудратчининг қарорига кўра қурилиш маҳсулотига шартномавий нархларни куйидаги икки тури қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишнинг бутун даврида ўзгармайдиган қатъий ёки узил-кесил шартномавий нарх. Нархнинг бундай тури қурилиши кўпи билан бир йил давом этадиган, техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган объектлар учун тавсия қилинади. Ушбу нархлар таркибида аҳдлашувчи томонлар ҳисоблаб чиқарган ва келишиб олган прогноз қилинаётган сабабли тузатишлар, индекслар ва коэффициентларни қўллаш йўли билан пудратчининг таваккалчилигини компенсация қилишни таъминловчи маблағлар ҳисобга олиниши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишда фойдаланиладиган материаллар нархларнинг, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларининг ўзгариши ҳамда шартномавий нархларда ҳисобга олинмаган бошқа харажатларнинг пайдо бўлиши муносабати билан қурилиш давомида контракт шартларига мувофиқ аниқлаштириладиган очиқ шартномавий нарх.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ нарх контракт бўйича томонлар белгилайдиган чекланган аниқ даражага эга бўлиши мумкин. Нарх контрактга мувофиқ чекланган даражадан оширмаган ҳолда, қурилиш жараёнида пудратчининг асословчи ҳужжатлари асосида аниқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қурилиш маҳсулотига шартномавий нархларни объектлар бўйича шартномавий нархлар асосида бутун қурилиш учун шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Алоҳида ҳолларда ихтисослаштирилган қурилиш шароитларида шартномавий нархларни тегишли иш ҳажмлари учун маҳаллий сметалар бўйича аниқлашга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қурилиш маҳсулотига шартномавий нархлар буюртмачи (инвестор) ва пудратчи томонидан тенг ҳуқуқли асосда, капитал қурилиш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва тўлиқ таъмирлаш юзасидан контракт тузиш чоғида белгиланади ҳамда смета қийматининг базавий даражаси, меҳнат ва моддий ресурсларнинг, машина ва механизмлар машина-соатларининг смета-норматив харажатлари ҳамда пудрат ташкилотларининг бозор муносабатлари туфайли қилган қўшимча харажатлари асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қурилиш смета қийматининг базавий даражаси Ўзбекистон Республикасида қурилиш шарт-шароитлари учун смета нормалари баҳоларини қўллаш бўйича умумий қоидаларига (СниР-91 Уз) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил Вазирлар Маҳкамаси мартдаги 126-сон қарорига мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Йиғма смета ҳисоб-китоби бўйича базавийдан юқори қийматда пудратчи ташкилотларнинг бозор муносабатларини шакллантириш туфайли пайдо бўлган қуйидаги қўшимча харажатлари (компенсациялар) ҳисобга олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар асосий иш ҳақининг кўпайиши. У 1991 йилги нархларда ҳисобланган энг кам иш ҳақи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан жорий давр учун белгиланган энг кам иш ҳақи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади. Тафовутга ижтимоий суғуртага ажратмалар қўшилади. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасига ажратмалар асосий иш ҳақидан, унинг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
смета нормативларига асос қилиб олинган 1991 йилги нархлар ўрнига эркин (бозор) нархлари бўйича сотиб олинадиган моддий ресурсларнинг қимматлашиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пудрат шартномаси (контракт)ни тузиш вақтида асосий материаллар ва конструкциялар қийматини кўрсатиш тавсия қилинади. Кўрсатилган қиймат фақат буюртмачи билан келишиб оширилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш машина ва механизмларини ишлатиш қийматининг қимматлашиши, у 1991 йилги базавий нарх билан жорий режа ҳисоб-китоб нархлари бўйича ҳақиқий қиймат ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча харажатларни Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 мартдаги 126-сон қарорида қабул қилинган базавий даражага нисбатан кўпайиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган нормалар билан қопланмайдиган уй-жой коммунал хўжалиги зарарларини қоплаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини, соғломлаштириш лагерларини ва шу кабиларни сақлаш харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик бино ва иншоотларга қўшимча харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қиш вақтидаги қурилиш-монтаж ишларига қўшимча харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудратчи ташкилотларнинг маҳсулотларни ишлаб чиқариш (ишлар, хизматларни амалга ошириш) бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритиладиган харажатлар таркиби тўғрисида низомга ҳамда Ҳукумат ва тегишли иқтисодиёт идоралари томонидан қабул қилинадиган қарорларга мувофиқ бошқа харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг қарорига кўра қурилиш маҳсулоти шартномавий нархлар таркибида ҳисобга олинадиган бошқа харажатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида келтирилган қўшимча харажатлар қўшимча харажатларни, режали жамғармаларни ва лимитланган харажатларни қўшмасдан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш маҳсулоти шартномавий нархи якуни ва қурилиш қийматининг йиғма ҳисоб-китобидан кейин, қўшилган қиймат солиғи тўлови бўйича харажатларни қоплаш маблағлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда санаб ўтилган харажатлардан ташқари, буюртмачи томонидан шартномавий нарх таркибида электр энергияси ва ишларнинг қўшма характери (ишчиларни ташиш) қийматидаги тафовутга бош пудратчининг харажатлари ҳам компенсация қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бажарилган қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қуриш ишлари учун ҳисоб-китоблар ҳақиқий қилинган харажатлар бўйича, асословчи ҳужжатларни (етказиб берувчилар счётларини, тўлов топшириқномалари билан бирга етказиб бериш шартномаларини, тайёрловчи заводлар калькуляцияларини ва шу кабиларни) тақдим этган ҳолда ҳамда кейинчалик чиқарилган нарх ҳосил қилишни тартибга солувчи қонунчилик ва норматив ҳужжатларни ҳисобга олиб амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қурилиш маҳсулотига эркин (шартномавий) нархларни аниқлашнинг ушбу Тартибини, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш ва тўлиқ таъмирлашни амалга оширувчи барча ташкилотларга татбиқ этиш тавсия қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шартномавий нархларни ҳисоблаб чиқаришни « қурилиш қийматини аниқлашнинг ресурс усули» ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қурилиш ва монтаж ишлари қийматини базавий, жорий ва прогноз нархларда аниқлаш бўйича услубий тавсиялари асосида амалга ошириш тавсия этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига
9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш трестининг намунавий тузилмаси (очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element