31.03.2026 йилдаги 1895-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 31.03.2026 йилдаги 1895-V-сон
Date of entry into force
31.03.2026
Ҳужжат 31.03.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлдаги 102-I-сонли Қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августда қабул қилинган 2406-IV-сонли Қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 8, 812-модда; 2024 йил, № 3, 282-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7) Кенгаш аъзоларининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатига киритиш тўғрисида, ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатида бўлиш муддатини узайтириш ҳақида тақдимнома, шунингдек ушбу шахсларни Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатидан муддатидан илгари чиқариш тўғрисида илтимоснома киритади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми «Кенгаш» деган сўздан кейин «ушбу Регламентга ва бошқа» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 39-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонунчилик палатасида, қоида тариқасида, бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси, халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси, фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилади. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 40-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партияга мансублигини ҳамда сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда яхлит (умумий) қарор билан белгиланади. Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимларига номзодлар кўрсатиш юзасидан таклифларни фракцияларнинг раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда киритадилар. Бунда бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимлари ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция учун ажратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 46-модданинг учинчи қисмидаги «нодавлат нотижорат ташкилотларининг» деган сўзлар «нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, шу жумладан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 53-модданинг учинчи қисмидаги «нодавлат нотижорат ташкилотларининг» деган сўзлар «нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, шу жумладан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 62-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар унинг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳририни, шунингдек Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Қонунчилик палатасининг мажлиси баённомасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш («ҳукумат соати») доирасида йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парламент сўровини юбориш тўғрисида Қонунчилик палатасига йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 70-модданинг тўртинчи қисмидаги «нодавлат нотижорат ташкилотларининг» деган сўзлар «нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, шу жумладан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Овозларни ҳисоблашнинг электрон тизими Қонунчилик палатасининг мажлисида ҳар бир депутатнинг қонун лойиҳалари бўйича очиқ овоз бериши натижаларини (қарор қабул қилинишини «ёқлаб» ёки унга «қарши» овоз берилганлигини ёхуд қарор қабул қилинишига бетарафлик билдирилганлигини) кўрсатиш имконига эга бўлиши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 126-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 7 — 11-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7) халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси — халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси — халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича хулоса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) қонун лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш чоғида тўлдирилган чеклист;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисидаги ахборот (келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган ҳолда), бундан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши мажбурий бўлмаган қонун лойиҳалари мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 136-модда чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) қуйидаги мазмундаги 1421-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1421-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳрири Қонунчилик палатасининг Девонида рўйхатга олинган кундан эътиборан Қонунчилик палатасига киритилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан киритилган қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳрири ҳамда унга илова қилинган материаллар Қонунчилик палатаси Спикери томонидан асосий қонун лойиҳаси учун масъул қўмитага берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 143-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан киритилган қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳрири биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг концепциясига зид бўлиши мумкин эмас»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) 144-модданинг тўққизинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда таклифлар ва фикрлар қайси депутат ёки депутатлар томонидан киритилганлиги кўрсатиб ўтилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) қуйидаги мазмундаги 1441-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1441-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг муқобил таҳрири (бундан буён матнда иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси деб юритилади) Қонунчилик палатасига киритилганда масъул қўмита қонун лойиҳасининг моддама-модда муҳокамасини ўтказади, келиб тушган фикрлар ва таклифларни ўрганади ҳамда умумлаштиради, зарурат бўлганда эса қонун лойиҳаси бўйича тушган фикрлар ва таклифлар юзасидан мустақил экспертиза ўтказилишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси фракцияларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси бўйича фикрлар ва таклифлар олганидан кейин масъул қўмита ушбу лойиҳани киритган ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция вакиллари иштирокида муҳокама ташкил этади. Муҳокамаларга фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари, олимлар ва мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси киритилган ҳолларда масъул қўмита ушбу қонун лойиҳасини ва асосий қонун лойиҳасини иккинчи ўқиш тартиб-таомилида кўриб чиқиш тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарорлари лойиҳаларини ҳам тайёрлайди ва Кенгашга юборади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми «қонун лойиҳасини» деган сўзлардан кейин «иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси киритилган ҳолларда эса ушбу қонун лойиҳасини ҳам» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) 146-модданинг тўртинчи қисми «қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига» деган сўзлар «тегишинча қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига ёки иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини киритган ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракцияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) қуйидаги мазмундаги 1461-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1461-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисида асосий қонун лойиҳаси билан бир вақтда кўриб чиқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганида масъул қўмитанинг вакили маъруза билан сўзга чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маърузачи асосий қонун лойиҳасини ва иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини масъул қўмитада кўриб чиқиш якунлари, келиб тушган фикрлар ва таклифлар, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи асосий қонун лойиҳасини ва иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини улардан қайси бири иккинчи ўқишда кўриб чиқилишини танлаш мақсадида овозга қўяди. Бунда дастлаб асосий қонун лойиҳаси овозга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси иккинчи ўқиш тартиб-таомилида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳаларидан бирортаси ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун етарли овозлар сонини тўпламаса, энг кўп овозлар сонини тўплаган қонун лойиҳаси узил-кесил овозга қўйилади. Агар узил-кесил овозга қўйиш чоғида депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берса, мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун танланмаган қонун лойиҳаси рад этилган ҳисобланади ва бундан буён кўриб чиқилмайди. Бу тўхтам қўшимча овоз бериш ўтказилмаган ҳолда Қонунчилик палатасининг тегишли қарори билан расмийлаштирилади. Қонунчилик палатасининг мазкур масала юзасидан қабул қилган қарорининг нусхаси тегишинча қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига ёки иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини киритган ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракцияга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси таркибий бирлигининг матни бўйича тақдим этган муқобил таҳрир асосий қонун лойиҳасининг тегишли боби, бўлими, моддаси ёки банди кўриб чиқилаётганда муҳокама қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул қўмитанинг вакили ўз маърузасида иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси таркибий бирлиги матнининг ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан тақдим этилган муқобил таҳрири ва уни масъул қўмитада кўриб чиқиш якунлари, келиб тушган фикрлар ва таклифлар, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи асосий қонун лойиҳаси таркибий бирлигининг матнини ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси таркибий бирлиги матнининг ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан тақдим этилган муқобил таҳририни овозга қўяди. Бунда дастлаб асосий қонун лойиҳаси таркибий бирлигининг матни овозга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган матн қонун лойиҳасига киритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) қуйидаги мазмундаги 1481 ва 1482-моддалар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1481-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси ушбу Регламент 146-моддасининг тўртинчи қисмига асосан масъул қўмитага қайтарилган ҳолларда, агар ушбу қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиши учун тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлмаса ёки қонун лойиҳаси ўз долзарблигини йўқотган бўлса, масъул қўмита иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифни Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиши мумкин. Бунда Кенгашга Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига тақдим этиш учун қуйидагилар юборилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасининг матни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул қўмитанинг иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш зарурлиги асослантирилган хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1482-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси мажлисида масъул қўмитанинг иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиш чоғида муҳокама масъул қўмита вакилининг маърузаси билан бошланади. Бунда маърузачи қонун лойиҳасини масъул қўмитада кўриб чиқиш якунлари, келиб тушган фикрлар ва таклифлар, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳамда иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифни киритиш сабаблари ҳақидаги ахборотни мажбурий тартибда депутатлар эътиборига етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул қўмитанинг иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифини муҳокама қилиш натижаларига кўра қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклиф овозга қўйилади. Агар овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклиф Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини тўплаган бўлса, қонун лойиҳаси рад этилган ҳисобланади. Тўхтам Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади. Рад этилган қонун лойиҳаси бундан буён кўриб чиқилмайди ва иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини киритган ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракцияга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар овоз бериш якунларига кўра масъул қўмитанинг иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифи овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи қуйидаги таклифлардан бирини овозга қўяди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини маромига етказиш ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш муддатини белгилаган ҳолда масъул қўмитага қайтариш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Регламентнинг 146-моддасида назарда тутилган тартибда моддама-модда овоз бериш ўтказган ҳолда, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини маромига етказиш учун масъул қўмитага қайтариш тўғрисидаги тўхтам уни маромига етказиш ва Қонунчилик палатасига иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун киритиш муддати белгиланган ҳолда, Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) қуйидаги мазмундаги 171-боб билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«171-боб. Қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1811-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1812-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар унинг матнини ўзгартириш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг мазкур масала бўйича Қонунчилик палатасига йўллаган хатига асосан амалга оширилади. Бунда Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасининг ўзгартирилган матни, уни ўзгартириш зарурлиги асослантирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжат Қонунчилик палатасига келиб тушгандан кейин Қонунчилик палатаси Спикери қонун лойиҳасини унинг устида ишлашни давом эттириш учун масъул қўмитага топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1813-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар уни чақириб олиш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг мазкур масала бўйича Қонунчилик палатасига йўллаган хатига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар чақириб олиш тўғрисидаги хати Қонунчилик палатаси Спикери томонидан масъул қўмитага топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар чақириб олинган тақдирда, Кенгаш қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқишидан олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1814-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ўзи киритган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар ушбу қонун лойиҳасини чақириб олиш тўғрисида Қонунчилик палатасига таклиф киритишга ҳақли. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг мазкур таклифи Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар уни чақириб олиш тўғрисидаги таклиф қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан Қонунчилик палатаси Спикерига юборилади. Бунда Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар чақириб олиш зарурлиги асослантирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул қўмита кейинчалик Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига тақдим этиш учун Кенгашга қуйидагиларни юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг матнини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг кўриб чиқишидан олиб ташлаш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини чақириб олиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш якунлари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг кўриб чиқишидан олиб ташлаш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини маромига етказиш ва иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда масъул қўмитага қайтариш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатасининг мазкур масала юзасидан қабул қилган қарорининг нусхаси қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) 231-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини кўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномалари киритилган кунидан эътиборан ўн кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда эса у киритилган кунидан эътиборан ўн кун ичида Кенгаш томонидан кўриб чиқилиб, кейинчалик Кенгашнинг ушбу масала юзасидан қарори Қонунчилик палатасининг сессиясида тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) VII бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«VII БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ВА БОШҚА ВАКОЛАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) 244 ва 245-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«244-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳамда зарур материалларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда зарур материалларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга, ушбу тезкор хулоса олинган кундан эътиборан икки кун ичида Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Спикери Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва таклифлар ишлаб чиқиш учун Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасига, бошқа қўмиталарга, фракцияларга ҳамда хулоса тақдим этиш учун Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармасига йўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш давомида фракциялар, қўмиталар ва Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармаси Давлат бюджети даромад қисмининг ижроси, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганилиши ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси барча фракциялар ва қўмиталарнинг таклифларини ҳамда Қонунчилик палатаси Девони Давлат бюджети бошқармасининг таклифлари ва хулосасини ўрганиб чиқиб, Кенгашга Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳамда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ярим йиллик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун хулоса тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
245-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар фракцияларда ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ярим йиллик ҳисобот дастлабки тарзда муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади. Уни кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг фикрлари ва таклифлари, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда ҳисобот Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасида кўриб чиқилади ҳамда унинг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун белгиланган бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ривожлантириш дастурларининг ижроси юзасидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар раҳбарларининг ҳисоботлари Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарида ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб борилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан бирга Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижро этилиш ҳолати ҳақидаги ахборот Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарига ҳар чорак якунлари бўйича маълумот учун киритиб борилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) 247-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклиф қўмиталар, фракциялар, шунингдек депутатлар умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парламент сўрови ташаббускори парламент сўрови лойиҳасини ва парламент сўровини юбориш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бошқармасига, парламент сўрови лойиҳасидаги Давлат бюджети ва иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан хулоса олиш учун эса Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармасига тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бошқармаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси парламент сўрови лойиҳаси ва парламент сўровини юбориш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси юзасидан улар келиб тушган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида ёзма хулоса беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парламент сўровини юбориш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси сўров ташаббускори томонидан Қонунчилик палатаси Спикерига масалани Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасига парламент сўрови лойиҳаси, шунингдек бошқа зарур материаллар илова қилинади. Парламент сўрови лойиҳасида сўровга жавоб беришнинг шакли (оғзаки ёки ёзма) ҳақидаги таклифлар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатлар умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан киритилган парламент сўровини юбориш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарорида парламент сўровига берилган жавобнинг Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиниши билан боғлиқ ишларни ташкил этиш учун масъул қўмита белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) қуйидаги мазмундаги 2471-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2471-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатасининг мажлисида парламент сўрови лойиҳаси бўйича муҳокама, қоида тариқасида, парламент сўрови ташаббускори вакилининг маърузасидан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парламент сўрови ташаббускори вакилининг маърузасидан кейин фракцияларнинг вакиллари парламент сўрови лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича муносабат билдириш учун сўзга чиқиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) 249-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Парламент сўровига ёзма жавоб, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Қонунчилик палатасининг Спикери парламент сўровига ёзма жавобни ўқиб эшиттиришни парламент сўровининг ташаббускорига, агар сўров бир нечта ташаббускор томонидан киритилган тақдирда, улардан бирининг вакилига, ушбу Регламент 247-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса масъул қўмитанинг вакилига топшириши мумкин. Ёзма жавобнинг нусхалари палата мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан депутатларга юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) 254-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Депутат сўровини тайёрлаш чоғида депутат ўзи аъзо бўлган фракциядан ёки тегишли йўналишдаги қўмитадан, шунингдек Қонунчилик палатаси Девони тегишли бўлимидан ёки бошқа мутахассислар ва экспертлардан маслаҳат-услубий ёрдам кўрсатилишини сўраши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутат сўрови уни юборувчи депутат аъзо бўлган фракцияда рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили депутатнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) 256-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур ҳисоботни кўриб чиқишга тайёрлаш учун Қонунчилик палатаси Спикери томонидан масъул қўмита белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи — олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Бунда фракциялар, қўмиталар томонидан Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси ва бошқа зарур материаллар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарорида масъул қўмитага ҳисоботни (ахборотни) эшитишга тайёргарлик кўрилишини ҳамда унинг ўтказилишини ташкил этиш вазифаси белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитишга тайёргарлик кўриш жараёнида масъул қўмита соҳада ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши лозим бўлган муаммоли масалаларни аниқлайди ҳамда бериладиган саволларни, шунингдек қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ва таклифларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботи, давлат органи раҳбарининг ахбороти тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси масъул қўмита томонидан тайёрланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — еттинчи қисмлари тегишинча еттинчи — ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) 260-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузани эшитади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузада қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолларининг (бундан буён матнда қийноққа солиш ҳоллари деб юритилади) олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маъруза дастлабки тарзда фракциялар томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузани муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) чиқиши билан бошланади, маърузадан сўнг фракцияларнинг вакиллари сўзга чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузани эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва Сенатга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Қонунчилик палатасига инсон ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузани (бундан буён матнда махсус маъруза деб юритилади) тақдим этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус маъруза Қонунчилик палатаси, Кенгаш ёки қўмита мажлисида кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш махсус маърузани Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқиш ҳақида тўхтамга келган тақдирда, махсус маъруза мазкур модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қўмиталар қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг давлат органлари томонидан ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганиши тўғрисида Қонунчилик палатаси Спикерини олдиндан хабардор қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонунчилик палатасининг депутатлари навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиш жараёнларида иштирок этиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) қуйидаги мазмундаги 241-боб билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«241-боб. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасини кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2661-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфеллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 1 июлга қадар Қонунчилик палатасига киритиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфеллари Қонунчилик палатаси Спикери томонидан муҳокама қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш учун фракцияларга ҳамда қўмиталарга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфели фракцияларда ҳамда қўмиталарда муҳокама қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳокамаларга тегишли давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2662-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфели фракциялар ва қўмиталар томонидан ўн кун ичида кўриб чиқилади ҳамда таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32) қуйидаги мазмундаги 26-боб билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26-боб. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатига киритиш ҳақидаги мурожаатларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2691-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Кенгаш аъзоларининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатига (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) киритиш тўғрисида тақдимнома киритиш масаласини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзоларининг таклифи Қонунчилик палатаси Спикери томонидан масъул қўмитага ўрганиб чиқиш ва хулоса тақдим этиш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул қўмита Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисида тақдимнома киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида беш иш куни ичида хулоса тайёрлайди ва уни Кенгашга тақдим этади. Бунда шу мазмундаги мурожаат Сенат Кенгашига келиб тушганлигига ёки тушмаганлигига аниқлик киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисида тақдимнома киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига тегишли тақдимнома лойиҳаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 291-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисида тақдимнома киритиш юзасидан қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, тақдимнома Қонунчилик палатаси Спикери томонидан имзоланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдимномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга киритилаётган чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқаросининг қайси давлат фуқаролигига мансублиги (шахс бир нечта давлат фуқароси эканлиги аниқланса, барчаси кўрсатилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролиги бўлмаган шахснинг қайси давлат резиденти эканлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш жойи ёхуд турган жойи (шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати серияси ва рақами (шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан содир этилган ҳамда Рўйхатга киритиш учун асос бўладиган ҳаракатлар таърифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қўлланадиган чекловлар ва ҳуқуқий таъсир чоралари, уларнинг амал қилиш муддатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2692-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида тақдимнома киритишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи Кенгаш аъзоларининг таклифига асосан, қоида тариқасида, ушбу шахсларни Рўйхатга киритиш масаласи юзасидан хулоса тақдим этган қўмита томонидан ўрганиб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида тақдимнома киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддати тугашидан камида икки ой олдин мазкур хулосани Кенгашга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритишнинг тегишли асослари ушбу шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддати давомида бартараф этилмаган тақдирда, Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ушбу шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида тақдимнома киритиш юзасидан қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, тақдимнома Қонунчилик палатаси Спикери томонидан имзоланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2693-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни муддатидан илгари Рўйхатдан чиқариш тўғрисида илтимоснома киритишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи Кенгаш аъзоларининг таклифига асосан, қоида тариқасида, ушбу шахсларни Рўйхатга киритиш ва (ёки) уларнинг Рўйхатда бўлиш муддатини узайтириш масаласи юзасидан хулоса тақдим этган қўмита томонидан ўрганиб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритишнинг тегишли асослари бартараф этилганлигига ёки этилмаганлигига аниқлик киритади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни муддатидан илгари Рўйхатдан чиқариш тўғрисида илтимоснома киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва мазкур хулосани Кенгашга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритишнинг тегишли асослари бартараф этилган тақдирда, Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ушбу шахсларни муддатидан илгари Рўйхатдан чиқариш тўғрисида илтимоснома киритиш юзасидан қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни муддатидан илгари Рўйхатдан чиқариш тўғрисида илтимоснома киритиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, илтимоснома Қонунчилик палатаси Спикери томонидан имзоланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 31 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1895-V-сон